A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Рамазон
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма еттинчи қисм)
Муаллиф:    07.08.2013 18:50    PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма еттинчи қисм

«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар». (Тур сураси, 17-оят)

«Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг Зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам,  оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир». (Нажм сураси, 32-оят)

«Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар». (Қомар сураси, 54-оят)

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:02 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма олтинчи қисм)
Муаллиф:    05.08.2013 14:54    PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

 

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма олтинчи қисм

«Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр(шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?» (Муҳаммад сураси, 15-оят)

«Ҳидоят топганларнинг ҳидоятини У Зот зиёда қилди ва уларга тақволарини берди». (Муҳаммад сураси, 17-оят)

Маълумки, одамлар ҳидоят топгунча кўп уринадилар, ҳаракат қиладилар. Демак, ҳаракатни ўзлари бошлайдилар. Аллоҳ таоло эса  уларга ҳидоятни комил қилиб беради. Сўнгра  истаганларидан зиёда қилиб тақвони ҳам бахш этади. Тақво қалбга боғлиқ ва доимий руҳий ҳолат бўлиб, Аллоҳнинг кузатиб туришини доимо сезиш ва Ундан қўрқиш ҳиссига айтилади.

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:11 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма бешинчи қисм)
Муаллиф:    05.08.2013 14:53    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма бешинчи қисм

«Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса  Роббинг наздида тақводорлар учундир». (Зухруф сураси, 35-оят)

Агар юқоридаги мулоҳаза бўлмаганида, Аллоҳ таоло мазкур нарсалардан ташқари ҳам, ўзига куфр келтирганларни зебу зийнату безакларга кўмиб ташлар эди. Аллоҳ таоло ўлчовида, Ислом ўлчовида молу дунё, зебу зийнат ана шундай қадрсиз, ўткинчи нарсадир.
«Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас».
Беш кунлик дунё ҳаёти тугаши билан ҳаммаси тугайди. Уни кўрган ҳам, кўрмаган ҳам бир бўлади. Ҳали буларнинг ҳисоб-китобини бериш ҳам бор. Аммо абадий роҳат, ҳақиқий неъмат диёри бўлган:
«Охират эса  Роббинг наздида тақводорлар учундир».
Бинобарин, одамлар тақводор бўлиб яшашга ҳаракат қилсинлар.

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:16 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма тўртинчи қисм)
Муаллиф:    03.08.2013 18:21    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма тўртинчи қисм

«Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса  ана ўшалар тақводорлардир». (Зумар сураси, 33-оят)

Яъни Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда бошқа барча Пайғамбар алайҳиссаломлар ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, Унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.

«Ёки: «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим», демасидан олдин...»
(Зумар сураси, 57-оят)

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:18 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма учинчи қисм)
Муаллиф:    03.08.2013 18:11    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма учинчи қисм

«Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳм қилинсангиз», дейилганда». (Йаасийн сураси, 45-оят)

«Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!»
(Соффаат сураси, 124-оят)

Аллоҳ томонидан Пайғамбар қилиб юборилган Илёс алайҳиссалом, бошқа пайғамбарлар каби, қавмларини тақвога, Аллоҳнинг ибодатига чақирдилар.
«Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!» – деди.

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:25 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма иккинчи қисм)
Муаллиф:    02.08.2013 02:33    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма иккинчи қисм

«Эй, Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна  қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар». (Аҳзоб сураси, 32-оят)
Яъни  сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар.
Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмассизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак.
«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг...»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна  қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин.»
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Гапирганда яхши гапни гапиринглар.»
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:30 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма биринчи қисм)
Муаллиф:    02.08.2013 02:29    PDF Босма E-mail

Шоядки тақводор бўлсаларингиз

Йигирма биринчи қисм

«(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, Унга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг». (Рум сураси, 31-оят)

Яъни, Аллоҳнинг динига юз тутганингизда, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчи бўлинг. Ҳар бир амални фақат Унинг амрига мос қилинг.

«...Унга тақво қилинг...»

Тақво ҳам Аллоҳга қайтишликнинг бир тури.

«...намозни тўкис адо этинг...»

Бу ҳам ихлос билан Аллоҳга қайтишнинг бир кўринишидир.

«...ва мушриклардан бўлманг.»


 

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг ва ота боласига фойда бера олмайдиган, бола отасига бирор нарсада фойда бергувчи бўлмайдиган Кундан қўрқинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаёти дунё сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин». (Луқмон сураси, 33-оят)

Суранинг аввалидан зикр этиб келинаётган куфр, ширк ва залолат йўлларига тушиб қолмаслик учун Аллоҳ таолога тақво қилиш ва қиёмат кунидан қўрқиб юриш керак.

«Эй одамлар! Роббингизга тақво қилинг...»

Бу дунё ва у дунё учун энг зарур зоду роҳила тақводир. Тақво бўлмаса, ҳеч бир яхши натижани умид қилиб бўлмайди. Роббул оламийнга тақво қилиш ҳар бир одамнинг инсонийлик бурчидир. Аллоҳга тақво қилмаган одам ҳеч бир ёмонликдан қайтмайди. Аксинча, Аллоҳга тақво қилган одам ҳеч бир ёмонликка қўл урмайди.

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир». (Аҳзоб сураси, 1-оят)

«Эй Набий! Аллоҳга тақво қил...!»

Яъни, Аллоҳга тақво қилишда давом эт.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оят нозил бўлишидан олдин ҳам Аллоҳга тақво қилар эдилар. Бир ишни бажариб турган одамга яна ўша ишни қилиш ҳақида амр бўлса, ўша ишинг-ни давом эттир, деган маъно чиқади.

Тақвонинг маъноси ҳақида авваллари ҳам кўп гапирилган. Тақво, авом халқ тушуниб келганидек, қоронғу уйга кириб олиб, зикр билан машғул бўлиш эмаслиги таъкидланган.

Бу оятдаги даъватда ҳам ўша «тақво» назарда тутилмаяпти, балки Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб, Унга тўла итоат этиб яшашга чорланяпти, холос.

Ё Роббалаламийн, ҳар ишларимизда Ўзингга қайтайлик, бизларни тақвода бардавом қилгин, Ўзингдан қўрқувчи бандаларингдан қилгин ва бизларни кофиру мунофиқларга итоат эттириб қўйма.

 

Янгиланди ( 02.08.2013 02:40 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирманчи қисм)
Муаллиф:    29.07.2013 02:03    PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирманчи қисм

«Биз ўша охират диёрини ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир». (Қосос сурвси, 83-оят)

Ўша, илмлилар айтган охират диёрини ер юзида Қорун каби такаббурлик ва бузғунчилик қилмаганлар, уларнинг ер юзида бўлишини истамайдиганларга берамиз. Ким тақводор бўлса, оқибат яхши бўлади.

«Ва Иброҳимни (юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар. Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир». (Анкабут сураси, 16-оят)


 

Аллоҳ таоло ушбу оятда Иброҳим алайҳиссаломни ҳам Пайғамбар этиб юборганини айтиб, сўнгра у зот қавмларини қандай даъват этганларини қуйидагича васф қиляпти:

«Ўшанда у ўз қавмига: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга тақво қилинглар...» Яъни  Иброҳим алайҳиссалом қавмларига илоҳий даъватни жуда содда қилиб тушунтирдилар. Аллоҳга ибодат қилинглар, бошқага эмас, Аллоҳдан қўрқинглар, бошқадан эмас, дедилар. Демак, қиладиган ҳар бир ишингиз Аллоҳнинг розилигини топиш учун бўлсин. Ҳар лаҳзада Аллоҳга тақво қилиб туринг. Ана шунда мақсадга эришасиз.

«Бундай қилишингиз, агар билсангиз, сиз учун яхшидир». Яъни  Аллоҳга ибодат ва Унга тақво қилишингиз ўзингиз учун яхшидир, Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ёки бошқа биров учун эмас.

Аллоҳ, оқибат тақводорларники экан, бизларни ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлардан қилгин. Ўзингга ибодат қилувчи ва Ўзингга тақво қилувчилардан қилгин, ё Робб!

 

Янгиланди ( 30.06.2017 23:32 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн тўққизинчи қисм)
Муаллиф:    29.07.2013 01:52    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн тўққизинчи қисм


«Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир».
(Фурқон сураси, 74-оят)

Ўн биринчи сифат: Доимо аҳли аёллари ва фарзандлари ҳам Ислом йўлида юришининг пайида бўлиш ҳамда тақводорларнинг пешвоси бўлишга уриниш.
Раҳмоннинг суюкли бандалари доимо жуфти ҳалолларидан ҳам, бола-чақаларидан ҳам кўзларини қувончга тўлдирадиган нарсаларни кўришни Аллоҳ таолодан сўраш билан бирга, бунга ҳаракат ҳам қилишади. Ўз шахсларининг эса  тақвода бошқаларга ўрнак бўлиши учун

«Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» деб нидо қилганини эсла». (Шуаро сураси, 11-оят)

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:37 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн Cаккизинчи қисм)
Муаллиф:    28.07.2013 10:45    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн саккизинчи қисм

«Батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки, қўрқмасангиз?!» деди». (Муминун сураси, 23-оят)
Қуръони Каримда Нуҳ алайҳиссалом қиссалари кўп келган. Лекин бошқа пайғамбарларнинг қиссалари каби, ҳар келган жойида суранинг сиёқига қараб турли жиҳатлари, маънолари бўрттириб кўрсатилган. Турли масалаларни таъкидлашга хизмат қилган. Бу оятда иймон масаласи бўрттирилган ва одамларни иймонга даъват этиш учун хизмат қилган.

«Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган Пайғамбарни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», деб юбордик».
(Муминун сураси, 32-оят)

«Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса  Роббингизман. Бас, Менга тақво қилинг».
(Муминун сураси, 52-оят)

Батафсил ... Янгиланди ( 30.06.2017 23:42 )
 
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн еттинчи қисм)
Муаллиф:    28.07.2013 10:37    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн еттинчи қисм

«Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик». (Анбиё сураси, 48-оят)
«Фурқон» Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларга Аллоҳ томонидан берилган илоҳий китоб – Тавротнинг сифатидир. «Фурқон» сўзи фарқловчи – ажратувчи деган маънони англатади. Яъни у ҳақ билан ботилнинг орасини ажратади.
Аллоҳ таоло ояти каримада шундай китобни Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларга берганини эслатмоқда. Шу билан бирга, Тавротнинг ҳам Фурқон сифатига, ҳам
«тақводорлар учун зиё ва эслатма» сифатига эга эканлиги баён қилинмоқда. Ҳа, илоҳий китоб зиёсидан баҳраманд бўлиш ва ундаги эслатмалардан ибрат олиш учун тақводор бўлиш керак. Бетавфиқ ва тақвосизлар унинг зиёсидан ҳам, эслатмасидан ҳам баҳраманд бўла олмайдилар.

Батафсил ... Янгиланди ( 02.07.2017 18:55 )
 


2 дан 4 сахифа