Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик | ||||
|
Гершел телескопи орқали коинотни ўрганаётган фалакшунослар кометаларнинг бирида ердагига ўхшаш сувни учратишди. Бугунги кунгача танилиб келинган назарияга кўра, Ер пайдо бўлганида етарлича қуруқ бўлган – унинг Қуёшга яқин жойлашгани учун ҳаводаги буғнинг музга айланиб, ёш сайёранинг таркибий қисмига айланиши имконсиз эди. Шу боис Ер юзининг учдан икки қисмини қоплаб олган уммонлар Ернинг пайдо бўлганидан кейинроқ унга жойлаштирилган эди.
Олимлар коинотдаги турли комета ва метеоритларда жойлашган муз таркибларини ўрганиб, унинг Ер сайёраси уммонларидаги сувнинг таркибига жуда ўхшаш эканлигини аниқладилар. Шунга кўра, дунё олимлари Ер сайёрасига сувнинг осмондан метеорит ва кометалар орқали ташиб келинганини тасдиқладилар.
Интернет маълумотлари асосида Саййид тайёрлади. |