A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон маънавий нурдир
PDF Босма E-mail

Мўминнинг уйи муқаддас даргоҳ бўлиши лозим. Шу боис бирор уйга киришдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади. Намоз нурдир. Қуръони Каримни ўқиш нурдир. Ҳар бир мусулмон мана шу икки нур билан ўз уйини ойдинлатмоғи лозим. Ибн Можа ривоят қилган бир ҳадисда айтилади: «Инсоннинг ўз уйида намоз ўқиши бир нурдир. У ҳолда уйларингизни нурлантиринг». Шунда Аллоҳ таоло ҳам бу нурли уйга ўз файзу баракотини мўл қилиб қўяди.

Яна Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда: «Аллоҳ намоз сабабли мўминнинг уйида хайрни яратади», деб марҳамат қилинади. Аллоҳнинг хайр-баракаси ёғилган уйдан шайтон узоқлашади.

Абдуллоҳ исмли бир киши бир куни Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам ): Ё, Расулуллоҳ! Уйда намоз ўқиш афзалроқми ёки масжидда намоз ўқишми? − деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):

− Менинг уйим масжидга қанчалик яқин эканини биласан. Фарз қилинган намоздан бошқа намозни уйда ўқиш масжидда ўқишдан афзалдир, − деб марҳамат қилдилар. Нафл намозларини уйда ўқиш афзалдир. Бироқ фарз намозларини мўминларнинг масжид ва жомеъларда тўпланиб ўsишлари афзал эканини айтганлар.
Яна бир ҳадисда Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам ): «Уйларингизни қабристонга айлантирманглар», деб марҳамат қилганлар.
Расулуллоҳ бир куни Ҳазрати Абдуллоҳга: «Эй, Абдуллоҳ! Тонг отганида «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аузу бироббил фалақ, «Қул аузу бироббиннаси»ни ўқисанг, ҳар нарсада Аллоҳ сенга кифоя қилур», деб марҳамат қилганлар.
Яна бир ривоятда: «Ўлсанг шаҳид бўлган ҳолда ўласан, яшасанг, мағфират этилган ҳолда яшайсан», деб марҳамат қилинган. Муҳаққиқлар бу ҳадисларни кўп ўрганишган ва уни етти мартадан ўқишни ўзларига одат қилишган.
«Бир киши уйига кирар экан, «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиса, уй аҳли ва қўшниларидан камбағаллик даф бўлади», деб марҳамат қилинади.
«Бир киши тун ярмида Ёсинни ўқиса, у киши гуноҳлардан покланган ҳолда уйғонади», дейилган.
Яна бир ҳадисда: «Бир киши эрталабга етганида Ёсинни ўқиса, кечга қадар кўнгли хотиржам бўлур, ғам ва азоблардан холи бўлади. Агар ким кечқурун ўқиса, гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда тонг оттирар», деб марҳамат қилганлар. Ёсин сурасини ўқиган мўмин ҳар қандай ғам ва балолардан узоқ бўлади, иши ўнгланади. Қўрқоқ киши ўқиса, Аллоҳ уни қўрққанидан амин қилади. Сафарга чиққан киши ўқиса, ҳар турли таҳликалардан холи бўлади. Сакоратул мавтда ўқилса, раҳмат фариштаси унга нузул қилиб, азобини енгиллаштиради. Оч қолган киши ўқиса, очликдан халос бўлади. Чанқаган киши ўқиса, чанқоғи даф бўлади, иншааллоҳ.
Ёсин Қуръоннинг қалби саналади. Уни туннинг қалбида, яъни ярмида қалб ҳузури билан ўқиса, ҳар қандай давлатга эришади. Моддий чироқлар тунда уйларимизни ойдинлатиб, хавфдан қўриганидек, маънавий чироқ бўлган Қуръони Карим турли балолардан муҳофаза этади.