A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail

Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси

Ҳусан қори дада ва унинг Қуръон таълимидаги услyблари
PDF Босма E-mail

Ҳусан қори дада 1937 йили  Қашқарда таваллуд топганлар. Отасининг исми Юнусбой бўлиб, меҳмонсиз овқатланмаган. Аҳли илм ва аҳли Қуръонларга жуда кўп ҳизмат қилган. Ўз шаҳрининг бойлари билан алоқаси яхши бўлганлиги учун у  киши ўз шаҳри Андижондан Қашқарга ўтиб кетишга мажбур бўлади. У ерга бориб оила қуради ва иккита эгизак фарзанд кўради. Исмларини Фотима ва Ҳусан деб қўяди. Ўғлининг ёши еттига етганида ҳофизи Қуръон бўлсин деб, Қашқарда жойлашган Ҳайитгоҳ масжидидаги қорихонага олиб боради. Биринчи устози Муҳаммадали домла бўлиб, Ҳарамга бориб, ўша ерда қолиб кетган ва Тоифда вафот этган. У киши шогирдларини ўзининг ишонган шогирди Муҳаммадамин домлага топшириб кетганлар. Шундай қилиб, Ҳусан қори дада ўн уч ёшида Муҳаммадамин домланинг ҳузурида Қуръонни ёд олди. У кишининг устози Муҳаммадамин домла «Бу ҳақиқий ўғил бола, Қуръонни ўғил болага ўхшаб ўқийди», деб эркалатарди.

Шу қорихонада йигирма ёшгача устози билан бирга талабаларга дарс берди. Отаси, ниҳоят, 1960 йилда оиласи билан ўз юрти Андижонга қайтади. У ерда озгина яшаганларидан сўнг баъзи сабабларга кўра Қўқон шаҳрига кўчиб ўтади ва ўша ердан қўним топади. 1974 йили отаси юз ёшида вафот этади.

Ҳусан қори дада 1966 йили Қўқонда уйланади. Кейинчалик бир қиз фарзанд кўради. Ўз ота шаҳрини қўмсаган Ҳусан қори дада Андижонга қайтиб келади. Бу ерда ҳам оила қуриб, учта ўғил ва учта қиз кўради. Касби косибчилик бўлиб, маҳси тикиш билан шуғулланади. Кейинчалик 1988 йили Андижон шаҳридаги Девонабой масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ ҳожи дада у кишини ўзига ноиб имом қилиб олади. Шундан кейин рамазонда хатмга ўтиб, у ерда ноиб имомлик қила бошлайди.

Ўтган йиллар давомида қорихонада Ҳусан қори дада минглаб талабаларни ўқитиб, улардан беш юзга яқин талабаларни ҳофизи Қуръон қилиб чиқарди. Ҳаёти давомида жуда кўплаб мураттаб қорилар чиқарган. Шогирдлари нафақат Ўзбекистондан, балки бутун Собиқ Иттифоқдан келиб таҳсил олишган. Шу талабаларидан бири Мукаррам қори Тожикистонда муфтийлик даражасига кўтарилган.

Умрининг олтмиш йилини Қуръонга ва Ислом динига сарфлади. Ҳатто вафотидан ўн кун олдин ҳам шогирдлари келиб, дарс олиб кетишган. Умри давомида сон-саноқсиз шогирдлар чиқарди. Ҳозирда бу шогирдлари динимизга, халқимизга, ватанимизга хизмат қилмоқдалар. Умриниг охирида пешоб йўлида ўсимта пайдо бўлганлиги сабабли жарроҳлик столига ётқизилди. Операциядан уч кун ўтиб, 2010 йили бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилди. Бу қилган хизматлари эвазига Аллоҳ таоло бу зотга гўзал ҳолатда, тилларида шаҳодат калимасини айтган ҳолатда вафот этишни насиб қилди.

Ҳусан қори даданинг талабаларни қабул қилишлари

Авваламбор, Ҳусан қори даданинг хузурига Қуръон ёдламоқчи бўлиб келган талабага шогирдлар амал қилиши лозим бўлган ўнта шарт кўрсатилган. Бу эса қуйидаги кўринишда бўлган:

Ўқимоқчи бўлган талабанинг зиммасида ўнта шарт бор, улар қуйидагилар:

1. Яхши одоб, яхши феъл ва хуш хулқ соҳиби бўлиш.

2. Парҳезкор бўлиш.

3. Ҳар бир ўринда покиза табиатли бўлиш.;

4. Беш вақт намозни ўз вақтида, жамоат билан адо қилиш.

5. Сабоқдошлари билан урушмаслик, талашмаслик ва жанжаллашмаслик.

6. Ота-она ва устозини ранжитмаслик.

7. Вақтини бекор ва беҳуда ўтказмаслик.

8. Дам олиш уйқусини кўпайтирмаслик, чунки у зеҳнни пасайтиради, муҳофазатни камайтиради.

9. Устози ва ота-онасидан берухсат иш тутмаслик.

10. Белгиланган дарс кунларида дарсдан қолмаслик.

Қуръон ёдламоқчи бўлиб келган ҳар қандай талаба ва унинг ота-онасига ушбу шартлар кўрсатилган. Агар талаба ўқишни биладиган ёшда бўлса, шартларни талабанинг ўзига ўқиттирилган ва ҳар бир шартдан тушунган нарсасини айтиб бериши сўралган. Тушунмаган шартларини эса устоз ёки ота-оналардан бири изоҳлаб берган. Мабодо, талабанинг ёши кичик бўлиб, ўқишни билмайдиган бўлса, шартлар унинг отасига ўқиттирилган. Кейин талаба ёки ота-она ушбу шартларга рози ёки рози эмаслиги сўралган. Ўз розилигини билдирган талаба эса ўқишга қабул қилинган. Бироқ  талаба ёки унинг ота-онаси ушбу шартларга рози эканлигини тасдиқловчи бирон бир ҳужжатга имзо чекмаган.

Устоз томонидан талабаларнинг кунлик дарсини текшириб туриш учун ҳар бир талабага алоҳида, ўзига хос журнал жорий этилган. Бу журналда талабанинг кунлик топширган дарси қайд қилиб борилган. Ҳафта якунида эса ҳафталик ўзлаштирилган дарс ва одобига қараб баҳо ҳам қўйилган. Журнал эса қуйидаги кўринишда бўлган:

Ҳафта кунлари

Сана

Дарс давомати

Сана

Дарс давомати

Шанба

Дарс топширди

Бақара, 3 - бет

Дарс топширди

Бақара, 9 - бет

Якшанба

Дарс топширди

Бақара, 4 - бет

Дарс топширди

Бақара, 10 – бет

Душанба

Дарс топширди

Бақара, 5 - бет

Дарс топширди

Бақара, 11 – бет

Сешанба

Дарс топширди

Бақара, 6 - бет

Дарс топширди

Бақара, 12 – бет

Чоршанба

Дарс топширди

Бақара, 7 - бет

Дарс топширди

Бақара, 13 – бет

Пайшанба

Дарс топширди

Бақара, 8 - бет

Дарс топширди

Бақара, 14 – бет

Баҳо

Одоб  :     5

Ўқиш :     5

Ёзув    :    4

Одоб  :      5

Ўқиш :      5

Ёзув    :     4

Баҳолаш тизими ҳам ўзига хос бўлиб, талаба аъло баҳо олиш учун ҳафта давомида бирор марта ҳам дарс қолдирмаслиги керак бўлган. Шу билан бирга, ҳар кунлик сабоғи ҳам бир бет (ўн беш қатор)дан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Яъни талаба ҳафта давомида ҳар куни дарс топширса-ю, бироқ сабоғи бир бет (ўн беш қатор)дан кам бўлса, ҳеч қачон аъло баҳо ололмаган. Балки  ҳар куни дарс топширса-да, сабоғи бир бетдан кам бўлганлиги учун, паст баҳо (уч) қўйилган.

Аъло баҳо олиш учун эса хар куни камида бир бетдан дарс топшириши ва бу жараённи тўрт ҳафта давом эттириши керак бўлган. Шу тўрт ҳафта давомида бирор марта ҳам дарс қолдирмаса, яхши баҳо (яъни тўрт), бешинчи ҳафтага ўтиб эса  ўқишдан аъло баҳо (беш) қўйилган. Мабодо  хафта давомида бирор марта дарс қолдирса ёки сабоғи бир бетдан кам бўлиб қолса, ўқишдан қўйиладиган баҳо ўз-ўзидан пасайган.

Устоз талабаларнинг одоб-ахлоқига ҳам катта эътибор берган. Ва уларнинг ҳафта давомида ўзларини тутишлари, юриш-туришлари ҳамда муомала маданиятига қараб баҳо ҳам қўйиб борилган. Бу баҳо талабанинг шахсий журналида ўз аксини топган. Шунингдек, журналда ёзувдан ҳам баҳо қўйилган. Талабалар Қуръон ёдлаш билан бирга араб алифбосини ҳуснихат билан ёзишни ҳам машқ қилганлар. Ёзув машқи учун ўқув қўлланма сифатида асосан, «Муаллими соний»[1] китобидан фойдаланилган.

Ўқишга янги қабул қилинган талаба, авваламбор, араб алифбосини бирма-бир ёзиб чиққан. Масалан, дафтарнинг биринчи бетига « ا » (алиф)ни , иккинчи бетига « ب » (бе), учинчи бетига « ت » (те) ва ҳоказо. Шу билан бирга ҳусни хатга ҳам алоҳида эътибор берилган. Агар талаба ҳарфларни чиройли, ҳуснихат билан ёза олмаса, хати чиройли бўлгунича ҳарфларни қайта-қайта ёзаверган. Ҳарфларни чиройли ёзишни ўзлаштиргандан кейин «Муаллими соний» китобининг «муқоттаот» ҳарфларигача бўлган қоидаларни ёзишга киришган. Бу эса талабанинг Қуръони Карим қоидаларини ўзлаштириш билан бирга ёзув илмини ҳам ўрганиш имконини берган.

Мухиддин НУМАНЖАНОВ