A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Таҳрим» сурасидаги хитоблар
PDF Босма E-mail

«Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан! Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳимлидир». (Таҳрим  сураси, 1-оят)

Ушбу оятни яхши тушуниб олишимиз учун  аввало унинг нозил бўлиш сабабини баён қиламиз. Бу суранинг нозил бўлиш сабаби ҳақида икки хил ривоят келтирилган, бири:

Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилинган ривоятда айтиладики: «Умар ибн Ҳаттобга:
«Бу икки аёл кимлар?» – дедим. У киши:
«Оиша билан Ҳафса», дедилар. Гапнинг боши Иброҳимнинг онаси Мория ҳақида бўлган. Расулуллоҳ Морияга Ҳафсанинг уйида яқинлик қилган эканлар. Буни Ҳафса билиб қолиб:
«Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, менга нисбатан ҳеч бир хотинингизга қилмаган ишни қилдингиз, навбат кунимда, уйимда, тўшагимда шу иш бўлди», деди. Пайғамбар (алайҳиссалом):
«Уни ўзимга ҳаром қилсам, яқинлашмасам, рози бўласанми?» – дедилар. Ҳафса:
«Ҳа», деди. Ул Зот Морияни ўзларига ҳаром қилдилар ва Ҳафсага:
«Бу гапни ҳеч кимга айтмагин», дедилар. Лекин Ҳафса бу сирни Оишага айтиб қўйди ва Аллоҳ қуйидаги оятларни туширди».
Мория – Миср подшоҳи томонидан Пайғамбар (алайҳиссалом)га ҳадя қилинган чўри. Шариат ҳукмига биноан, Пайғамбар (алайҳиссалом) Мория билан эр-хотинлик алоқасида бўлганлар ва у кишидан Иброҳим исмли ўғил кўрганлар. Шунинг учун  Мория «Иброҳимнинг онаси» деб номланадилар.

Бу оятларнинг тушиш сабаби ҳақида умуман бошқа ҳодиса ҳам ривоят қилинади.
Имом Бухорий ривоятларида келадики: «Оиша онамиз айтадилар: «Пайғамбар (алайҳиссалом) Зайнаб бинти Жаҳш ҳузурида асал ичардилар ва у билан узоқ ўтирардилар. Ҳафса икковимиз келишиб олдик-да, кимимизнинг олдимизга у киши келсалар, асаларининг шамъини ебсизми, сиздан шамънинг ҳиди келяпти, деймиз, дедик. Ҳафсанинг олдига кирган эканлар, у ҳалиги гапни айтибди. Шунда Пайғамбар (алайҳиссалом), йўқ, мен Зайнаб бинти Жахшнинг олдида асал ичган эдим, энди қайтиб бу ишни қилмайман, қасам ичдим, аммо сен бу гапни ҳеч кимга айтмагин, дебдилар».

Бу икки ривоят ва шунга ўхшаш бошқа ривоятларни синчиклаб ўрганган уламоларимиз, ривоятлардаги қиссалар икки хил бўлишида ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ, дейдилар. Пайғамбар (алайҳиссалом) Мория билан Ҳафсанинг уйида бирга бўлганларидан сўнг  Зайнаб бинти Жахшнинг олдиларига бориб асал ичганлар ва навбати бўлгани учун, Ҳафсанинг уйига қайтиб келганлар.

Ҳафса келишилган гапларни айтган, сўнг Мория ҳақида сўз кетган ва ҳоказо.
Маълумот учун айтиш лозимки, Зайнаб бинти Жахш ҳам Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг хотинларидан бири бўлган.

«Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан! Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳмлидир.
Эй Набий, нима учун хотинларингни рози қилиш учун Биз сенга ҳалол қилган чўрини ўзингга ҳаром қилдинг? Нима учун сенга ҳалол бўлган асални ўзингга ҳаром қилдинг? Аллоҳ бандасини кўпинча мағфират қилади ва унга кўп раҳм қилади».

Таҳрим сурасида «Эй Набий» хитоби икки марта келади. Аввал айтиб ўтганимиздек, ушбу хитоб Қуръони Каримнинг ўн уч ерида келган бўлса, ўн иккинчиси ва охиргиси бўлмиш ўн учинчиси мана шу сурада келади. Мана, охирги хитоб:

«Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил!»

Худди шу ояти карима маъносидаги бошқа бир оят  Тавба  сурасида келди ва биз унинг тафсирини келтирдик.

Одинахон Муҳаммад Содиқ