A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Ўн тўртинчи қисм)
Муаллиф:    25.07.2013 14:38    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Ўн тўртинчи қисм


«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир».
(Ҳижр сураси, 45-оят)
Тақводорлар – ўзларини гуноҳлардан сақлаган инсонлардир. Аллоҳдан қўрққанлар жаннатлар, гўзал боғу бўстонларда бўлурлар. Чашмалар, сув, салсабил, асал, шароб каби ичимликлар чиқиб турган булоқларда бўлурлар.

«Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?», дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхши».
(Наҳл сураси, 30-оят)
Мушрикларга «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилганида, «Аввалгиларнинг афсоналарини», дейишган эди. Чунки  улар динга, Қуръонга «ўтган авлодларнинг афсонаси», «эскилик сарқити», деб қарадилар. Шунинг учун  ёмон оқибатга учрадилар. Ўша мушрик ва кофирлардан фарқли ўлароқ тақводорлар яхши оқибатга эришдилар.


«Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар.»
Ҳа, Аллоҳ бандаларига нозил қилган Қуръон аввалгиларнинг афсоналари эмас, балки мутлоқ яхшиликдир. Ўша тўлиқ ва икки дунёга етадиган яхшиликда, яъни, Роббилари туширган яхшиликда:
«Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир», дейилган.
Ҳа, Роббилари нозил қилган яхшиликка иймон келтирганлар амалига яраша яхшиликка эришадилар. Агар чиройли амалларни қилсалар, аввало, бу дунёнинг ўзида чиройли натижаларни қўлга киритадилар. Чиройли ҳаёт кечириб, ҳузур-ҳаловатларда умр ўтказадилар. Шунингдек, юксак мартабаларга эга бўладилар. Аммо чиройли амалларнинг мукофоти бу билан тугаб қолмайди. Уларнинг ҳақиқий мукофоти охиратда бўлади.
«Албатта, охират диёри яхшироқдир.»
Чунки  бу дунё қанча яхши бўлса ҳам, бир куни тугайди. Ўзининг олиймақом яхшиликларига эга бўлган охират эса абадийдир. У ҳеч қачон тугамайди.
«Роббиларининг диёри нақадар яхши.»
«Нақадар яхши» диёрнинг васфи кейинги оятда келади:

«У адн жаннатларидир. Уларга кирганларида остилардан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар». (Наҳл сураси, 31-оят)
Аввал келган баъзи оятлар тафсирида айтиб ўтганимиздек, «адн» сўзи «иқомат» (муқим туриш) маъносини англатиб, жаннатнинг сифатига ўхшаб қолган сўздир.
«У Адн жаннатларидир», дейилганда, муқим туриладиган жаннат тушунилади. Тақводорларнинг охиратдаги диёрлари ўша адн жаннат боғлари бўлади. Улар:
«Уларга кирганларида остиларидан анҳорлар оқиб турар».
Бу унинг роҳат-фароғат жойи эканлигига ишорадир.
«...улар учун у ерда истаган нарсалари бор.»
Тақводорлар жаннатда нимани истасалар, муҳайё бўлади.
«Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар.»

«Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам бардавом Уникидир. Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми?» (Наҳл сураси, 52-оят)
Ягона илоҳ бўлган Зот – Аллоҳ осмонлару ердаги ҳамма нарсаларнинг молики – эгасидир. Ундан ўзга ҳеч ким у нарсаларга эга чиқа олмайди. Демак, У ҳам ягона илоҳ, ҳам ягона моликдир. Шунингдек:
«Дин ҳам бардавом Уникидир».
Яъни  дин ҳам пайдо бўлганидан бошлаб ҳар доим Уники бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
«Аллоҳдан ўзгадан қўрқасизларми?!»
Ягона илоҳ, ягона молик, ягона дин эгаси қолиб, Ундан ўзга бутлардан, санамлардан, жонсиз мавжудотлардан, ҳайвонлардан, тузумлардан, одамлардан ёки шунга ўхшаш нарсалардан қўрқасизларми?

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир». (Наҳл сураси, 128-оят)
Аллоҳ ким билан бўлса, икки дунёда ҳам ўша ютади. Унга турли ҳийлагарларнинг макри таъсир этмайди. Шунинг учун  тақводан ҳам, яхши ва гўзал ишлар қилишдан ҳам қолма.

Аллоҳ, нақадар яхши диёр бўлмиш, охират диёрида бизларни остидан анҳорлар оқиб турган адн жаннатлари ва чашмалар ила мукофотлагин.
Бизларни Ўзингдан қўрқадиган ва гўзал ишлар қиладиган бандаларингдан қилгин.

 

Янгиланди ( 02.07.2017 19:02 )