1-оят. «(Қиёмат) соати яқинлашииб қолди ва ой ҳам бўлинди». Масруҳ Абдуллоҳдан ривоят қилади: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида ой бўлинди. Буни кўриб қурайшликлар: − Бу ибн Абу Кабшанинг сеҳридир, у сизларни сеҳрлади, сафарда юрганлардан сўраймиз, − дейишиб улардан сўрашди. Шунда сафарда юрганлар: − Ҳа, дарҳақиқат, биз кўрдик, − дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ...... оятини нозил қилди. 47-49-оятлар: «Албатта, жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик-аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!» (дейилур).« Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик». Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Қурайшликлар қадар борасида хусуматлашиб келишди. Шунда Аллоҳ таоло ...... ни нозил қилди. Муслим ривояти Абу Умома ал-Боҳилий айтади: − Аллоҳ гувоҳни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан эшитдим, айтдиларки: Ушбу ..... ояти қадарийлар ҳақида нозил бўлган. Ато айтади: − Нажрон усқуф (епископи)и Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келиб: − Эй Муҳаммад, жиноят – осийликлар қадар (тақдир) билан бўлади деб ўйлайсанми? Денгизлар қадар билан, осмонлар қадар билан − бу ишлар қадар билан жорий бўлади. Гуноҳ, осийликлар эса бундай бўлмайди, − деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): − Сизлар Аллоҳнинг хусуматчиларидирсизлар, − дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ..... нозил қилди. Ибн Абу Зароро ал-Ансорий отасидан: − Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу ..... оятни қироат қилиб: − Ушбу оят бу умматнинг охиргиларидан бўлган Аллоҳ таолонинг қадарини ёлғонга чиқарувчи инсонлар ҳақида нозил бўлган, − дедилар. Бакир ибн Усайд отасидан: − Муҳаммад ибн Каъб ҳозир бўлиб айтадики: − Агар мени қадар борасида чуқур кетаётганимни кўрсангиз, мени боғлаб қўйинглар. Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, ушбу оятлар фақат улар ҳақида нозил бўлгандир. Сўнг ......оятини ўқиди.
|