“Қуръон”нинг саломатликка таъсири | ||||
|
Муқаддас «Қуръон»да Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлар. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур). (Раъд. 28.) Зикр бу Аллоҳга яқинлашишнинг асосидир. Фақатгина Яратганини эслаш орқали одам маънавий ва жисмоний безовталикларлардан даво топади. Бунинг навбатдаги исботига нидерландиялик психолог профессор Ван дер Ховен амин бўлди. У тажрибалар йўли билан Қуръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзининг қайтарилишидан олинадиган фойдани исботлади. Энг ажабланарлиси шундаки, Ван дер Ховен мусулмон эмас. Психолог Ислом ва Муқаддас Қуръон билан фақатгина фан нуқтаи назаридан қизиқади. Нидерландиялик профессор ўзининг кашфиётларини уч йил давомида каттагина гуруҳ мижозлар (беморлар) орасида олиб борган тадқиқотлари билан исботлади. Уларнинг баъзилари мусулмон эмас ва яна кўпчилиги араб тилида бирор сўз ҳам билмас эдилар. Маълум вақт мобайнида уларга араб тили фонетика қоидаларига кўра Аллоҳ сўзини тўғри талаффуз қилишни ўргатдилар. Натижа ҳайратраланарли эди, айниқса, тушкунликка тушган, ғамгин ва асабий одамларда ушбу ҳолат кўринди. Олимлар : «Доимий равишда Қуръон ўқийдиган ва араб товушларини тўғри талаффуз қила оладиган мусулмонлар, фақатгина «Аллоҳ» сўзини қайтариш орқали психологик ва асабий безовталиклардан жуда ҳам юқори даражада ҳимоялангандирлар», − деб маълумот берадилар. Психолог, «Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий муаммоси бор одамларни даволашда ўзининг катта аҳамиятига эга эканлигини тушунтиради. «Аллоҳ» сўзидаги биринчи унли «Алиф»ни талаффуз қилиш, нафас олишни тўғри йўлга қўяди ва нафас олиш тизими ишини-қўллаб қувватлайди; «Л» ундошини арабча тўғри талаффуз қилиш «аспирация» (ҳансираш)ни енгиллаштиради, «Ҳ» ҳарфи эса ўпка ва юракни ҳаракатга келтириб юрак уришини яхшилайди. Лекин энг муҳими бунда эмас. Буюк шайхларнинг айтишларича, араб тилидаги ҳарфларнинг ҳар бирида илоҳий ва моддий дунёни боғлагувчи кўринмас бир муносабат бор. «Аллоҳ» сўзини талаффуз қилганда одам онгининг тубида Яратганни эслатувчи учқунлар пайдо бўлади. Бундан шундай хулосага келиш мумкин: Яратувчи Аллоҳ ва бутун борлиқнинг Эгаси одамга руҳ берар экан, унга тана, ақл ва руҳни бир-бирига чамбарчас боғлаб турувчи илоҳий тушунчалар ва шу тушунчаларга эргашишни қалбнинг тўрига жойлаштиради. Умуман, араб товушларидан хоҳлаган бирини талаффуз қилиш, ўзига хос бир титроққа (вибрация) эга бўлиб у тана бўйлаб маълум бир йўналишда тарқалади. Бу титроқ ўзининг давомийлигига эга. У инсоннинг танаси, онги ва қалбига таъсир қилади. Масалан, «ъайн» ёки «ъғойн» товушлари рус тилида учрамайди (бошқа кўпгина тилларда ҳам). Бундан келиб чиқадики, керакли таъсир шу товушларнинг арабча тўғри айтилишидагина олинади. Яна бир муҳим жиҳат: зикр ва Қуръон оятларида тўғри талаффуз қилинган унли ва ундошларнинг бир-бири билан оҳанграболиги,илоҳиёт ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассам қилиб, ўқувчининг танасида бир текисда тарқалади. Масалан, узун унли «аа» (мад) фақатгина жисмоний эмас, балки илоҳий жиҳатдан ҳам муҳим бўлган юракнинг уришини яхшилайди. Узун «ии» ҳали фан қандай амал бажаришини охиригача ўргана олмаган эпифиз безига таъсир қилади. Фанда у безнинг ҳаётий фаолиятни активлаштириши аниқ, холос.Қуръоннинг буюклиги ва мафтункорлигининг сирларидан бири ҳам шунда. АҚШнинг Флорида штати, Панама шаҳридаги «Акбар» клиникасида ўтказилган тажриба Қуръон ўқишнинг ва эшитишнинг ғайриоддий , самарали таъсирини яна бир бор тасдиқлади. Бу тажрибага Америкада яшовчи мусулмон олим Аҳмад ал-Қадий раҳбарлик қилган. Унинг иши Қуръоннинг инсонга бўлган яхши таъсирини исботлашга йўналтирилган эди. Таъсир кучларини энг замонавий ускуналарда текшириб кўрилган. Тажбира учун танлаб олинган эркак ва аёллар турли ёшларда бўлиб, мусулмон эмас эдилар ва араб тилини ҳам билмасдилар. Яъни улар Қуръон ва бу муқаддас Китоб ёзилган тилдан ҳам бехабар одамлар эди. Кўнгиллилар Қуръон ва унинг инглизча маъноларини эшитишар эди. Муқаддас китоб ҳар хил овозлар билан ўқилди, чунки бир вақтнинг ўзида товушларнинг таъсир қилиш хусусиятларини ҳам текшириш тажрибани амалга ошираётганларнинг режаларида бор эди. Тажриба бир йил давомида олиб борилди. Натижа жуда ҳам ҳайратланарли эди. Қуръон эшитган кўнгиллиларнинг 97%и стресслардан халос бўлишди. Бу натижалар одам организмида бўлаётган ўзгаришларни ёзиб борувчи махсус электрон ускуналар ёрдамида қайд қилинган. Бу ускуналар иштирокчиларнинг териси, юрак уриш фаолияти ва тана ҳароратини доимий текшириб турган. Сураларнинг овозли тўлқини асаб системасига ижобий таъсир кўрсатган. Бундан маълум бўлдики, Қуръон ёрдамида бир неча касалликларни, шу билан бирга, юрак касалликларини ҳам даволаса бўлар экан. Тажриба шуни кўрсатдики, муқаддас Қуръоннинг маълум жойлари инсонга муҳим бўлган энергияни беради. Жуда кўп оятларнинг таъсирини замонавий технология ва илмий фан томонидан ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмади. Аллоҳ таоло бизга берган бу Муқаддас Китоб мўъжизаларга бой. Бу мўжизалар инсоният онги ривожлангани сари юзага чиқмоқда. Қуръони Каримнинг мўъжизалари Қиёматгача давом этади…
Адолат Каримжон қизи |