A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
News image

Қуръони карим тарқоқ, бўлак-бўлак ҳолда

Қуръони карим тарқоқ, бўлак-бўлак ҳолда нозил бўлиши Кириш Қуръоннинг нозил бўлиши ҳақидаги мавзу муҳим ва катта мавзу бўлиб, уни билиш Қ...

давоми...
News image

Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошла

Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошланади 10 апрел куни Қувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади.  Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўр...

давоми...

Қуръоний янгиликлар!

News image

Қуръоннинг сифатлари…!

Қуръоннинг сифатлари…! ҚуръониК арим, инсу жинс жам бўлиб унинг ўхшашини келтиришдан ожиз қоладиган, бутун инсониятнинг нусрат маёғи бўлган ва ... давоми...

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра, сафарим чўзилиб кетди. Мана, кел... давоми...

News image

Қуръон ёдлаш услублари

Қуръон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча ва... давоми...

News image

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади Яқин кунларда Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилиши ре... давоми...

Қуръоний фатволар

Оятни унутиб қўйса нима дейиш керак?

«Фалон оятни эсдан чиқардим», деб айтиш макруҳдир. Балки «Унуттирилдим» ёки ...

News image

Қуръони карим қандай китоб?

Қуръони Карим хусусида кишиларда турли тасаввурлар мавжуд. Жумладан:– Қуръ...

«Бу сўз ўша давр кишиларининг тушунчасига мослаб айтилган»

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Баъзи бир ҳадиси шарифлар шарҳида: «...

Қуръон ёдлаш

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли домла, мен доим Қуръон ёд олиш учун ўқишни...

Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор?

Савол: Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон ўртасида қандай фарқ бор? Жавоб: Халқ...

Ўзбек қориларининг тарихи

News image

Ҳусан қори дада ва унинг Қуръо

Ҳусан қори дада 1937 йили  Қашқарда таваллуд топганлар. Отасининг исми Юнусбой бўлиб, меҳмонсиз овқатланмаган. Аҳли илм ва аҳли Қуръонларга жуда кўп...

News image

Абдулқодир Андижоний

Мовароуннаҳр, хусусан, Андижон заминидан кўплаб олимлар, шоирлар, халқ ардоқлаган, суйиб эъзозлаган Қуръон ҳофизлари етишиб чиққан. Ана шундай Қуръо...

Ортиқ қори дада

Юртимизда Қуръони Каримни кейинги авлодга бекаму кўст етказишда беминнат хизмат қилган ҳофизи Қуръон устозлардан бири андижонлик Ортиқ қори дада бўлад...

Олмазорлик Исмоил қори

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сўнгра биз бу китобга бандаларимиздан ўзимиз танлаган зотларни (яъни  сизнинг умматингизни) ворис қилдик (Фотир, 32).Пай...

Абдулазиз қори дада

Бир асрдан ортиқ ҳаёт кечириб, умр бўйи Қуръонни кўтариб ўтган бу ҳофизи Каломуллоҳ билан кўришиб суҳбат қуришни кўпдан буён диллаб юрган эдим. Ёз кун...

Иброҳимжон қори (яҳудий қори)

Иброҳимжон қори ака Фарғонада 1931 (1349-50ҳ) йили яҳудий миллатига мансуб оилада дунёга келган. Унинг олдинги исми Илюш бўлган. Отаси Исмоилович Тошп...

Муҳаммад Мубин қори

Normal 0 false false false RU X-NONE AR-SA MicrosoftInternetExplorer4 ...

Раҳматуллоҳ қори

Normal 0 false false false RU X-NONE AR-SA MicrosoftInternetExplorer4 ...

Қуръоний одоблар

News image

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу г...

News image

Намоздан сўнг Қуръон тиловати фазилати

Ибодатлар орасида энг афзали Қуръони Карим тиловатидир. Пайғамбаримиз (сол...

News image

Қуръон ва ахлоқ

Диннинг асосий мақсадларидан бири инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қи...

News image

Қорининг одоблари

Каломуллоҳни дилига жо қилганлар оддий мусулмонлардан маънавий юксаклиги б...

News image

Қуръони Карим тиловати

Қуръони Карим тиловати Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Карим...

Имомлар ва ровийлар

Имом Халаф

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Халаф ибн Ҳишом ибн Саълаб ибн Халаф ибн Саълаб ибн Ҳошим ибн Саълаб ибн Довуд ибн Миқсам ибн Ғолиб ал-Асадий ал-Баззор. Тава...

Яъқуб Басрий

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Исҳоқ ал-Ҳазрамий ал-Басрий.Таваллуди ва вафоти: Имом Яъқуб Басрий 117/735 сана...

Имом Абу Жаъфар

Исм-насаби: Абу Жаъфар Язид ибн Қаъқоъ ал-Махзумий ал-Маданий ал-Қорий.  Қувватли фикрга кўра, насаблари араб бўлган.Таваллуди ва вафоти: Имом Абу Жаъ...

Имом Кисоий

Исми ва нисбаси: Абул ­Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Абдуллоҳ ибн Усмон ал-­Кўфий ал-­Кисоий. Асли кўфалик бўлиб, кейинчалик Бағдодга кўчиб ўтган. Унинг боб...

Имом Ҳамза

Исми ва нисбаси: Абу Аммора Ҳамза ибн Ҳабиб ибн Аммора ибн Исмоил аз-Зайёт ал-Куфий ат-­Таймий. Тарих китобларида Ҳамзанинг Аммора исмли фарзанди бўлг...

Имом Осим

  Исми ва насаби: Осим ибн Абуннажуд ибн Баҳдала ал-Асадий ал-­Кўфий. Унинг куняси Абу Бакр бўлган. Айрим манбаларда Баҳдала отасининг исми дейилса, ...

Имом ибн Омир

  Исми ва нисбати: Абдуллоҳ ибн Омир ибн Язид ибн Тамим ибн Робиъа ибн Омир ибн Абдуллоҳ ибн Имрон ал­-Яҳсубий. Унинг Яҳсубий дейилиши Яҳсуб ибн Омир...

Имом Абу Амр ибн Ало

Исм-насаби: Абу Амр Заббон ибн Ало ибн Аммор Абу Амр ат-Тамимий ал-Мозиний ал-Басрий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодлари бўлмиш Аднон...

НАВБАТ – ҚУРЪОН МАРКАЗИГА!
03.05.2018 17:30   

НАВБАТ – ҚУРЪОН МАРКАЗИГА!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулимиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!

Бугунги кунда юртимизда жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда, халқимиз ўз келажаги учун чин маънода пойдевор қўймоқда. Хусусан, диний соҳада, исломий илмлар борасида олиб борилаётган ислоҳотлар улкан аҳамиятга эга тарихий жараёндир. Айниқса, айни кунларда юртимизда зиёси ўлкамиз бўйлаб таралган Қуръон мусобақаси тарихимизда мисли кузатилмаган ажойиб ҳодиса бўлди десак, хато қилмаган бўламиз.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра юртимизда ҳадис, фиқҳ, тасаввуф, ақийда ва калом илмий марказлари очилиб, уларнинг ҳар бирига ўша соҳада улкан хизмат қилган буюк аждодларимизнинг номлари берилди. Дарҳақиқат, ул зотлар ўз соҳаларида бутун дунёга устозлик қилганлар, инсоният тамаддуни тараққиётида муҳим бурилиш ясаганлар. Мазкур марказларни очишдан мақсад – халқимизни буюк аждодларнинг маънавий меросидан баҳраманд этиш ва бугунги авлодни уларга муносиб тарзда тарбиялашдир.

Эндиликда ушбу марказлар сафига яна бир илм масканининг қўшилиши айни муддао бўлур эди. Зеро, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф, ақийда, калом ва бошқа исломий илмларнинг барчасига пойдевор бўлган, яна бир илоҳий илм манбаи борки, бу – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи Қуръони Каримдир. Шу боис, юртимизда мазкур марказларнинг барчасининг тамал тоши бўладиган Қуръони Карим марказини ҳам очиш мақсадга мувофиқдир.

Эътибор берилса, мазкур йўналишларда фаолият кўрсатадиган илмий марказлар очилди-ю, бироқ, ўша исломий илмларнинг барчасига асос бўлган, динимизнинг бош манбаи бўлмиш муқаддас Қуръони Каримга оид илмий марказ ҳали очилганича йўқ.

Тўғри, бу соҳада дастлабки катта қадам қўйилди: илк бор республика миқёсида Қуръон мусобақаси ташкил қилинди. Бу хайрли тадбир ҳам бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилгани учун жуда кенг кўламда, ниҳоятда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Очиғини айтиш керак, Қуръон мусобақаси ҳеч бир илмий марказ бера олмаган жуда улкан натижани тақдим этди. Аллоҳ насиб қилса, Қуръон илмига доир илмий марказлар ҳам очилар. Аммо бу йилги Қуръон мусобақаси халқни, хусусан, ёш авлодни Қуръонга боғлашда ҳар қандай илмий марказни ортда қолдирди десак, муболағаси йўқ. Мамлакатимизда Қуръони Каримга юксак эътибор берилар экан, ушбу соҳада ҳам илмий марказлар очиш фикри ўртага ташланар экан, ҳар бир ватандошимизда бу борада аждодларимиз қанчалар юксак марраларни эгаллагани хусусида қизиқиш пайдо бўлиши табиий.

Айтиш жоизки, ҳадис, фиқҳ, ақийда, тафсир илмлари хусусида сўз кетса, биринчилардан бўлиб тилга олинадиган буюк алломаларимиз эсга олинганда, беихтиёр «Бизнинг заминдан ҳам Қуръон қироати борасида шу каби алломалар етишиб чиққанмикин ёки ажам бўлганимиз учун бу борада оқсаб қолинганмикин?» деган фикр хаёлимни ҳамиша банд қилар эди. Шу каби мулоҳазалар билан шонли тарихимиз зарварақларига қисқача нигоҳ ташладим. Буни қарангки, бир пайтлар заминимиздан Қуръон қироатлари борасида ҳам улуғ олимлар етишиб чиққан экан. Бироқ негадир уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида ҳозиргача жиддий илмий тадқиқот қилинмаган. Бизнингча, бунга ҳалигача ушбу соҳага доир бирорта махсус илмий муассаса йўқлиги, шунингдек, ушбу жабҳада хизмат қилган олимларимизнинг ҳаётини ўрганишга қунт қилинмагани ҳам сабаб бўлса керак. Шу эътибордан, бугун турли илмлар борасида дунёга донг таратган аждодларимизнинг меросини ўрганиб, уларнинг тарихини тиклаш баробарида Қуръони Карим илмида пешқадам бўлган аждодлар хотирасини ҳам қайта жонлантириш мақсадга мувофиқдир. Зеро, Қуръон барча исломий билимларнинг, исломий тамаддуннинг тамал тоши ва айни пайтда энг юксак чўққисидир. Шу боис, Қуръонга хизмат қилиб, шу жабҳада дунёга танилган аждодларимизнинг ҳаётини ўрганиш, уларнинг илмий меросини элга тақдим қилиш учун ҳам ушбу соҳада, яъни Қуръон илмларига бағишланган илмий марказ очишни мақсадга мувофиқ деб биламиз.

Айтиш жоизки, Қуръон илмлари соҳасида етишиб чиққан олимларимиз бошқа соҳалардагичалик кўп ва машҳур эмас. Лекин шунга қарамай, уларнинг дунёга татигулик даражада улуғворликлари бор. Фақат биз бу ҳақдаги маълумотлардан жуда ҳам олислаб кетганмиз, холос. Шу боис, Қуръонга хизмат қилиб ўтган буюк ватандошларимизнинг ҳаётини, уларнинг динимиз равнақига қўшган ҳиссаларини, юртимизда Қуръон илмлари борасида эришилган ютуқлар ўрганиш учун халқаро андозаларга мувофиқ келадиган Қуръони Карим марказини ташкил қилиш айни муддао бўлади, иншааллоҳ.

Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, хулоса сифатида қуйидаги таклифни ўртага ташламоқчиман:

Ҳадис, фиқҳ, ақийда, тасаввуф илмида пешқадам бўлган олимларимизнинг бой меросини ўрганишга мўлжалланган илмий марказлар очилар экан, Қуръон илмига оид марказ ҳам очиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур илмий марказларнинг кўпчилиги бугунги Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида, воҳа томонда жойлашган. Фарғона водийсида эса биргина Бурҳониддин Марғиноний номидаги фиқҳ маркази иш бошлади. Ушбу омилни ҳам ҳисобга олган ҳолда, сўнгги асрларда Қуръон таълими борасида тутган мавқеи ва бугунги кундаги кадрлар захирасини инобатга олиб, мазкур Қуръон илмлари маркази Андижон шаҳрида очилса, айни муддао бўлар эди.

Аллоҳ таоло юртимизни янада обод айласин, эл-юртимизга Қуръони Карим баракотини мўл қилсин, мамлакатимизни турли бало-офатлардан асрасин! Қуръони Каримга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда этсин! Келажак авлодларимиздан илмнинг турли соҳаларида дунёга устоз бўладиган буюк алломалар яна кўплаб чиқишини насиб айласин! Бу борада халқимизга бош бўлиб турган муҳтарам юртбошимиз ҳамда барча раҳбарларимизни Ҳақ таоло Ўзи қўллаб-қувватласин, паноҳида асрасин ва ҳамиша музаффар айласин! Омин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

 


36 дан 302 сахифа
News image

Аҳмад ал-Ажмий

Аҳмад Али ал-Ажмий Саудия Арабистонининг Шарқидаги Хубар ҳудудида таваллуд топган машҳур қорилардан биридир.   давоми...

News image

Шайх Саад ал-Ғомидий

Қуръон қорилари ҳақидаги норасмий видео лавҳаларда Саъд ал-Ғомидий биринчилар қаторини эгаллайди. Қуръоннинг хотиржам оҳангидаги тиловати  ҳақиқатда кишини ўйлантириб қўяди, араб тилини билсанг... давоми...

News image

Шайх Маҳмуд Алий Банно

Мисрлик машҳур қорилардан бири, шайх Абдулбосит, шайх Халил Хусарийларнинг яқин сафдоши, «Фаришта овозли» дея лақаб олган устоз шайх Маҳмуд Али  Банно 1926 йили 17 декабрда Мануфия муҳофазасида... давоми...

News image

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Қувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан б... давоми...

News image

Муҳаммад Cиддиқ Миншавий

Миср юрти дунёга Қуръони каримнинг кўплаб машҳур ҳофизлари ва билимдонларини етиштириб берган. Улар орасида машҳур қори Муҳаммад Сиддиқ Миншавийнинг алоҳида номи ва эътибори бор.Муҳаммад Сиддиқ... давоми...

News image

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссама

Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отас... давоми...

Қуръоний мўъжизалар

News image

Қуръон

Қуръон Қуръон Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мўъжизаларидир. Баъзилар Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб чиқарди, дeйишди, яна баъзилар у кишининг па... давоми...

News image

Умрга татигулик кеча!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Рамазони ойининг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча му... давоми...

News image

Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик

Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер па... давоми...

News image

Шамолларнинг йўналиши ҳам оят-белгилардандир

Амазонка қалин ўрмонзорининг серҳосиллигини Саҳрои Кабирнинг марказидаги қуриб қолган кўлнинг тубидан кўтарилган фосфор зарралари таъминлаб беради, деб тасдиқламоқда америкалик ол... давоми...

News image

Византиянинг мағлубияти (видео)

Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни  румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ич... давоми...

News image

Тушда ҳаракатланиш ҳақида (видео)

Маълум бўлишича, уйқуда узоқ вақт қимирламай ётиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин экан. Тананинг маълум бир қисми бир не... давоми...

News image

Мушаклар билан қопланган суяклар (видео)

Қуръони Каримда зикр этилган яна бир илмий ажойибот − бу ҳомиланинг она қорнида ривожланиш босқичларининг батафсил баён этилганлигидир.«Сўнгра бу ну... давоми...

News image

Она қорнига осилиб турган лахта қон (видео)

Эркак сперматозоид ҳужайраси аёл тухум ҳужайраси билан бирлашган пайтда бўлажак чақалоқ ҳомиласининг дастлабки тузилмаси вужудга келади. Биологияда «зигота» деб но... давоми...

Joomla extensions by Siteground Hosting