A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Йигирма олтинчи қисм)
Муаллиф:    05.08.2013 14:54    PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

 

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Йигирма олтинчи қисм

«Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр(шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?» (Муҳаммад сураси, 15-оят)

«Ҳидоят топганларнинг ҳидоятини У Зот зиёда қилди ва уларга тақволарини берди». (Муҳаммад сураси, 17-оят)

Маълумки, одамлар ҳидоят топгунча кўп уринадилар, ҳаракат қиладилар. Демак, ҳаракатни ўзлари бошлайдилар. Аллоҳ таоло эса  уларга ҳидоятни комил қилиб беради. Сўнгра  истаганларидан зиёда қилиб тақвони ҳам бахш этади. Тақво қалбга боғлиқ ва доимий руҳий ҳолат бўлиб, Аллоҳнинг кузатиб туришини доимо сезиш ва Ундан қўрқиш ҳиссига айтилади.

 

«Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида «ҳамият»ни, «жоҳилият ҳамияти»ни жойлаганларида, Аллоҳ Ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир». (Фатҳ сураси, 26-оят)

«Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдин шошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». (Ҳужурот сураси, 1-оят)

«Ва Аллоҳга тақво қилинглар».

Чунки Аллоҳга тақво қилиш барча олиймақом ахлоқ-одобларни тақводорда жамлайдиган ишдир. Шу жумладан, фақат тақводор шахсгина Аллоҳдан ва Унинг Расулидан олдин шошилмайдилар.

«Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган Зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор». (Ҳужурот сураси, 3-оят)

Яъни  бундоқ кишиларнинг қалблари тақво имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, ўзлари ҳақиқий тақводорлик мартабасига сазовор бўлган зотлардир.

«Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз». (Ҳужурот сураси, 10-оят)

«Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир». (Ҳужурот сураси, 12-оят)

«Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир». (Ҳужурот сураси, 13-оят)

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир».

Ер юзида инсонларнинг қадр-қиймати ушбу илоҳий ўлчов билан ўлчангандагина турли низолар, уруш-жанжаллар ва келишмовчиликлар барҳам топади.

Худди шу оятнинг маъносида Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломдан кўплаб ҳадислар келган.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди, балки қалбингиз ва амалингизга қарайди», дейилади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга: «Назар сол, сенинг агар тақвода ортиқлигинг бўлмаса, қизилдан ҳам, қорадан ҳам яхши эмассан», деганлар.

«Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди». (Қоф сураси, 31-оят)

Жаннат қиёмат кунида тақводор бандаларга яқин келтирилиб, кўзларига кўрсатилишининг ўзи уларга бўлган катта башоратдир. Ушбу шарафга кимлар эришади ва қайси сифатлар етказади?

«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир». (Заарийаат сураси, 15-оят)

Илоҳим, бизларни тақводорларга ваъда қилинган,хилма хил анҳорлари, меваларнинг барчаси, булоқлари бор жаннатингга ва мағфиратингга эриштиргин ва Қиёматда жаннатингни бизларга кўрсатиб, башоратини бергин.

Парвардигор, бизларга тақво калимасини лозим кўргин.

Бизларни Ўзингга ва Расулинг соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан гўзал хулқли мўминлардан қилгин.

Қалбларимизга тақво имтиҳонида тавфиқ бер.

«Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг», дединг. Минг афсус, мусулмонлар бунга амал қилмаяптилар. Натижада тақволарига футур етяпти, раҳм қилинмаяпмиз. Ё Аллоҳ, мўмин-мусулмонликни даъво қилиб, ушбу амрга итоат қилмаган бандаларингнинг қалбаларига ҳидоятни солгин, шояд, тақводор бўлсак, раҳм қилинсак.

Ё Робб, бизларни кўп гумондан, жосусликдан, ғийбат қилишдан йироқ қилгин.

Меҳрибон ва Раҳмдил Зот! Ҳузурингдаги ҳақиқий ўлчов тақво экан, бизларни тақводорлардан қилгин. Ё Робб! Ё Робб! Ё Робб!

 

Янгиланди ( 30.06.2017 23:11 )