Қуръони Каримни ёд олиш, уни қалбига жо қилиш фазилатлари тўғрисида оятлар ва кўп ҳадислар ворид бўлган. Аллоҳ таоло айтади: «У (яъни Қуръон) илм ато этилган зотларнинг қалбларида (ёд бўлувчи) аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилади» (Анкабут, 49). «Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олувчи борми?» (Қамар, 17, 22, 32, 40). عَنْ عُثْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ. قَالَ: وَأَقْرَأَ أَبُو عَبْدِ الرَّحْمَنِ فِي إِمْرَةِ عُثْمَانَ حَتَّى كَانَ الْحَجَّاجُ قَالَ: وَذَاكَ الَّذِي أَقْعَدَنِي مَقْعَدِي هَذَا. رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ وَمُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганларини ривоят қилади: «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг яхшиларингиз». Саъд ибн Убайда: «Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган» (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти). Демак, Қуръонни ўрганиш, яъни ёд олиш ва уни ўзгаларга таълим бериш бандани мўминлар орасидаги энг яхшиси бўлиши учун сабаб бўлар экан. Қуръон илми илмлар ичида энг шарафлисидир. Уни ўрганган ва ўргатганлар бошқа илмларни ўрганиб, уни ўзгаларга таълим берганлардан кўра шарафлироқ бўлиши шубҳасиз. Банда Қуръонни ўрганиши бир фазилат бўлса, уни бошқаларга таълим бериши фазилат устига фазилатдир. Ким шу икки сифатни ўзида жам қилса, ўша банда уммат ичида энг яхши банда бўлади. Қуръонни ўрганиш − улуғ иш. Бу одамдан қунт, истеъдод ва сабр талаб қилади. Юқорида айтилганидек, Қуръонни ўрганган одам энг фазилатли ҳисобланади. Бироқ Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам таълим бериш фазилатига бирон нарса ета олмайди. Бу ишнинг мукофоти нима ва қанчалигини фақат Аллоҳ билади. Бандалардан талаб қилинадиган нарса Қуръон йўлида хизмат қилиш. Унинг мукофотини Аллоҳ беради. «Абу Абдураҳмон Усмон халифалиги давридан Ҳажжож ҳукмронлигигача Қуръонни таълим берган. У: «Мана шу ҳадис мени бу ерга ўтиришимга сабабчи бўлган», деган». Демак, ҳадис ровийси Абу Абдураҳмон Суламий Ҳажжож Ироққа волий бўлгунига қадар Қуръон таълими билан шуғулланган. Бу ҳадисга биринчи бўлиб Суламийнинг ўзи амал қилган ва мазкур фазилатга эга бўлиш учун узоқ муддат одамларга Қуръонни ўргатган. Ибн Ҳажар айтади: «Усмон халифалигининг аввали билан Ҳажжож волийлигининг охири ўртасида уч ой кам етмиш икки йил бор. Усмон халифалигининг охири билан Ҳажжож волийлигининг аввали ўртасида ўттиз саккиз йил бор. лекин мен Абу абдураҳмон қачондан бошлаб қайси муддатгача Қуръонни таълим берганини аниқлай олмадим. Буни фақат Аллоҳ билади». Ривоятларда келишича, Абу Абдураҳмон Суламий Қуръонни беш оят-беш оятдан ўргатарди. Сабаби Жаброил (алайҳиссалом) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳийни беш оятдан олиб келар эди. وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ السُّلَمِيِّ عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ أَفْضَلَكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ. Абу Абдураҳмон Суламий Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишича, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатганлар сизларнинг афзалларингиздир», деганлар. (Бухорий, Ибн Можа, Аҳмад ва Байҳақий ривояти). Ушбу ривоятда ҳам Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш орқали банда мўминларнинг энг яхшиси, энг афзали бўлиши айтилмоқда. وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خَيْرُكُمْ مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَأَقْرَأَهُ إِنَّ لِحَامِلِ الْقُرْآنَ دَعْوَةً مُسْتَجَابَةً يَدْعُو بِهَا فَيُسْتَجَابُ لَهُ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўқиб, уни (одамларга) ўқитганлардир. Қуръонни кўтарувчи учун бир мустажоб дуо бор. Агар у дуо қилса, унга ижобат қилинади» (Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган). Қуръон ўқиш, уни ўрганиш, таълим бериш ва Қуръонга амал қилиш билан банданинг мақоми кўтарилади. У энди мўминларнинг яхшиси, яъни яхшиларнинг яхшиси, сараларнинг энг сараси бўлади. Шу сабаб унинг дуоси Аллоҳ даргоҳида қабул қилинади. وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَجْمَعُ بَيْنَ الرَّجُلَيْنِ مِنْ قَتْلَى أُحُدٍ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ ثُمَّ يَقُولُ: أَيُّهُمْ أَكْثَرُ أَخْذًا لِلْقُرْآنِ فَإِذَا أُشِيرَ لَهُ إِلَى أَحَدِهِمَا قَدَّمَهُ فِي اللَّحْدِ وَقَالَ: أَنَا شَهِيدٌ عَلَى هَؤُلاَءِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَأَمَرَ بِدَفْنِهِمْ فِي دِمَائِهِمْ وَلَمْ يُغَسَّلُوا وَلَمْ يُصَلَّ عَلَيْهِمْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Уҳудда шаҳид бўлганларнинг ҳар иккитасини бир қабрга қўйдирар, кейин: «Буларнинг қай бири Қуръонни кўпроқ ёд билар эди?» деб сўрар, сўнг қайси маййит кўрсатилса, ўшани лаҳадга олдин қўярдилар ва: «Мен буларга қиёмат куни гувоҳ бўламан», дердилар. Сўнгра уларни қонлари билан, ювмасдан ва кафанламасдан дафн қилишга буюрардилар» (Бухорий ва Сунан соҳиблари ривояти). Ушбу ривоятдан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларга тириклигида ҳам, улар вафот этганидан кейин ҳам Қуръонга бўлган муносабати, Қуръонни қанча ёдлаганига қараб муомала қилганларини билиб оламиз. Уҳуд жангида шаҳид кетганлардан Қуръондан кўп ёдлаганларини биринчи бўлиб қабрга қўйишлари шуни кўрсатади. وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ الرَّجُلَ الَّذِي لَيْسَ فِي جَوْفِهِ شَيْءٌ مِنَ الْقُرْآنِ كَالْبَيْتِ الْخَرِبِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِىُّ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ичида Қуръондан бирон нарса бўлмаган киши(нинг қалби) хароба уй кабидир»(Термизий, Доримий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан[1]). Қалб Аллоҳга бўлган иймон, Қуръон тиловати, зикр каби ибодатлар билан обод бўлади. Агар банда қалбни обод қилувчи амаллардан йироқ бўлса, унинг қалби, ичи харобага айланади. Ушбу ривоятда айтилишича, Қуръондан бирон сура ёки оят ёдламаган кишининг қалби хароба уйга ўхшайди. Хароба уйнинг бирон жойига қаралмаган, ҳамма жойи ис босган, чанг-тўзон қоплаган, деворлари нураган, бир сўз билан айтганда, бундай уй аянчли аҳволда бўлади. Қуръондан холи бўлган қалб ҳам турли иллатлар, маънавий касалликлар ва нуқсонлар кўп бўлгани сабабли уни обод қилиш лозим бўлади. Бунинг бирдан-бир чораси Қуръон ёдлашдир. Банда қанча кўп Қуръон ёдласа, қалби шунча обод ва нурли бўлиб бораверади. Қуръондан узоқлашган қалб эса гарчи соҳибининг танаси ва либослари чиройли бўлса-да, хароба, вайрона бўлиб бораверади. وَعَنْ أَبِى الأَحْوَصِ عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنَّ هَذَا الْقُرْآنَ مَأْدُبَةُ اللهِ فَخُذُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ فَإِنِّى لاَ أَعْلَمُ شَيْئاً أَصْفَرَ مِنْ خَيْرٍ مِنْ بَيْتٍ لَيْسَ فِيهِ مِنْ كِتَابِ اللهِ شَىْءٌ وَإِنَّ الْقَلْبَ الَّذِى لَيْسَ فِيهِ مِنْ كِتَابِ اللهِ شَىْءٌ خَرِبٌ كَخَرَابِ الْبَيْتِ الَّذِى لاَ سَاكِنَ لَهُ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ وَرِجَالُهُ ثِقَاتٌ. Абул Аҳвас Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқ» (Ушбу ривоятни Доримий ишончи ровийлардан келтирган). Қуръон Аллоҳ бандалари учун ёзиб қўйган дастурхондир. Банда имкони қадар бу дастурхондаги нарсалардан олиши керак. Зеро, бу муборак дастурхондаги неъматлардан биронтасини ҳам тотиб кўрмаслик, яъни Қуръондан биронта ҳам сура ёдламаслик банда учун мусибатдир. Сабаби бундай банданинг қалби яхшилик ва хайр-баракадан холи бўлади. Яхшиликдан узоқ бўлган қалб соҳиби бировларга ҳам яхшилик қилолмайди. Қуръондан холи бўлган қалб, Қуръондан узоқ бўлган хонадон қанча чиройли қурилган, шинам безатилган бўлмасин, аслида вайронадир. Унинг вайроналиги шундаки, у яхшиликдан, Аллоҳнинг Каломидан узоқдир. Бундай уйни, бундай қалбни тикловчи, таъмирловчи, обод қилувчи Қуръондан бошқа нарса йўқ. Вайрона қалблар, хароба уйлар фақат Қуръон билан обод бўлади. وَعَنْ سَلاَّمِ ابْنِ أَبِى مُطِيعٍ قَالَ: كَانَ قَتَادَةُ يَقُولُ: اعْمُرُوا بِهِ قُلُوبَكُمْ وَاعْمُرُوا بِهِ بُيُوتَكُمْ. قَالَ: أُرَاهُ يَعْنِى الْقُرْآنَ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ. Саллом ибн Абу Мутийъ ривоят қилади: «Қатода: «У билан қалбларингизни обод қилинг. У билан уйларингизни обод қилинг», деб айтарди. Менимча, у Қуръонни назарда тутарди» (Доримий ривояти). Бу ерда ҳам Қуръони Карим билан қалб ва уйлар обод бўлиши айтилмоқда. وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ امْرَأَةٌ فَقَالَتْ إِنَّهَا قَدْ وَهَبَتْ نَفْسَهَا للهِ وَلِرَسُولِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا لِي فِي النِّسَاءِ مِنْ حَاجَةٍ فَقَالَ رَجُلٌ: زَوِّجْنِيهَا قَالَ: أَعْطِهَا ثَوْبًا قَالَ: لاَ أَجِدُ قَالَ: أَعْطِهَا وَلَوْ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ فَاعْتَلَّ لَهُ فَقَالَ: مَا مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ قَالَ: كَذَا وَكَذَا قَالَ: فَقَدْ زَوَّجْتُكَهَا بِمَا مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ. Саҳл ибн Саъд (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир аёл келиб, у ўзини Аллоҳ ва Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бағишлаганини билдирди. Шунда у Зот: «Менинг аёлларга ҳожатим йўқ», дедилар. Бир киши: «Уни менга никоҳлаб қўйинг!» деди. У Зот: «Унга бир либос бер!» дедилар. У киши: «Бунга қодир эмасман!» деди. У Зот: «У ҳолда унга темир узук бўлса ҳам бер!» дедилар. У бунга ҳам имкони йўқлиги сабабини тушунтирди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръондан қайси сураларни биласан?» деб сўрадилар. У: «Фалон-фалон (сураларни биламан)», деб жавоб берди. Шунда у Зот: «Билган сураларинг билан сени у аёлга никоҳладим!» дедилар» (Бухорий, Сунан соҳиблари, Доримий, Дорақутний, Байҳақий ва Табароний ривояти). Бир аёл Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келиб, ўзини Аллоҳ ва Расулига бағишлаганини маълум қилди. Набий (соллаллоҳу алайҳи вАсаллам) унга рад жавобини бердилар. Аёл у ерда анча туриб қолди. Шунда бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан у аёлни ўзига никоҳлаб қўйишларини сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у кишидан аёлнинг маҳрига нима беришини сўрадилар. У изоридан бўлак ҳеч нарсаси йўқлигини айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга: «Изорингни берсанг, кийимсиз қоласан, бошқа нарса топ», дедилар. У киши ҳеч нарсаси йўқлигини айтди. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга темирдан бўлса ҳам узук топишини буюрдилар. Аммо у киши бунга ҳам қодир бўлмади. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ундан Қуръондан қайси сураларни билишини сўрадилар. У бир неча сураларни санади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша кишини билган сураларини аёлга ўргатиб қўйишни маҳр қилиб, у иккисини никоҳладилар[2]. وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَتَى نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ اشْتَرَيْتُ مِقْسَمَ فُلانَ فَرَبِحْتُ عَلَيْهِ كَذَا وَكَذَا فَقَالَ: أَلاَ أُنَبِّئُكَ بِمَا هُوَ أَكْثَرُ رِبْحًا قَالَ: وَهَلْ يُوجَدُ قَالَ: رَجُلٌ تَعَلَّمَ آيَاتٍ فَذَهَبَ فَتَعَلَّمَ عَشْرَ آيَاتٍ فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَخْبَرَهُ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ فِي الْمُسْتَدْرَكِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَالأَوْسَطِ وَاللَّفْظُ لَهُ وَرِجَالُهُ رِجَالُ الصَّحِيحِ. Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, бир киши Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен фалончининг улушини сотиб олиб, мана мунча (миқдорда) фойда кўрдим!» деди. Шунда у Зот: «Сенга бундан ҳам кўпроқ фойда келтирадиган нарсани ўргатайми?» дедилар. У: «Шунақаси борми?» деди. У Зот: «Бир неча оятни ўрганган киши (ундан кўпроқ фойда олувчидир)», дедилар. Бас, у киши бориб ўнта оятни ўрганди ва Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келиб, бунинг хабарини у Зотга айтди. (Ҳоким «Мустадрак»да, Байҳақий «Шуабул-иймон»да, Табароний «Кабийр» ва «Авсат»да ривоят қилган. Ривоят лафзи Табаронийга тегишли ва унинг ровийлари саҳиҳдир). وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتْ امْرَأَةٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ جِئْتُ أَهَبُ لَكَ نَفْسِي فَنَظَرَ إِلَيْهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَصَعَّدَ النَّظَرَ فِيهَا وَصَوَّبَهُ ثُمَّ طَأْطَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأْسَهُ فَلَمَّا رَأَتْ الْمَرْأَةُ أَنَّهُ لَمْ يَقْضِ فِيهَا شَيْئًا جَلَسَتْ فَقَامَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكَ بِهَا حَاجَةٌ فَزَوِّجْنِيهَا فَقَالَ: فَهَلْ عِنْدَكَ مِنْ شَيْءٍ فَقَالَ: لاَ وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ فَقَالَ: اذْهَبْ إِلَى أَهْلِكَ فَانْظُرْ هَلْ تَجِدُ شَيْئًا فَذَهَبَ ثُمَّ رَجَعَ فَقَالَ: لاَ وَاللهِ مَا وَجَدْتُ شَيْئًا فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: انْظُرْ وَلَوْ خَاتِمًا مِنْ حَدِيدٍ فَذَهَبَ ثُمَّ رَجَعَ فَقَالَ: لاَ وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ خَاتِمًا مِنْ حَدِيدٍ وَلَكِنْ هَذَا إِزَارِي قَالَ: سَهْلٌ مَا لَهُ رِدَاءٌ فَلَهَا نِصْفُهُ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا تَصْنَعُ بِإِزَارِكَ إِنْ لَبِسْتَهُ لَمْ يَكُنْ عَلَيْهَا مِنْهُ شَيْءٌ وَإِنْ لَبِسَتْهُ لَمْ يَكُنْ عَلَيْكَ مِنْهُ شَيْءٌ فَجَلَسَ الرَّجُلُ حَتَّى إِذَا طَالَ مَجْلِسُهُ قَامَ فَرَآهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُوَلِّيًا فَأَمَرَ بِهِ فَدُعِيَ فَلَمَّا جَاءَ قَالَ: مَاذَا مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ قَالَ: مَعِي سُورَةُ كَذَا وَسُورَةُ كَذَا عَدَّدَهَا فَقَالَ تَقْرَؤُهُنَّ عَنْ ظَهْرِ قَلْبِكَ قَالَ: نَعَمْ قَالَ: اذْهَبْ فَقَدْ مُلِّكْتَهَا بِمَا مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ. Саҳл ибн Саъд Соиъдий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Бир аёл Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен ўзимни сизга бағишлаш учун олдингизга келдим», деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга бошдан-оёқ разм солиб, кейин назарларини четга бурдилар. Аёл у Зот бирон қарорга келмаганларини кўриб, турган жойида қолди. Шунда саҳобалардан бири: «Эй Расулуллоҳ, агар бу аёлга Сизнинг ҳожатингиз бўлмаса, уни менга никоҳлаб қўйинг!» деди. У Зот: «Сенда (маҳр учун) бирон нарса борми?» деб сўрадилар. У: «Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, йўқ!» деди. У Зот: «Уйингга бор, балки у ерда бирон нарса топарсан», дедилар. У уйига бориб, кейин ортига қайтиб келди ва: «Аллоҳга қасамки, ҳеч нарса топа олмадим!» деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Темирдан узук бўлса ҳам қара», дедилар. У уйига кетди ва қайтиб келиб: «Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, менда темир узук ҳам йўқ. Фақат мана шу изорим бор, холос», деди. Аёлга ярмини бериш учун унинг ридоси йўқ эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Бу изоринг билан нима ҳам қила оласан? Агар уни сен кийсанг, унга ҳеч нарса қолмайди. Агар у кийса, сенга ундан бирон нарса қолмайди», дедилар. У киши ўтирди. Узоқ ўтиргач, турди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг юз ўгириб кетаётганини кўрганларидан кейин, у Зот буйруқлари билан уни олиб келишди. У киши келганида Расулуллоҳ: «Қуръондан қанча ёдлагансан?» деб сўрадилар. У: «Мен фалон-фалон сураларни биламан», деб, уларни санади. У Зот: «Уларни ёддан ўқий оласанми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Бор, сен билган Қуръон билан у аёлга никоҳландинг!» дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Аёл ўзини солиҳ кишига бағишлаши яхши экани. 2. Никоҳланиш нияти билан аёлга назар солиш жоиз экани. 3. Маҳрнинг катта-кичиги бўлмаслиги. Балки бу эркак ва аёл ўртасидаги келишувга боғлиқ экани. 4. Талаб қилинмаса ҳам қасам ичиш жоизлиги. Аммо заруратсиз қасам ичиш яхши эмас. ривоятдаги киши камбағал ва ўта муҳтожлигини билдириш учун қасам ичган. 5. Қуръони Карим таълимини маҳр ўрнида қабул қилиш жоизлиги. 6. Қуръон таълими учун ҳақ олиш жоизлиги. Абу Ҳанифа ва Зуҳрийлардан бошқа аксар уламолар бунга рухсат беришган. وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ: اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُ بِهَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِىُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади», деб айтилади» (Абу Довуд,Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ). Ушбу ривоятда Қуръон ёдлаш ва уни шошилмасдан дона-дона қилиб ўқиш фазилати ҳақида сўз юритилмоқда. Банда охиратда Қуръон ўқигани, уни ёд олиб, Қуръонга амал қилгани учун жаннатга кираётганида, унга: «Қуръонни ўқи. Дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Қуръондан охирги оятни ўқиганингда жаннатдаги сўнгги даражангга етасан», дейилади. Демак, банда Қуръондан қанча кўп ёдласа, жаннатдаги мартабаси шунча юқори бўлади. Сабаби жаннатда Қуръонга қараб ўқилмайди. Табиийки, бунда банда қанча ёдлаган бўлса, ўша миқдорда Қуръон ўқий олади. Хаттобий айтади: «Асарларда келишича, Қуръон оятлари жаннат поғоналари миқдорига тенг. Қорига: «Қуръондан қанча ўқишингга қараб жаннат поғоналаридан юқорилаб бораверасан», дейилади. Ким Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган бўлса, охиратда жаннатнинг энг юқори поғонасига чиқади. Ким ундан бир қисмини ёдлаган бўлса, даражаси ҳам шунга қараб белгиланади. У қанча ўқишига қараб ажр-савобга эга бўлади».
[1] Термизий ушбу ривоят санадини ҳасан-саҳиҳ, Ҳоким эса саҳиҳ, деган, аммо ривоят санадида Қобус ибн Абу Зобян бор. У − заиф ровий. [2] Бу шарҳ Абу Довуд келтирган ривоятдан олинди. Ривоят санади саҳиҳ.
***
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ إِذَا دَخَلَ الْجَنَّةَ: اقْرَأْ وَاصْعَدْ فَيَقْرَأُ وَيَصْعَدُ بِكُلِّ آيَةٍ دَرَجَةً حَتَّى يَقْرَأَ آخِرَ شَيْءٍ مَعَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَأَبُو يَعْلَى وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қуръон соҳиби жаннатга кирганида унга: «Ўқи ва кўтарил!» дейилади. Бас, у ўқийди ва ҳар бир оятни ўқиганида бир даража юқорилайди. (Қуръондан) охирги нарсани ўқигунича шундай бўлади» (Ибн Можа, Аҳмад ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Ривоятда айтилганидек, бу иш қиёмат куни банда жаннатга кираётганида содир бўлади. Дунёда банда Қуръон ўқиб, илм поғонасидан юқорилаб бориб, янгидан-янги маълумотларни ўзлаштиради, ўзи учун кўп ҳақиқатларни кашф қилади. Қуръон ўқиган банданинг зиёси ортади, юзи нурли бўлади. Бир сўз билан айтганда Қуръон банданинг мартабасини, илми ва зиёсини юксалтиради, уни юқори чўққиларга олиб чиқади. وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَدَدُ دَرَجِ الْجَنَّةِ عَدَدُ آيِ الْقُرْآنِ فَمَنْ دَخَلَ الْجَنَّةَ مِنْ أَهْلِ الْقُرْآنِ فَلَيْسَ فَوْقَهُ دَرَجَةٌ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Жаннат даражалари Қуръон оятлари миқдоричадир. Қуръон аҳлидан ким жаннатга кирса, ун(инг мартабаси)дан юқори даража бўлмайди», дедилар» (Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган). Ушбу ривоят ўзидан олдинги ривоятнинг баъзи жиҳатларини изоҳлайди. Юқорида айтилганидек, Қуръон аҳли, деганда, Қуръонни тўлиқ ёд олиб, унга амал қилувчи, қироат билан мунтазам машғул бўлувчи қорилар назарда тутилади. Ким Қуръонни мукаммал ёдлаган ва унга амал қилган бўлса, у жаннатда пайғамбарлардан кейин энг юқори мартабага эришади. Сабаби Қуръоннинг маълум қисмини ёдлаган ёки умуман ёдламаганлар унинг мартабасига етолмайдилар. وَعَنْ أُمِّ الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلْتُ عَلَى عَائِشَةَ فَقُلْتُ: مَا فَضْلُ مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ عَلَى مَنْ لَمْ يَقْرَأْهُ مِمَّنْ دَخَلَ الْجَنَّةَ فَقَالَتْ عَائِشَةُ: إِنَّ عَدَدَ دَرَجِ الْجَنَّةِ عَلَى عَدَدِ آيِ الْقُرْآنِ فَلَيْسَ أَحَدٌ مِمَّنْ دَخَلَ الْجَنَّةَ أَفْضَلُ مِمَّنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. Умму Дардоъ (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Мен Оишанинг олдига кириб, «Жаннатга кирганлар ичида Қуръон ўқиган билан Қуръон ўқимаган орасида қандай фарқ бор?» деб сўрагандим, Оиша: «Жаннат поғоналари Қуръон оятлари миқдоричадир. Жаннатга кирганлар ичида бирон киши Қуръон ўқиганлардан афзал бўлолмайди», деб жавоб берди» (Ибн Абу Шайба ривояти). Бу ерда «Қуръон ўқиш» деганда, уни ёдлаш ва тиловат қилиш назарда тутилмоқда. Қуръон ўқиган банда билан Қуръон ўқимаган кимса тенг бўлмайди. Қуръон ёдлаган билан ёдламаган банда ҳам бир хил мартабада бўлмайди. Қуръонни ўрганмаган банда Қуръондан таълим олган банда даражасига етолмайди. Бандалар Қуръонга бўлган муносабатларига қараб охиратла турли мартабаларга эришадилар. Хуллас, Қуръон ўқиган, Қуръон ёдлаган ва бу илоҳий Китобни ўрганиб, унга амал қилган қорилар жаннатда энг юқори мартабага эришадилар. Қуйидаги ривоятда жаннат даражалари ҳақида маълумот берилади. وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ فِي الْجَنَّةِ مِئَةَ دَرَجَةً أَعَدَّهَا اللهُ لِلْمُجَاهِدِينَ فِي سَبِيلِهِ بَيْنَ الدَّرَجَتَيْنِ كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ فَإِذَا سَأَلْتُمْ اللهَ فَاسْأَلُوهُ الْفِرْدَوْسَ فَهُوَ أَوْسَطُ الْجَنَّةِ وَهُوَ أَعْلَى الْجَنَّةِ وَفَوْقَهُ الْعَرْشُ وَمِنْهُ تُفَجَّرُ أَنْهَارُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Жаннатда юзта даража бор. Аллоҳ уни Ўз йўлида жидду-жаҳд қилганларга тайёрлаб қўйган. Икки даража ораси Ер билан осмон орасичаликдир. Агар Аллоҳдан сўрагангиз, Фирдавсни сўранглар. Зеро, у жаннатнинг ўртасидадир. У жаннатнинг энг олийсидир. Унинг устида Арш бор. Ундан жаннат ариқлари оқиб чиқади» (Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Юқорида жаннат даражалари ҳақида гап кетгани учун ушбу ривоят келтирилмоқда. «Ал-ъамалус-солиҳ» китобида келтирилган, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда: «Жаннатда юзта даража бор. Ҳар бир даража орасида юз йиллик масофа бор», дейилган. Унда Қуръон қорилари эришадиган даражалар ҳақидаги ривоят бу ҳадисга тескари бўлиб қолади-ку, деб савол берадиган ўқувчиларимизга жавобимиз шуки, уламолар таъкидлашича, бу ривоятлар ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Жаннатнинг катта поғоналари юзта. Аммо унинг ичида жуда кўп кичик поғоналар бор. Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган моҳир қорилар ўша поғоналарнинг охиригача борадилар. وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَهُوَ حَافِظٌ لَهُ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ وَمَثَلُ الَّذِي يَقْرَأُ وَهُوَ يَتَعَاهَدُهُ وَهُوَ عَلَيْهِ شَدِيدٌ فَلَهُ أَجْرَانِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. Оиша (розияллоҳу анҳо) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қуръон ўқувчи (агар уни ёдлаган бўлса,) элчи, мукаррам ва ўта яхши (фаришта)лар билан (бир мақомда)дир. Тили қийналишига қарамай (Қуръонни) доимий суратда ўқийдиган (банда)га икки (баробар) ажр бўлади» (Бухорий ривояти). Бу ривоятни юқорида ўрганган эдик. Унда моҳир қори элчи фаришталар билан бир мақомда экани айтилганди. Бу ерда эса Қуръонни ёдлаган банда ана шу мақомга эришиши айтилмоқда. Демак, иложи борича Қуръондан кўпроқ ёд олишга ва доимий суратда Қуръон тиловат қилишга одатланиш керак. عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الْجُهَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِي الصُّفَّةِ فَقَالَ: أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنْ يَغْدُوَ كُلَّ يَوْمٍ إِلَى بُطْحَانَ أَوْ إِلَى الْعَقِيقِ فَيَأْتِيَ مِنْهُ بِنَاقَتَيْنِ كَوْمَاوَيْنِ فِي غَيْرِ إِثْمٍ وَلاَ قَطْعِ رَحِمٍ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ نُحِبُّ ذَلِكَ قَالَ: أَفَلاَ يَغْدُو أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَعْلَمُ أَوْ يَقْرَأُ آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ وَثَلاَثٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاَثٍ وَأَرْبَعٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَرْبَعٍ وَمِنْ أَعْدَادِهِنَّ مِنْ الإِبِلِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ. Уқба ибн Омир Жуҳаний (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Биз суффадалигимизда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдимизга чиқдилар ва: «Қайси бирингиз ҳар куни Бутҳон ёки Ақиққа бориб, гуноҳ қилмаган ва қариндошликни узмаган ҳолда катта ўркачли иккита туя олиб келишни хоҳлайди?» дедилар. Биз шунда: «Эй Расулуллоҳ, буни ҳаммамиз хоҳлаймиз», дедик. У Зот: «Сизлардан бирон киши масжидга бориб, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан икки оят ўрганиши ёки ўқиши унга иккита туядан кўра яхшироқдир. Учтаси учтадан, тўрттаси тўрттадан яхши. Қанча оят бўлса, шунча туя бўлади», дедилар» (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад, Байҳақий ва Табароний ривояти). «Суффа» Масжиди Набавийдаги махсус жой бўлиб, у аҳли оиласи, уй-жойи йўқ ғариблар учун тайёрланган эди. Абу Нуайм «Ҳиля»да Суффа аҳлининг сони юздан ошиқ эканини айтган. «Бутҳон» Мадинага яқин жой номи. «Ақиқ» Мадинадаги водий. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларни боқий қолувчи солиҳ амалларга қизиқтириб, уларни фоний, ўткинчи нарсаларга кўнгил қўйишдан қайтарар эдилар. Буни мазкур ривоят мисолида кўришимиз мумкин. Ўша даврда туя, айниқса, ҳомиладор ёки ўркачи катта туя жуда қадрли бўлган. ҳар қандай одам туяга эга бўлишни орзу қилган. Ривоятда айтилишича, эрталаб масжидга бориб, Аллоҳнинг Китоби Қуръондан икки оятни ўрганиш ёки ўқиш иккита катта ўркачли туя садақа қилгандан савоблироқ экан. Қанча оят ўрганган бўлса, шунча туя садақа қилганлик савоби берилади. Қуръони Каримни ўрганишга қилинаётган тарғибни қаранг! Аксарият ҳадисларда Қуръон ўқиганлар учун охиратда улуғ мартабалар ва афзалликлар бўлиши айтилган. Аммо ҳамма ҳам буни қалбан тушунавермайди. Шу сабаб Аллоҳ ва Расули томонидан инсониятнинг моддий нарсаларга бўлган иштиёқи, қизиқиши ва ҳавасмандлиги ҳисобга олиниб, уларни шу йўл орқали солиҳ амалларга тарғиб қилинган. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, Қуръон ўқишдан мақсад фақат ўша ваъда қилинган туя садақа қилган савобини олиш бўлмаслиги керак. Биз Қуръонни энг аввало Аллоҳ розилиги учун ўқишмиз керак! Шунда кўплаб ютуқларга эришамиз. وَعَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أَبَا ذَرٍّ لأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللهِ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ مِائَةَ رَكْعَةٍ وَلأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ بَابًا مِنْ الْعِلْمِ عُمِلَ بِهِ أَوْ لَمْ يُعْمَلْ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ أَلْفَ رَكْعَةٍ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ. Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга: «Эй Абу Зарр, эрталаб барвақт туриб, Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганишинг сен учун юз ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир. Эрталаб туриб, амал қиласанми ёки йўқми, илмдан бир боб ўрганишинг сен учун минг ракъат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқдир», дедилар»(Ибн Можа ривояти. Ривоят санади заиф). Қуръон ўрганиш, илм талаб қилиш нафл ҳисобланган солиҳ амаллардан афзал. Зеро, Қуръондан бир оят ўрганиш юз ракъат намоздан, илмдан бир боб ўрганиш эса минг ракъат намоздан устун туради. Шу сабаб олим солиҳ амаллар билан машғул бўлиб, илмдан четда қолиб кетиши тўғри эмас, балки у билганларини қайтариш ва билмаганларини ўрганиш билан банд бўлиши керак. Уламолар: «Банда намозини тўғри ўқий оладиган даражада қироатни ўргангач, илм билан шуғуллангани яхшироқ», деб айтишган. Ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари эса: «Қавмга биринчи навбатда илмлироқ киши имомлик қилади. Агар илмли бўлмаса ёки илмда тенг бўлсалар, у ҳолда қорироғи имомликка ўтади», деб айтишган. وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ: مَنْ تَعْلَمْ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ اسْتَقْبَلَتْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَضْحَكُ فِي وَجْهِهِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَرِجَالُهُ ثِقَاتٌ. Абу Умома (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ким Аллоҳ азза ва жалла Китобидан бир оят ўрганса, (ўша оят) қиёмат куни бандани кулиб турган ҳолда қарши олади» (Табароний ишончли ровийлардан ривоят қилган). Қайси банда Қуръондан бир оятнинг ўқилиши ва тафсирини ўрганса, ўша оят охиратда бандани хурсанд ҳолда кутиб олади. Бунинг кайфиятини биз билмаймиз. Бу фақат Аллоҳга аён. Биз билишимиз керак бўлган нарса шуки, ким бир оятни ўрганса, Аллоҳ таоло ўша оятни банда қиёмат куни хурсанд бўлишига сабаб бўладиган восита қилиб қўяди. وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَاسْتَظْهَرَهُ فَأَحَلَّ حَلاَلَهُ وَحَرَّمَ حَرَامَهُ أَدْخَلَهُ اللهُ بِهِ الْجَنَّةَ وَشَفَّعَهُ فِي عَشْرَةٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ كُلُّهُمْ قَدْ وَجَبَتْ لَهُ النَّارُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ جِدًّا. Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ким Қуръонни ўқиса ва ёдласа, (Қуръон) ҳалол деганни ҳалол, ҳаром деганини ҳаром деб тан олса, Аллоҳ ўша бандани жаннатга киритади ва унга оила аъзоларидан дўзах(га тушиши) вожиб бўлган ўн нафарини шафоат қилиш имконини беради» (Термизий, Аҳмад, Байҳақий «Шуабул-иймон»да ва Табароний «Кабийр»да ривоят қилган. Ривоят санади жуда заиф[1]). Ким Аллоҳнинг Китобини тўлиғича ёд олиб. Қуръондаги ҳалол нарсани аҳлол, ҳаромни ҳаром деб эътиқод қилса, Аллоҳ у бандани жаннатга киргизади ва унга оила аъзоларидан дўзахга тушганлар ичида ўн кишини шафоат қилиш имконини беради. Жаннатга киришнинг ўзи осон иш эмас. Бунинг учун кўп амал қилиш, машаққат чекиш, Аллоҳ йўлида тер тўкиш, турли мусибат ва қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтиш, сабр қилиш керак бўлади. Жаннатга кириб, яна ўзгаларни шафоат қилиш эса улуғ мақом. Бу мартаба Қуръонни тўлиқ ёд олиб, унга амал қилган қориларга берилади. Жобир (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қуръон ўқувчи, агар ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром, деса, у хонадон аҳлидан дўзахга тушиши вожиб бўлган ўн кишини шафоат қилади» (Табароний «Авсат»да ривоят қилган. Ривоят санади заиф[2]). Аллоҳ таоло қиёмат куни нафақат Қуръон соҳибини ажр-савоб билан мукофотлайди, балки Қуръоннинг барокатидан унинг ота-онаси ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришади. وَعَنْ سَهْلِ بْنِ مُعَاذٍ الْجُهَنِيِّ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَأَبُو يَعْلَى وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَقَالَ الْحَاكِمُ: هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ. Саҳл ибн Муоз Жуҳаний отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: «Ким Қуръон ўқиб, ундаги нарсаларга амал қилса, қиёмат куни унинг ота-онасига зиёси дунёда (агар сизларда бўлса,) қуёш зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилган банда ҳақида нима деб ўйлайсиз» (Абу Довуд, Ҳоким, Абу Яъло, Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган. Ҳоким: «Бу − саҳиҳ санадли ҳадис», деган). Қуръоннинг файзи, баракаси ҳаммага, ҳар ерга тарқалади. Аввало, бундан қорининг ота-онаси манфаат кўради. Қуръон ўқиб, унга амал қилган қорининг дунёга келишига сабабчи бўлган ота-оналарнинг бошига зиёси қуёшникидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Жаннатда тож кийиш қандай улуғ мартаба эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Қуръон ўқиган қорининг ота-онаси шундай мақомга эришганларидан кейин қорининг ўзи эришадиган даражани тавсифлашга қалам ожиз, уни тасаввур қилишга ақллар қосирдир. Бунинг қандай эканини жаннатга кирган қориларгина биладилар. وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُرَيْدَةَ الأَسْلَمِيِّ عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَتَعَلَّمَهُ وَعَمِلَ بِهِ أُلْبِسَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَاجًا مِنْ نُورٍ ضَوْءُهُ مِثْلُ ضَوْءِ الشَّمْسِ وَيُكْسَى وَالِدَيْهِ حُلَّتَانِ لاَ يُقَوَّمُ بِهِمَا الدُّنْيَا فَيَقُولاَنِ: بِمَا كُسِينَا فَيُقَالُ: بِأَخْذِ وَلَدِكُمَا الْقُرْآنَ. رَوَاهُ الْحَاكِمُوَصَحَّحَهُ. Абдуллоҳ ибн Бурайд Асламий отаси Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан, у эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Ким Қуръонни ўқиса, уни ўрганса ва унга амал қилса, қиёмат куни унга нурдан бўлган тож кийдирилади. (У тожнинг) зиёси қуёшнинг зиёси кабидир. Унинг ота-онасига икки кийим кийдирилади. У иккисига дунё тенг келолмайди. Улар: «Бу бизга нима сабабдан кийдирилди!» дейишади. Шунда: «Фарзандингизнинг Қуръонни ёдла(б, унга амал қил)гани учун (шундай марҳаматга сазовор бўлдингиз)», дейлади» (Ҳоким ривоят қилган ва «Ҳадиснинг санади саҳиҳ», деган). Мазкур ривоятда ота-оналар фарзандларини ёшлигиданоқ Қуръонни ёд олишга қизиқтиришга тарғиб қилинмоқда ва улар эришадиган мартабалар ажойиб услубда ифодаланмоқда. Ота-оналарнинг бундай илоҳий марҳаматга эришишларига сабаб улар фарзандларини ёшлигидан яхши тарбиялаб, фойдали амалларга, жумладан, Қуръонни ёд олишга ундаганлар ва бунга жиддий аҳамият берганлар. وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَجِيءُ الْقُرْآنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ حَلِّهِ فَيُلْبَسُ تَاجَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ زِدْهُ فَيُلْبَسُ حُلَّةَ الْكَرَامَةِ ثُمَّ يَقُولُ: يَا رَبِّ ارْضَ عَنْهُ فَيَرْضَى عَنْهُ فَيُقَالُ لَهُ: اقْرَأْ وَارْقَ وَتُزَادُ بِكُلِّ آيَةٍ حَسَنَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِىُّ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилади: «Қиёмат куни Қуръон келади ва: «Эй Роббим, уни (яъни Қуръон ўқиган бандани) кийинтиргин!» дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра: «Эй Роббим, унга зиёда қилгин!» дейди. Бас, унга каромат либоси кийдирилади. Сўнгра (Қуръон): «Эй Роббим, ундан рози бўлгин!» дейди. Бас, (Аллоҳ) ундан рози бўлади. Сўнг (Қуръон соҳибига): «Ўқи ва кўтарилиб боравер», деб айтилади. Бас, (Аллоҳ) ҳар бир оят учун бир ҳасана (даража) зиёда қилади»(Термизий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан). Юқорида келган ривоятларда Қуръон охират куни бандани шафоат қилиши айтилганди. Бу ривоятда ўша шафоат қандай бўлиши батафсил баён қилинмоқда. Демак, Қуръон қиёмат куни Аллоҳдан ўз соҳибини безатишни, унга иззат-икром кўрсатиш ва ўша бандадан рози бўлишини сўрар экан. Қуръоннинг бундай шафоатига эришиш учун банда Қуръон ўқиши, бир сўз билан айтганда Қуръон ҳақларини адо қилиши керак. وَعَنْ أَبِى صَالِحٍ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ يَقُولُ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ فَإِنَّهُ نِعْمَ الشَّفِيعُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، إِنَّهُ يَقُولُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: يَا رَبِّ حَلِّهِ حِلْيَةَ الْكَرَامَةِ فَيُحَلَّى حِلْيَةَ الْكَرَامَةِ ، يَا رَبِّ اكْسُهُ كِسْوَةَ الْكَرَامَةِ فَيُكْسَى كِسْوَةَ الْكَرَامَةِ ، يَارَبِّ أَلْبِسْهُ تَاجَ الْكَرَامَةِ يَا رَبِّ ارْضَ عَنْهُ فَلَيْسَ بَعْدَ رِضَاكَ شَىْءٌ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ. Абу Солиҳдан ривоят қилинади: «Мен Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг: «Қуръон ўқинглар. У қиёмат куни қандоқ ҳам яхши шафоатчи? Қуръон қиёмат куни: «Эй Роббим, унга каромат безагини кийдир!« дейди. Бас, унга каромат безаги кийдирилади. «Эй Роббим, унга каромат либосини кийдир!» дейди. Бас, унга каромат либоси кийдирилади. «Эй Роббим, унга каромат тожини кийдир. Эй Роббим, ундан рози бўл. Зеро, Сенинг розилигингдан бошқа нарса йўқдир!» дейди», деб айтганини эшитганман» (Доримий ривояти. Ривоят санади ҳасан[3]). Ушбу ривоят юқоридаги ривоят маъносини таъкидлаб, изоҳлаб келмоқда. Қуръон ёд олиш учун ёш чегараланмаган. Кимдир ёшлигидан Қуръон ёдлашни бошлайди. Кимдир йигирма, кимдир ўттиз, яна кимдир эллик ёшда ҳам Қуръон ёдлаши мумкин. Бунда асосийси ҳаракат ва ният. Сабаби ҳар ким ҳам ёшлигидан иймон-эътиқод муҳитида катта бўлавермайди. Айтмоқчи бўлганимиз, ким неча ёшда бўлишидан қатъи назар, Қуръондан бир оят бўлса ҳам ўрганавериши керак. Банда буни умрининг охиригача давом эттирса, нур устига нур бўлади. Қуйидаги ривоятни ўқисак, бунинг сабабини билиб оламиз. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ يَسْتَظْهِرَهُ أَتَاهُ مَلَكٌ فَعَلَّمَهُ فِي قَبْرِهِ فَيَلْقَى اللهَ وَقَدْ اسْتَظْهَرَهُ. رَوَاهُ أَبُو الْحَسَنِ بْنُ بَشْرَانَ وَابْنُ النَّجَّارِ. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръон ўқиб, уни ёдламасидан олдин вафот этса, бир фаришта келиб, қабрида унга Қуръонни ўргатади ва у Аллоҳга Қуръонни ёдлаган ҳолида йўлиқади», деганлар» (Абу Ҳасан ибн Башрон ва Ибн Нажжор ривояти). Яхши ният − ярим давлат. Банда доим яхши ният қилиши, солиҳ амалларни бажаришни дилига тугиб юриши керак. Хусусан, Қуръони Каримни ўрганишни, ёд олишни бошлаганда уни охиригача етказиш ҳаракатида бўлиш лозим. Агар фурсат етиб, Қуръонни тўлиқ ёд олса, нур устига нур. Аммо вақт етмаса ёки имкони бўлмаса ёки бошқа сабаблар билан Қуръонни тўлиқ ёдламасдан олдин вафот этса, Аллоҳ ўша банданинг қабрига бир фариштани юборади ва у бандага Қуръоннинг қолган қисмини ёд олдиради. Натижада банда Аллоҳ билан Қуръонни тўлиқ ёдлаган ҳолида юзлашади. Юқорида Қуръони Каримни ёд олиш, унинг ҳукмларини ўрганиш фазилати ҳақида келган ривоятларни ўрганиб, бу иш қанчалик муҳим эканини билдик. Баъзида Қуръон ёдлаган ва уни яхши тушунадиганлар Қуръонга тескари ишларни қилиб юрганларини кўрамиз. Хўш, Қуръон банда қалбидан муқим ўрин олиши, унинг ҳаёт мезонига айланиши учун нималарга эътибор бериш керак? Қуйидаги ривоятда бу саволимизга жавоб топамиз. عَنْ جُنْدُبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِتْيَانٌ حَزَاوِرَةٌ فَتَعَلَّمْنَا الإِيْمَانَ قَبْلَ أَنْ نَتَعَلَّمَ الْقُرْآنَ ثُمَّ تَعَلَّمْنَا الْقُرْآنَ فَازْدَدْنَا بِهِ إِيمَانًا. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ. Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Биз Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга эдик. Ўшанда билагимиз кучга тўлган йигитлар эдик. Бас, биз аввал иймонни, кейин Қуръонни ўргандик. Қуръон ўрганиш билан иймонимиз янада зиёда бўлди» (Ибн Можа, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Шаръий илмларни ўрганиш бир неча босқичга бўлинади. Улар муҳимлик жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Шариат илмларини ўрганишни тўсатдан фиқҳдан бошлаш тўғри эмас. балки энг биринчи навбатда иймонни, ақийда масалаларини, куфр, ширк, нифоқ нима эканини билиш, Аллоҳни таниш талаб этилади. Зеро илмнинг асоси, амаллар тўғри бўлишининг шарти ақийданинг соғлом бўлишидир. Ақийда масалалари пухта ўрганилгач, секин-аста Қуръон, ҳадис, фиқҳ каби илмлар ўрганилади. Шунда бу илмлар бандага манфаат беради. Сабаби энди банда Қуръонни нозил қилган Зотни, Қуръонни қабул қилиб олган Зотни яхши таниб олган бўлади ва илм бундай банданинг қалбида яхши ўрнашади. Лекин ёш болаларга Қуръон улар ёшликларида ёдлатилиб, балоғатга етгач, иймон масалалари аввал таълим берилиб, кейин Қуръон ва суннат каби илмларни ўргатиш мақсадга мувофиқ. [1] Ривоят санадидаги Ҳафс ибн Сулаймон Абу Умар ал-Асадий ал-Куфий қироатда имом бўлса ҳам, унинг ҳадиси тарк қилинган, яъни у матрукул-ҳадис саналади. [2] Ривоят санадида Жаъфар ибн Ҳорис бор. У − заиф ровий. [3] Ҳусайн Сулайм Асад: «Ушбу ривоят санади Осим ибн Абу Нажуд туфайли ҳасан», деб айтган.
Одилхон қори Юнусхон ўғли тайёрлади
|