A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
011. Худ сураси
PDF Босма E-mail

5-оят. «Огоҳ бўлингизким, албатта, улар (кофирлар) ундан сир тутиш учун дилларидаги (адоватлари)ни яширадилар. Огоҳ бўлсинларким, улар кийимларга ўраниб олган чоғларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билур. Дарҳақиқат, у Зот дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир».
Бу оят Ахнас ибн Шурайб ҳақида нозил бўлган. У жуда ширин сўз ва чиройли кўринишли киши эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлиққанида у кишига ёқадиган сўзлар айтарди. Калбийда эса, у киши ёмон кўрган нарсаларни бузиб юрарди.
Калбий айтади: У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга ўтириб, у кишини қувонтирадиган нарсаларни зоҳир қиларди. Қалбида эса  зоҳир қилган нарсаларининг тескарисини сақлаб – беркитиб юрарди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилиб: Улар қалбларида Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нисбатан адоватни яшириб юришади, - деди.

114-оят. «Кундузнинг ҳар икки тарафидан ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур. Бу қулоқ солгувчилар учун эслатмадир».
Абдуллоҳдан: − Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдига келиб: − Эй Расулуллоҳ, мен Мадинанинг чеккасида бир аёлни тутиб олдим ва унга жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилдим. Мана мен (ҳузурингизга келдим). Менинг устимда хоҳлаган нарсангиз билан ҳукм қилинг, − деди.
Шунда Умар: − (Шу гуноҳки), ўзинг беркитсанг эди, Аллоҳ беркитган эди-ку, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга ҳеч нарса (жавоб) қайтармадилар. У одам кетди. У киши унинг изидан бир кишини юбориб чақириб келдилар-да, унга ушбу оятни тиловат қилиб бердилар. Шунда бир киши: − Эй Расулуллоҳ, бу (оят) у учун хоссатанми? – деди. У киши: − Йўқ, балки (барча) инсонлар учун омматандир, − дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим
Абул Ясар ибн Амр айтади: − Менинг олдимга бир аёл келди, унинг эрини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) (ғазотга) юборган эдилар.
Аёл: − Менга бир дирҳамга хурмо сотинг, − деди. У аёл мени ажаблантирди.
Мен: - Уйда бундан кўра яхшироқ хурмо бор. Мен билан юринг, - дедим. (Уйга киритиб), уни ушладим ва ўпдим. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бориб бу ишни у кишига айтиб бердим. У киши: − Аллоҳ йўлида ғозий бўлиб юрган кишига аҳли борасида хиёнат қилдингми? Менинг олдимдан кет, − дедилар. Бундан мен: − Мен дўзах аҳлиданман. Аллоҳ ҳеч қачон мени кечирмайди, − деб ўйладим. Ва Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени чақиртириб, менга бу оятни ўқиб бердилар.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан: Бир киши Умарнинг олдига келиб: − Бир аёл менинг олдимга савдо қилиш учун келганди. Мен уни давлаж (хона)га олиб кириб, жимодан бошқа барча нарса қилдим, − деди. Шунда Умар:− Сенга вой бўлсин, балки у Аллоҳ йўлида эридан вақтинча айрилиқда бўлган аёлдир, − дедилар. (Яъни эри уруш ёки бошқа дин хизмати билан кетган аёл)У: − Ҳа, − деди.
Умар: − Абу Бакрнинг олдига бор, − деди. У бориб Умарга айтган гапларни айтди. Абу Бакр ҳам худди Умардек жавоб қайтариб: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бориб сўрагин, − деди. У бориб, Абу Бакр ва Умарга айтганидек айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Эҳтимол, у Аллоҳ йўлида вақтинча эрдан айрилиқда бўлган аёлдир, − дедилар.
У: − Ҳа, − деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сукут қилдилар ва ушбу оят нозил бўлди. Шунда у киши: − Бу оят, эй Расулуллоҳ, мен учун хоссатанми ёки одамлар учун омматанми? – деди. Шунда улар кўкрагига уриб: − Йўқ, бу неъмат айнан (сенга эмас), балки бутун инсонлар учун омонатдир, − дедилар. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кулдилар ва: − Улар рост гапирди», – дедилар.
Муоз ибн Жабалдан: − У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларида ўтирган эди. Шунда бир киши келиб: − Эй Расулуллоҳ, ўзига ҳалол бўлмаган аёлга тегишган, фақат жимо қилмай эркак киши қиладиган бошқа ҳар қандай ишни қилган киши ҳақида нима дейсиз? – деди. Шунда у киши: − Чиройли таҳорат қил, сўнг туриб намоз ўқигин, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни охиригача нозил қилди. Шунда Муоз ибн Жабал: − Бу оят фақат у учунми ёки умумий мусулмонлар учунми? – деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Балки бу оят мусулмонлар учун умумийдир, − дедилар.