A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръондан олишимиз лозим бўлган сабоқлар
PDF Босма E-mail

Print 65 9,05 пт 9,05 пт false false false MicrosoftInternetExplorer4

Ҳаётимиз маибаи саналган Қуръон инсонни ҳақиқий ҳаётга йўналтирувчи ва ёмон ҳаётдан қайтарувчи амрлар беради. Эзгу ишларга даъват этишига кўра «амри маъруф» дейилганидек, ёмонликлардан қайтаришига кўра «наҳйи мункар» дейилади. Шу тариқа маъруф сўзи ақл ва ҳақиқат қабул қилган яхшилик ҳамда ёмонликни билдиради.

 

Аллоҳ Таоло солиҳ бандаларнинг яхши амаллар қилишини билдириб инсонларга ўгит беради. Оли Имрон сурасининг 114-оятида:

«(Улар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар ва хайрли ишлар сари шошиладилар. Айнан улар солиҳ кишилардандир», деб марҳамат қилинади. Оятда Аллоҳ йўлида мунтазам савоб ишлар қилган кишилар мақталиб, уларнинг солиҳ ва суюкли бандалар экани таъкидланади.

Аллоҳ Таоло Луқмони Ҳаким ҳақида Луқмон сурасининг 17-оятида шундай марҳамат қилинади:

«Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир».

Тавба сурасининг 112-оятида:

«(Улар) тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд (шукрона) айтувчилар, саёҳатчилар, рукуъ этувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюрувчилар, ёмонликдан қайтарувчилар ва Аллоҳнинг ҳудуди (буйруқлари)ни риоя қилувчилардир. Мўминларга (Аллоҳнинг мукофотлари ҳақида) хушхабар беринг!» деб марҳамат қилинади. Ҳар бир мўмин Аллоҳнинг мукофотига ноил бўлиши учун юқоридаги ҳолатларга риоя қилиши лозим. Шунда саодат ва қутулишга юз тутган бўладилар.

Жаноби Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 104-оятида:

«Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир», деб марҳамат қилинади. Жамиятнинг саодати мана шундай яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган инсонларнинг хатти-ҳаракатлари билан барпо бўлур. Ёмон инсонлар кўпайиши, яхши инсонларнинг камайиши эса жамиятнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлади.

Оли Имрон сурасининг 110-оятида Ҳақ таоло мўминларга:

«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй  мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар (ҳам) иймон келтирганларида эди, ўзлари учун яхши бўлур эди. Улар орасида (Муҳаммадга иймон келтирган) мўминлари ҳам бор, кўпчилиги эса фосиқлардир», деб билдирилади.

Аъроф сурасининг 157-оятида эса:

«Улар саводсиз элчига − исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган Пайғамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар. У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларини олиб ташлайди. Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаган, унга ёрдам берган ва у билан бирга нозил қилинган нур (Қуръон)га эргашганлар, айнан ўшалар (охиратда) нажот топувчи кишилардир», деб марҳамат қилинади.

Аллоҳ Таоло билдирган бу ояти карималар инсонлар учун ҳаётий дастурдир. Жамиятлар уларга амал қилиб, саодатга ва саломатга эришадилар. Инсонлар фақатгина ўзларини қутқариш учун эмас, бошқа инсонларни ҳам Ҳаққа даъват қилиш учун ҳаракат қилишлари лозим. Агар улар яхши ишларни қилиб, ёмонликлардан бошқаларни ман этмасалар, уларнинг ибодатлари кийматга эга бўлмайди. Аллоҳ Таоло бу қавмни ёмонликка юз тутдиради.

Лут қавми ҳалок бўладиган кеча ўша пайтдаги обидлар таҳажжуд намозини ўқиш билан машғул эдилар. Фаришталар Робларига мурожаат қилиб: «Ё Раб! У ерда ибодат қилаётганлар ҳам бор», дейишди. Аллоҳ Таоло буюрди:

— Улар ёмонликка кўз юмдилар, ислоҳ қилмадилар.

Кўриниб турибдики, ҳар бир мўмин банда ўзи солиҳ амал қилиш баробарида бошқаларни ҳам бу йўлда ислоҳ этишлари лозим. Шунда жамият саломатга эришади.