A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Яъқуб Басрий
PDF Босма E-mail

Исм-насаби: Абу Муҳаммад Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Исҳоқ ал-Ҳазрамий ал-Басрий.
Таваллуди ва вафоти: Имом Яъқуб Басрий 117/735 санада тавллуд топган, 205/820-821 йили 88 ёшда вафот этган. Қизиғи шуки, у кишининг отаси ҳам, бобоси ҳам, бобосининг отаси ҳам, барчаси 88 ёшда вафот қилишган.
Маноқиблари: Имом Яъқуб қироат, араб тили, луғат, ҳадис ва фиқҳ илмларида замонасининг энг билимдони бўлган. Абу Амрдан кейин Қуръон ўқитиш ишида бош устоз бўлган. Бир неча йиллар Басра жомеъида имом бўлган. Абу Ҳотим ас-Сижистоний: «У мен кўрганларнинг ичида Қуръондаги ҳуруфлар ва ихтилофларни, таълиллари ва мазҳабларини ҳамда наҳв йўналишларини энг яхши билувчи, Қуръон ҳуруфлари ва фақиҳларнинг сўзларини энг кўп ривоят қилувчи инсон эди», деган. Ҳофиз Абу Амр ад-Доний айтади: «Басраликларнинг ҳаммаси Абу Амрдан кейин Яъқубнинг ихтиёрига эргашишган. Барча басраликлар ёки уларнинг кўпчилиги унинг мазҳабидадир». Абу Амр ад-Доний яна шундай дейди: «Тоҳир ибн Ғалбуннинг: «Басра жомеъининг имоми фақат Яъқубнинг қироатида ўқийди» деганини эшитганман». Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Асбиҳоний: «Басрадаги жомеъ масжидда ҳозирги пайтгача Яъқубнинг қироатида ўқилади. Биз ҳам шундай ҳолда топганмиз», дейди. Имом Яъқуб шогирдаларини оятларни санаб ўқитар эди. Агар бирортаси саноқда хато қилса, тўғрилаб қўяр эди. Имом Яъқуб фозил, тақводор ва зоҳид инсон эди. Намозни ниҳоятда хушуъ ва хузуъ билан ўқир эди. Ҳатто намоздалик пайтида ридосини ўғирлаб кетиб, яна қайтариб илиб қўйишганида ҳам ҳеч нарсани сезмаган.
Устозлари: Имом Яъқуб раҳимаҳуллоҳ жуда кўп устозлардан илм олган. Жумладан: Абул-Мунзир Саллом ибн Сулаймон ат-Тавил ал-Музаний, Маҳдий ибн Маймун, Абул-Ашҳаб, Шиҳоб ибн Шурнуфа, Маслама ибн Муҳориб, Исма ибн Урва ал-Фақимий, Юнус ибн Убайд, имом Кисоий, Муҳаммад ибн Зурайқ ал-Куфий, Имом Ҳамза.
Санади: Имом Яқуб қироатни Саллом ибн Сулаймондан, шунингдек, Шиҳоб ибн Шурнуфа, Абу Яҳё, Абул-Ашҳаб Жаъфар ибн Ҳайён ал-Аторидий ва Маҳдий ибн Маймундан олган. Ибн Мунодийнинг айтишича, у Абу Амрнинг ўзига ҳам бевосита ўқиб берган, дейилади. Бошқа қироатларни Ҳамза ва Кисоийлардан эшитган. Саллом эса Осим ал-Куфий ва Абу Амрга ўқиб берган. (Имом Осим ва имом Абу Амрнинг санадлари учун уларнинг таржимаи ҳолларига қаранг). Шиҳоб ибн Шурнуфа эса  Ҳорун ибн Мусо ал-Аъвар ан-Наҳвий ва Мусаллий ибн Ийсога ўқиб берган. Ҳорун Осим ал-Жаҳдарий ва Абу Амрга ўқиб берган. Маҳдий Шуъабга ўқиб берган. Абул-Ашҳаб Абу Ражо Имрон ибн Малжон ал-Аторидийга ўқиб берган. Абу Ражо Абу Мусо ал-Ашъарийга, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берган. Бу санад олийлик ва саҳиҳликда энг улуғ санаддир. Имом Яъқуб айтади: «Салломга Қуръоннни бир ярим йилда, Шиҳоб ибн Шурнуфа ал-Мажошиъийга беш кунда ўқиб бердим. Шиҳоб ал-Мажошиъий эса Маслама ибн Муҳориб ал-Муҳорибийга тўққиз кунда ўқиб берган. Маслама Абул-Асвадга, Абул-Асвад Алий розияллоҳу анҳуга ўқиб берган».
Асарлари:
1)    «Ал-Жамиъ», унда имом Яъқуб қироат йўналишарининг барча ихтилофларини жамлаган, қайси қироат кимга тегишли эканини баён қилган;
2)    «Вақфут-тамам».
Шогирдлари: Имом Яъқубнинг акаси Аҳмаднинг ўғли Зайд, Умар Саррож, Абу Бишр Қаттон, Муслим ибн Суфён, Рувайс номи билан машҳур Муҳаммад ибн Мутаваккил, Равҳ ибн Абдулмумин, Абу Ҳотим ас-Сижистоний, Айюб ибн Мутаваккил, Аҳмад ибн Муҳаммад аз-Зажжож, Аҳмад ибн Шозон, Абу Амр ад-Дурий. Шунингдек, Абу Амр ибн Алонинг қироатини ундан Ҳамадон ибн Муҳаммад ас-Сожий ривоят қилган. Ундан Абу Ҳафс Фаллос, Абу Қилоба ва Муҳаммад ибн Аббод ҳадис ривоят қилишган.    Абу Ҳотимнинг ўғли айтади: «Отам ҳам, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам, у ҳақда сўралганда,  «Ростгўй» деб гувоҳлик берганлар».

Машҳур ровийлари:
1)    Рувайс: Муҳаммад ибн Мутаваккил;
2)    Равҳ: Равҳ ибн Абдулмумин.

Имом Рувайс

Исм-насаби: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мутаваккил Луълуъий ал-Басрий. «Рувайс» лақабиб билан машҳур.
Таваллуди ва вафоти: Имом Рувайснинг қачон туғилгани ҳақида маълумот йўқ. Вафотига келсак, 238/ 852 санада Басрада вафот қилган.
Маноқиблари: Имом Рувайс қироатни Яъқуб ал-Ҳазрамийдан олган ва унинг энг иқтидорли издошларидан бўлган. Зуҳрий айтади: «Абу Ҳотимдан Рувайс ҳақида «У Яъқубга ўқиб берганми?» деб сўрадим. У: «Ҳа, биз билан бирга ўқиган ва унга икки маротаба хатм қилиб ўқиб берган», деди». Имом Рувайс қироатда моҳир, пухта, илмини тўла эгаллаган машҳур қори эди. Имом Абу Амр ад-Доний: «У шерикларини орасида энг ўткири эди», – дейди. Абу Абдуллоҳ ал-Қассоъ айтади: «У жуда ҳам улуғ ва машҳур эди». Сомирий айтади: «Менга Абут-Таммор шундай деди: «Рувайс бошланғичларга ءَأَنذَرۡتَهُمۡ ва جَآءَ أَجَلُهُمۡ каби иккита ҳамзали калималарда иккала ҳамзани ҳам таҳқиқ билан, моҳир қориларга эса иккинчи ҳамзани тасҳил билан ўқитар эди». Сомирий яна: «Абут-Таммор менга иккала ҳамзани ҳам таҳқиқ билан ўқитди», – дейди.
Шогирдлари: Ундан қироатини жуда кўпчилик ривоят қилган. Жумладан: Муҳаммад ибн Ҳорун ат-Таммор, Абу Абдуллоҳ Зубайр ибн Аҳмад аз-Зубайрий ва бошқалар.

Имом Равҳ

Исм-насаби: Абул Ҳасан Равҳ ибн Абдулмумин ал-Ҳузалий ан-Наҳвий ал-Басрий.
Таваллуди ва вафоти: Имом Равҳнинг туғилган санаси номаълум, 234/852-853 ёки 235/894-835 йили вафот этган.
Маноқиблари: Имом Равҳ Яъқуб ал-Ҳазрамийга ўқиб берган ва шогирдларининг энг улуғ ва мўътабарларидан бўлган. Аҳмад ибн Мусо, Муоз ибн Жабал, Убайдуллоҳ ибн Муоздан ҳуруфларни ривоят қилган. Улар Абу Амр ал-Басрийдан ривоят қилганлар. Имом Равҳ ишончли, машҳур, зеҳни ўткир Қуръон устози бўлган. Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида у кишидан ҳадис ривоят қилган.

Имом Яъқубнинг қироатдаги манҳажи:
1.    Ҳар бир суранинг бошида Абу Амр йўли билан бир хил.
2.    Рувайс ривоятида ٱلصِّرَٰطَ калимаси қаерда ва қандай ҳолатда келмасин «син» билан ўқилади.
3.    Муттасил мадни тавассут – 4 ҳаракат, мунфасил мадни қаср – 2 ҳаракат миқдорида чўзилади.
4.    Рувайс ривоятида ҳаракатдош кетма-кет ҳамзанинг иккинчиси тасҳил қилади. Аммо ҳаракати бошқа-бошқа бўлганини Абу Амр ўқиганидек ўқилади.
5.    Рувайс ривоятида бир калимадаги икки ҳамзанинг иккинчисини орасига «алиф» киргизмасдан тасҳил қилади.
6.    Рувайс ривоятида بِيَدِهِۦ лафзидаги киноя «ҳа»сини ихтилос билан ўқилади. Яъни  чўзмасдан тўла касра билан талаффуз қилади.         
7.    Иккита бир хил ҳарфларнинг айримлари Сусий қироатидаги каби идғом қилинади: أَتُمِدُّوننِّ بِمَالٖ , لَّا قِبَل لَّهُم , وَٱلصَّاحِب بِّٱلۡجَنۢبِ .
8.    فِيهِمۡ ,  فِيهِنَّ , عَلَيۡهِمۡ,  عَلَيۡهِنَّ ,   فِيهِما   каби сукунли «й»дан кейин келган музаккар ва муаннас жам ҳамда тасния замиридаги «ҳа» заммали ўқилади.  Рувайс ривоятида  أَوَ لَمۡ يَكۡفِهِمۡ ,   فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ каби  «ё»си тушириб қолдирилган сўзларда ҳам «ҳа» заммали ўқилади. 
9.    يَٰحَسۡرَتَىٰ ,   يَٰٓأَسَفَىٰ ,  إِلَيَّ ,  لَدَيَّ , عَلَيۡهِنَّ ,  وَهُوَ , وَهِي , بِمَ , مِمَّ , فِيمَ лафзларида «сакта ҳаси» билан вақф қилинади.         
10.    «Изофа ёси»нинг айримларини сукун, айримларини фатҳали қилинади.
11.    Оятларнинг охирида келган «зоида ё»ларни васлда ҳам вақфда ҳам ўқилади: فَلَا تَسۡتَعۡجِلُونِ ,  فَلَا تَفۡضَحُونِ .
12.    «Бақара» сураси  أَنَّ ٱلۡقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعٗا وَأَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعَذَابِ  оятидаги أَنَّ  калимаси касра билан – إِنَّ ўқилади.
13.    نَرۡفَعُ دَرَجَٰتٖ مَّن نَّشَآءُ  оятида иккала «нун» ўрнига «йа» ўқилади: يَرۡفَعُ دَرَجَٰتٖ مَّن يَشَآءُ .
14.    «Анъом»даги فَيَسُبُّواْ ٱللَّهَ عَدۡوَۢا بِغَيۡرِ عِلۡمٖ  жумласи فَيَسُبُّواْ ٱللَّهَ عُدُوًّۢا بِغَيۡرِ عِلۡمٖ  ўқилади.
15.    «Тоҳа»  сурасидаги  مِن قَبۡلِ أَن يُقۡضَىٰٓ إِلَيۡكَ وَحۡيُهُۥ жумласи   مِن قَبۡلِ أَن نَّقۡضِيَ إِلَيۡكَ وَحۡيَهُۥ .
16.   «Тавба» сурасидаги وَكَلِمَةُ ٱللَّهِ هِيَ ٱلۡعُلۡيَا  даги «марбута та» фатҳали ўқилади.