Шоядки, тақводор бўлсаларингиз
Ўн тўққизинчи қисм
«Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир». (Фурқон сураси, 74-оят)
Ўн биринчи сифат: Доимо аҳли аёллари ва фарзандлари ҳам Ислом йўлида юришининг пайида бўлиш ҳамда тақводорларнинг пешвоси бўлишга уриниш. Раҳмоннинг суюкли бандалари доимо жуфти ҳалолларидан ҳам, бола-чақаларидан ҳам кўзларини қувончга тўлдирадиган нарсаларни кўришни Аллоҳ таолодан сўраш билан бирга, бунга ҳаракат ҳам қилишади. Ўз шахсларининг эса тақвода бошқаларга ўрнак бўлиши учун
«Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» деб нидо қилганини эсла». (Шуаро сураси, 11-оят)
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юбораётиб, унга шундай нидо қилди: «У золим қавмга боргин. Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» Оятда Фиръавн қавми «золим» деб аталмоқда. Дарҳақиқат, Аллоҳга куфр келтириш энг улкан маънавий зулмдир. Фиръавн қавми золим эди. Шу билан бирга, улар Мусо алайҳиссаломнинг қавмига – Бани Исроилга зулм ўтказар эди. Бу ишларни Аллоҳдан қўрқмаганларидан қилар эдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбари Мусо алайҳиссаломга ўша қавмнинг золимлигини, аслида улар Аллоҳдан қўрқишлари лозимлигини эслатиб қўймоқда.
«Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди». (Шуаро сураси, 90-оят)
Яъни жаннат бу дунёда иймону амали солиҳ билан, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб ўтган тақводорлар кўзларига кўрсатиб қўйилади. «Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми»?! (Шуаро сураси, 106-оят) Яъни эй қавмим, нимага буту санамларга ибодат қилмоқдасиз? Аллоҳ таолодан қўрқмайсизми?!
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 108-оят) Яъни сизлар бу дунёда Аллоҳга тақво қилиб, У Зотнинг амрларини бажо этиб, наҳйиларидан қайтиб ҳаёт кечиринг. Аллоҳнинг ҳақ Пайғамбари бўлганим учун, У Зотнинг амр ва наҳйиларини сизларга етказиб турганим учун, менга итоат қилинг. «Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 110-оят)
Ҳар бир шариатда Аллоҳдан қўрқиш ва Пайғамбарга итоат қилиш асос бўлгани учун ушбу амр яна такрорланди.
«Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: « Қўрқмайсизларми»?! (Шуаро сураси, 124-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 126-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг». (Шуаро сураси, 131-оят)
«Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган Зотдан қўрқинг». (Шуаро сураси, 132-оят)
Аллоҳ сизга нималар ила мадад берганини ўзингиз яхши биласиз, улар олдингизда турибди. Ўша Зотдан қўрқинг, Унга тақво қилинг.
«Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми»?! (Шуаро сураси, 142-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 144-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 150-оят)
Эй қавмим, сиз манманлик ва моддапарастлик ҳамда беҳуда айшу ишратни тарк қилиб, Аллоҳ таолога тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
«Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми»?! (Шуаро сураси, 161-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 163-оят)
«Ўшанда уларга Шуайб деди: «Қўрқмайсизларми»?! (Шуаро сураси, 177-оят)
«Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар». (Шуаро сураси, 179-оят)
«Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик». (Намл сураси, 53-оят)
Аввалги ўтган мўмин ва тақводорларга нажот берганимиздек, Солиҳ қавмининг ҳам мўмин ва тақводорларига нажот бердик. Улардан кейин келадиган мўмин ва тақводорларга ҳам нажот берамиз.
Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт! Аллоҳим, бу дунёда ҳам жаннатни кўзларимизга кўрсатиб қўйгин, Сендангина қўрқиб, Сенгагина тақво қилайлик ва бизларга нажот бергин.
|