A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шоядки тақводор бўлсаларингиз (Cаккизинчи қисм)
Муаллиф:    17.07.2013 00:55    PDF Босма E-mail

Шоядки, тақводор бўлсаларингиз

Cаккизинчи қисм

«Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд, тақво қилсангиз». (Аъроф сураси, 153-оят)
Дунёдаги ягона тўғри йўл – Аллоҳнинг йўли. Инсон эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир йўл – шу йўл. Ундан бошқа йўлларнинг ҳаммаси нотўғри йўллар. Ким уларга ёки улардан бирортасига юрса, адашади. Нотўғри йўлга юрганлар Аллоҳнинг йўлидан адашган бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу нарсаларни бажаришга ҳукм қилиши ҳам бандалар тақво қилиб, тўғри йўлни топишлари учундир.

«Биз туширган бу китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар».
(Аъроф сураси, 155-оят)

«Эй, Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки, эсласалар». (Аъроф сураси, 26-оят)

«Тақво либоси, ана ўша яхшидир», – демоқда.


Агар оддий либос бадан авратларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси маънавий авратларни тўсиб, инсон қалбини зийнатлайди. Агар инсоннинг кийим-боши жисмидаги авратларини пинҳон тутиб, унга зийнат бағишласа-ю, тақво либоси йиртилиб, маънавий авратлари очилиб турса, бундан ҳеч қандай маъно йўқ. Ҳозирги кунда кўплар ўзининг тақво либоси башанглигини даъво қилиб, устки авратларининг очилиб қолганига эътибор бермасликка чақиради. Бу −  жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Агар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, албатта, жисмоний либоси ҳам дуруст бўлади. 

«Эй, Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар».
(Аъроф сураси, 35-оят)

 

Нажот топаман, ўз жоним ва ўз аҳлим жонини хавф-хатарга қўймайман, кейин надомат чекиб юрмайман, деганлар иймон келтириб, пайғамбарларга эргашсинлар, улар етказган оятларимга қулоқ осиб, тақво қилсинлар ва солиҳ ишларни амалга оширсинлар.

«Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириш учун ва тақво қилиб, шояд, раҳматга эришсангиз деб, Роббингиздан эслатма келганидан ажабланасизларми?! – деди».
(Аъроф сураси, 63-оят)

Бу хитоб, Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмига бўлган хитобидир.

«Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» – деди». (Аъроф сураси, 65-оят)

Аллоҳ таоло Од қавмига ўзларининг орасидан биродарлари бўлган Ҳуд алайҳиссаломни элчи этиб юборганини хабар қилмоқда. Ҳуд алайҳиссалом ҳам қавмларига, худди Нуҳ алайҳиссалом каби, Аллоҳга ибодат қилиш зарурлигини, Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлигини тушунтирдилар. Шунингдек, уларни тақвога, Аллоҳдан қўрқишга чақирдилар.

Аллоҳ, бизни тўғри йўлга эргаштиргин, бошқа йўлларга эргаштирмагин, адашмайлик, шояд, тақво қилсак. Туширган муборак Китобингга эргаштиргин, тақво қилиб, шояд, раҳм қилинсак.
Парвардигор, бизга тақво либосини кийдиргин.
Илоҳим, бизни тақво қилишга, яхши амалларни қилишга чорлагин, бизни хавфдан ва хафа бўлишдан Ўзинг асра.

Янгиланди ( 02.07.2017 19:55 )