Қуръон ўқиш одоблари | ||||
|
Қуръон ўқишнинг хорижий одоблари: 1. Қуръондан кўп ўқиш мустаҳаб. 2. Қироат учун , албатта, таҳоратли бўлиш. 3. Тоза жойда қироат қилиш − суннат, энг афзал жой эса масжиддир. 4. Қиблага юзланиб, хушуъ, виқор, сакина билан ўтириш. 5. Таъзим ва поклик учун мисвок тутиш. 6. Қироатдан аввал тааввуз мустаҳабдир. 7. Ҳар бир сура бошида, Тавба сурасидан ташқари, басмала айтиш. 8. Тартиб билан ўқиш − суннат. 9. Мусҳаф тартиби бўйича ўқиш − суннат. 10. Бир сурани ўқиса, охиригача ўқиш − суннат. 11. Сажда оятидан сўнг тезда сажда қилиш − суннат. 12. Мусҳафдан ўқиш ёддан ўқишдан кўра фазилатлироқдир. Чунки қараб ўқиш талаб қилинган ибодатдир. 13. Қироатни чиройли овози билан безаш − суннат. 14. Улуғворлик билан ўқиш − мустаҳаб. 15. Йиғлаш, маҳзунлик ва хушуъ − мустаҳаб. 16. Қироатни ичда қилиш − мустаҳаб. Тўғри бир мақсадда жаҳрий тиловат қилиш жоиз.
Қуръон ўқишнинг дохилий одоблари 1. Тадаббур ва тафаҳҳум (оятларни тушунишга ҳаракат қилиш). 2. Қуръон бизнинг фаҳмимизга етиб келиши учун Аллоҳ уни қанчалар латиф қилиб қўйганига назар солиш. 3. Бу бир башарнинг каломи эмаслигини билиш. 4. Бирор оят ўқиётганда, унга тегишли нарсани тафаккур қилиб туриш. 5. Маънони тушунишдан хаёлини тўсиб қўймаслик. 6. Билиш керакки, ундаги бор нарса ибрат учундир.
Мусҳаф олдидаги одоблар: 1. Баланд ерга қўйиш, устига ҳатто илм китобини ҳам қўймаслик. 2. Ерга қўймаслик. Бу баъзи уламолар наздида ҳаромдир. 3. Олдига келтирилганда ўрнидан туриш. 4. Мусҳафни хушбўйлантириш мустаҳабдир. 5. Уни кумуш билан безаш жоиз. 6. «Мусҳабчи» ёки «Масжидчи» дейилмайди. Чунки Аллоҳга тегишли бўлган ҳамма нарса улуғдир. 7. Нажас ерга қўйиш − ҳаром.
Насиба Низомхўжа |