A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мушаклар билан қопланган суяклар (видео)
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримда зикр этилган яна бир илмий ажойибот − бу ҳомиланинг она қорнида ривожланиш босқичларининг батафсил баён этилганлигидир.
«Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўштни «кийдирдик», сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув − нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг Гўзал Яратгувчи (яъни  йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли − Буюкдир.
Мўминун сураси, 14-оят.

Ояти каримада она қорнида ҳомиланинг аввал суяклари шакллана бошлаши, сўнгра уларнинг устини гўшт қоплаб, мушакларга айланиши ҳақида хабар берилмоқда.
Ҳомиланинг она қорнидаги ривожланишини ўрганувчи фан эмбриология деб аталади. Яқин пайтларгача эмбриология фани ҳомиланинг суяклари ва гўштлари, яъни мускул тўқималари бир пайтда ҳосил бўлиб, биргаликда ривожланади, деб ҳисоблаб ва ҳатто бир қатор олимлар муқаддас Қуръоннинг юқорида келтирилган оятларини илм-фанга тўғри келмайди, деб инкор қилиб, танқид остига олар эдилар. Аммо бир неча йил аввал микроэмбриологик тадқиқотлар давомида, энг сўнгги замонавий технологиялар ва ўта сезгир асбоблар ёрдамида мазкур оятлардаги маълумотларнинг инкор қилиб бўлмайдиган физиологик далил эканлиги аниқланди.
Бу жараён эмбриология бўйича «Инсоннинг ривожланиши» деб номланган асарлардан бирида шундай тавсифланган:
«Олтинчи ҳафтада тоғайсимон тўқималарнинг шаклланиши давом этади, айни пайтда қаттиқлашишнинг дастлабки белгилари намоён бўла бошлайди, яъни дастлабки суяк пардалар пайдо бўлади. Еттинчи ҳафтанинг охирида узун суяклар батамом қотади. Мушак ҳужайралари суякни ўраб турган тўқимадан ажралиб, мушак тўқимасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, мушак тўқимаси суякларнинг олди ва орқасида жойлашган мускуллар гуруҳига бўлинади.
Шундай қилиб, инсон ҳомиласининг она қорнида ривожланишидаги босқичлар Қуръони Каримда зикр қилинган бўлиб, эмбриологиянинг сўнгги кашфиётларига тўлиқ мос келади.
Дунёдаги энг машҳур эмбриологлардан бири, Канададаги Торонто университетининг анатомия ва ҳужайра биологияси профессори Кейт Мур Қуръони Каримдаги мана шу илмий мўъжизани илк бор аниқлаган олимлардан биридир. Қуръони Каримнинг ҳомиланинг она қорнидаги ривожланиш босқичлари ва унинг дунёга келиши ҳақидаги оятларини диққат билан ўрганиб чиққан профессор Мур шундай хулосага келади:
«Сўнгги уч йил давомида мен Жиддадаги қирол Абдулазиз Университетининг эмбриология қўмитасида ишладим ва инсоннинг она қорнида пайдо бўлиши ҳамда унинг она қорнида ривожланишига доир Қуръони Каримда келган кашфиётлар ҳақидаги изоҳлар устида ишлашга ёрдам бердим. Дастлаб мен бу билимларнинг 7 асрдаёқ Қуръони Каримда очиқ-ойдин ёзиб қўйилганлигидан ҳайратга тушдим, чунки у пайтда ҳали эмбриология фанининг ўзи бўлмаган эди... Менинг ишончим комилки, бу билимлар Муҳаммад Расулуллоҳга Аллоҳ Таоло томонидан нозил қилинган, зеро бу билимларнинг кўпчилик қисми инсонлар томонидан бу оятлар тушганидан кейин орадан бир неча аср ўтгачгина кашф қилинди. Мана шу ҳолат менга Муҳаммад Расулуллоҳ Аллоҳ Таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларини исботлади