Она қорнига осилиб турган лахта қон (видео) | ||||
|
Эркак сперматозоид ҳужайраси аёл тухум ҳужайраси билан бирлашган пайтда бўлажак чақалоқ ҳомиласининг дастлабки тузилмаси вужудга келади. Биологияда «зигота» деб номланган бу тоқ ҳужайра шу заҳоти бўлиниб, кўпая бошлайди ва «бир парча гўшт»га айланади. Аммо зигота бўшлиқда ривожланмайди. У илгаксимон ўсимталари билан она қорнининг деворига зулукдек ёпишиб олади ва гўё дарахт ерга томир отгандек, илдиз ота бошлайди. Мана шу механизм туфайли ҳомила она қорнига сўрилиб, она организмига келиб тушаётган барча керакли элементлар билан озиқлана бошлайди.
|