Қуръон оятлари маъносини билмасдан ёдласа бўладими? | ||||
|
Савол: Қуръон оятлари маъносини билмасдан ёдласа бўладими? Жавоб: Бўлади. Чунки ёдлашга киришаётганлар кўпинча ёш болалар бўлиб, уларга оят маъноларини англатиш анча мушкул. Бироқ Қуръон тажвидини мукаммал ўргатмоқ лозим. Чунки тажвидсиз Қуръон ўқиш − гуноҳ. Бундан ташқари, арабча талаффузга ёшликда тилни яхши ўргатиб олиш керак. Ёш улғайгач, ҳар қанча уринса ҳам, ҳарфларни махражидан чиқариш қийин бўлади.
|