A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
059. Ҳашр сураси
PDF Босма E-mail

Муфассирлар айтишади: Бу оят яҳудларнинг бани назир қабиласи ҳақида нозил бўлган. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага келганларида Бани Назир қабиласи у киши билан ўзаро урушмасликка ва у киши билан бирга жанг қилмасликка сулҳ тузишганди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни қабул қилдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бадрда жанг қилиб мушриклар устидан ғалаба қозонгач, Бани Назир: − Аллоҳга қасамки, бу биз сифатларини Тавротда топган Пайғамбардир. Унинг байроғи ҳеч тушмайди, − дейишди. Уҳудда жанг қилиб, мусулмонлар енгилишгач эса улар аҳдни бузишди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва мўминларга душманлик йўлига ўтишди. Шунда Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни қамал қилдилар ва Мадинадан сурган бўлишларига улар билан сулҳ туздилар.
Ибн Каъб ибн Молик Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг асҳобларидан бир кишидан: Бадр жангидан кейин Қурайш қабилалари яҳудларга хат ёзишди: −Сизлар (қаа?) ва қўрғонлар эгасидирсиз. Сиз бизнинг қабиладошимиз (Муҳаммад)га қарши жанг қиласизлар ёки биз фалон ишни қиламиз. Биз билан аёлларингизга ҳизмат қилиш ва халхол (оёққа  тақиладиган тақинчоқлар) орасини ҳеч нарса тўсолмайди . Хат Назир яҳудларига етгач, улар хиёнат йўлига ўтишди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га одам юбориб: − Асҳобларингдан 30 киши билан чиқ, биздан ҳам 30 та роҳиб чиқади. Сен билан бизнинг орамиздаги ўрта масофада учрашамиз. Улар сенинг гапларингни эшитиб кўришсин. Агар улар сени тасдиқлаб, иймон келтиришса, бизнинг ҳаммамиз иймон келтирамиз, − дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 30 киши билан чиқдилар, 30 та яҳуд роҳиблари ҳам чиқишди. Улар бир жойда бир-бирларига дуч келишганида, яҳудлар бир-бирларига: − У билан бирга у учун жонини ҳам берадиган 30 киши бор-ку, унга қандай яқинлашиб ниятимизни амалга оширамиз, − дейишди. Кейин одам юбориб: − Бизлар 60 киши бўлсак, қандай қилиб келишиб оламиз? 3 та одаминг билан чиқ, биздан ҳам 3 та олимимиз чиқади. Улар иймон келтиришса, бизнинг ҳаммамиз иймон келтирамиз, − дейишди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 3 та саҳобалари билан чиқдилар. 3 та яҳуд олимлари ҳам чиқишди ва ҳанжарларини яшириб олишди. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳужум қилиб ўлдирмоқчи бўлишди. Бани Назирдан бир холис аёл акасига одам жўнатиб, Бани Назир Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га хиёнат қилмиоқчи эканлигиннг хабарини етказди. Ансорлардан бўлган мусулмон киши эди акаси. Акаси тез бориб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни топди ва махфий қилиб уларнинг хабарини етказди. Буни эшитиб, Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қайтдилар. Эртаси куни уларга бир гуруҳ қўшин билан ҳужум қилдилар. Уларни қамал қилдилар. Токи сургунга рози бўлиб тушгунларича улар билан жанг қилдилар. Уларга қурол-яроғларини ташлаб бир туя кўтарадиган юк билан чиқиб кетишга изн берилди. Улар уйларини бузишиб, ўзларига керак бўлган ёғочларини ола бошладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. (Ҳашр 1-6)

5-оят. (Эй мўминлар), сизлар (Бану Назийр хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз поясида  турган ҳолида қолдирдингларми, бас (сизлар қилган ҳар бир иш) Аллоҳнинг изни-иродаси билан ва у фосиқ-итоатсиз кимсаларни расво қилиш учун (бўлди).
Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бани Назирга бориб уларни қалъаларида қамал қилганларида уларнинг хурмоларини кесишга ва ёқиб юборишга буюрдилар. Бундан Аллоҳнинг душманлари ташвишланиб қолишди ва : − Эй Муҳаммад сен ўзингни ислоҳ қилувчиман, яхшиликни хоҳлайман, − дейсан. Мевали дарахтларни қуритиш, хурмоларни кесиш ҳам ислоҳми, яхши ишми? Сен айтаётган нарсада (китобда) сенга ерда фасод қилиш нозил қилинганми? – дейишди. Бу нарсалар Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га оғир ботди. Уларнинг сўзларидан мусулмонлар ҳам таъсирланишди ва бу нарса фасод бўлишидан қўрқишди. Ихтилоф қилиб қолишди. Айримлари: − Дарахтларни кесманглар. Улар Аллоҳ  бизга ўлжа қилиб берган нарсалардандир, дейишса, айримлари эса: − Йўқ, кесиб ташланглар, − дейишди. Шунда Аллоҳ таъало кесишдан қайтарганларни  тасдиқлаб ва кесганларни ҳалол қилиб (тўғри деб) ....... нозил қилди. Ва хабар бердики, уни кесиш ҳам, қолдириш ҳам Аллоҳ таоло изни биландир.
Ибн Умардан: Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Назир хурмоларини кесдилар ва ёқиб юбордилар. Шунда Аллоҳ таоло .... нозил қилди.
Бухорий ривояти
Икрима ибн Аббосдан: Бир яҳудий Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келиб: − Мен туриб намоз ўқийман, − деди. У киши: − Шуни, намоз ўқишингни Аллоҳ сенга тақдир қилган, − дедилар. Мен ўтираман, − деди. Ўтиришингни Аллоҳ сенга тақдир қилган, − дедилар. У: − Мен мана шу дарахтга бориб, уни кесиб ташлайман, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Уни кесишингни Аллоҳ сенга тақдир қилган, − дедилар. Шунда Жаброил (алайҳиссалом) келиб: − Эй Муҳаммад, худди Иброҳим қавмига ҳужжатини талқин қилганидек, сен ҳам ҳужжатингни талқин қилдинг, − деди ва Аллоҳ таъало ......ни нозил қилди. Фосиқларни расво қилиш учун, яъни яҳудийни.

9-оят. Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари (нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад тўймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир.
Язид ибн Асомдан:  Ансорлар: − Эй Расулуллоҳ, биз билан муҳожир биродарларимиз орасида ерни тенг бўлиб беринг, − дедилар.
Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Йўқ, уларга таъминот ва меваларни бўлиб беришингиз кифоя қилади. Ер эса сизнинг ерингиздир, − дедилар. Шунда Аллоҳ таъало .....ни нозил қилди.
Ушбу оятдаги «Ўзлари муҳтож бўла туриб ўзгаларни афзал кўрадилар» сўзи
Абу Хурайрадан:  Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли супалардан бир кишини ансорлардан бир кишига қўшиб юбордилар. Ансорий киши уни уйига олиб келди-да, хотинига: − Бирор нарса борми? − деди. У: − Йўқ, фақатгина болаларнинг овқати бор, − деди. У: − Уларни ухлат, ухлаб қолишса, (овқатни) бизга келтир, овқатни қўйиб чироқни ўчир,− деди. Хотини шундай қилди. (Қоронғида )
Ансорий ўз олдидаги овқатни ҳам меҳмонни олдига суриб қўя бошлади. Кейин эрталаб уни Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига олиб борди. Шунда Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Сизларнинг қилган ишингиздан осмон аҳли ажабланди, − дедилар ва ........ нозил бўлди.
Бухорий ва Муслим
Абдуллоҳ ибн Умар: Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бир кишига қўйнинг калласи ҳадя қилинди. У: − Фалончи биродарим ва унинг оиласи шунга биздан кўра ҳақлироқдир, − деб унга бериб юборди. Бирлари бошқасига бериб 7 та хонадон айланиб яна ўшаларнинг ўзига қайтиб келди. Шунда ...... нозил бўлди. Охиригача.