12 – оят. «Албатта, Биз ўзимизгина ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўйурмиз. Барча нарсани биз очиқ китобда (яъни Лавҳул Маҳфузда) белгилаб қўйгандирмиз». Абу Саид ал Худрий: − Бану Салама маҳалласи Мадинанинг бир чеккасида эди. Улар масжидга яқинроқ ерга кўчишга қарор қилишди. Шунда ушбу.... оят нозил бўлди. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга: − Сизларнинг изларингиз ёзилади. Бас, кўчманглар, − дедилар. Абу Саиддан: − Бану Салама уруғи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га яшаш жойлари масжиддан узоқ эканини шикоят қилишди. Шунда Аллоҳ таоло .... оятини нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга: − Манзилингизни лозим тутинглар (қимирламанглар). (Масжидга босиб келган ҳар бир) изларингиз ёзилади. (Ажр шунчалик кўп бўлади), − дедилар. 78 – оят. «У бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди». Муфассирлар айтишдики: − Убай ибн Халаф Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бир чириган ранги ўчган суяк келтириб: − Эй Муҳаммад, Аллоҳ мана шуни чириб кетганидан кейин тирилтиради деб ўйлайсанми? – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Ҳа, сени ҳам тирилтиради ва дўзаҳга киритади, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Абу Моликдан: − Убай ибн Халаф Ал Жумаҳий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бир ранги ўчган суяк келтириб, қўллари орасида уни майдалаб ташлади ва: − Эй Муҳаммад, мана шуни чириб кетганидан кейин Аллоҳ (қайта) тирилтиради? – деди. У киши: − Ҳа, шуни Аллоҳ (қайта) тирилтиради. Сени ҳам ўлдириб, сўнгра тирилтириб, кейин жаҳаннам оловига киритади, − дедилар. Шунда ушбу оятни нозил бўлди.
|