A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аршнинг остидаги хазинадан берилган дуолар
PDF Босма E-mail

Навбатдаги «Роббана» билан бошланадиган дуомиз  Бақара  сурасининг охирги икки оятларида келади. Бу икки оят машҳур оятлар бўлиб, кўпчилик уни «Аманарросул», деб атайди.

Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча, Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз,)  мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар.
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.

Эътибор қилсак, ушбу оятлар ичида тўрт маротаба «Роббана» деб мурожаат қилинмоқда.
1.    Эй Роббимиз, мағфиратингни сўраймиз...
2.    Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, иқобга тутмагин...
3.    Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклатганларга ўхшаш оғирликни бизга юклатмагин..
4.    Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
Эй Роббимиз, маҳфиратингни сўраймиз.
Инсон хато, гуноҳлардан холи эмас. Шунинг учун доимо мағфират сўраб туриш лозим.
«Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин».
Мўмин банда бор имконини ишга солиб Аллоҳнинг фармонига мувофиқ иш юритишга ҳаракат қилади. Бу борада кўпгина тўсиқларни енгиб, қийинчиликларга бардош беради. Лекин у фаришта  эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилиб қўяди ёки баъзи нарсаларни унутиб, эсдан чиқаради. Шунинг учун ҳам  дуонинг аввалбошида мазкур нарсалар учун азобга тутмасликни Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўрамокда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг ушбу дуосини қабул этган.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом):
«Умматимдан уч нарса – хато, эсдан чиққан ишлар ва мажбур қилинганлик кўтарилди», деганлар.
«Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин».
Маълумки, Аллоҳ таоло аввал ўтган умматларга улар қилган осийликлари учун қийин-қийин таклифлар юборган.
Баъзиларига тавба қилиш учун ўзини ўлдиришни амр қилган бўлса, бошқаларга нажосатни кетказиш учун кийимини кесишни буюрган. Шунга ўхшаш оғир ишлар Ислом умматига ҳам бўлмаслиги сўралмоқда:
«Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин».
Мўминлар Аллоҳнинг амри қанчалик бўлса ҳам, бажаришга доим тайёрлар. Лекин Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан умидвор бўлиб, ўзларини кичик фаҳмлаб, бу дуони қилишмоқда.
«Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт».
Мўмин банда ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бандалик бурчини тўлиқ адо эта олмаслигини яхши билади. Шунинг учун, доимо ўзига Аллоҳнинг афви, мағфирати ва раҳматини сўраб туради.
«Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб эт.»
Ҳақиқатан, мўмин бандага Аллоҳнинг Ўзидан бошқа хожа йўқ. Ёрдамчи йўқ. Шунинг учун ҳам  мўминларнинг ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардан бири − кофир қавмлар билан бўладиган курашда Унинг Ўзидан ғолибликка ёрдам сўралмоқда.
Унутганда ва хато қилганда иқобга олмаслик ўзидан кейин афв келишини талаб қилади.
Оғирликни юкламаслик мағфиратни вожиб қилади.
Тоқат етмайдиган нарсани юкламаслик раҳматни талаб қилади.
«Бақара» сурасининг охиридаги икки оят ҳақида бир қанча ривоятлар келган. Жумладан:
Имом Насаий ибн Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ (алайҳиссолату вассалом) Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:
«Бу – осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очидди», деди. Ундан бир фаришта тушди ва Пайғамбар (алайҳиссолату вассалом)нинг ҳузурларига келиб:
«Суюнчи, сендан аввалги пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, сураи Фотиҳа ва  Бақара  сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», – деди».
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (алайҳиссалом):
«Сураи «Бақара»нинг охирги икки оятини ўқи, улар менга аршнинг остидаги хазинадан берилган», деганлар.
Бошқа бир ҳадисда: «Ким  Бақара  сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», деганлар...
Ушбу оятлар, ундаги дуолар ўз ичига улкан маъноларни олган экан, уни ўқиганларга улуғ ажрлар ваъда қилинган экан, ҳар бир мўмин мусулмон уни ҳар куни тиловат қилишга у ила дуо қилишга бепарво бўлмаслиги керак.

 

Одинахон Муҳаммад Юсуф