A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
«Улумул Қуръон». Муқаддима
PDF Босма E-mail

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муқаддима

Кифоя қилгувчи бўлган Зотга ҳамду санолар, Унинг бандаси Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавоту саломлар бўлсин!
Қуръони Карим бутун инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган катта инъом бўлиб, дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам у билан рақобатлашадиган бирор неъмат йўқдир.


قُرْآنًا عَرَبِيًّا غَيْرَ ذِي عِوَجٍ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ

 

«Арабча Қуръонни эгриликсиз қилиб (туширдикки), шоядки, тақво қилсалар» (Зумар 28 оят).
У бутун башарият учун шифодир. Уни тиловат қилиш, унга қараш, уни эшитиш ва эшиттириш, уни ўрганиш ва ўргатиш, унга амал қилиш ва уни ҳар томонлама ёйишга хизмат қилиш дунёю охират саодатидир.

 


عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الْجُهَنِىِّ قَالَ خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَنَحْنُ فِى الصُّفَّةِ فَقَالَ « أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنْ يَغْدُوَ إِلَى بُطْحَانَ أَوِ الْعَقِيقِ فَيَأْخُذَ نَاقَتَيْنِ كَوْمَاوَيْنِ زَهْرَاوَيْنِ بِغَيْرِ إِثْمٍ بِاللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَلاَ قَطْعِ رَحِمٍ ». قَالُوا كُلُّنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ « فَلأَنْ يَغْدُوَ أَحَدُكُمْ كُلَّ يَوْمٍ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَتَعَلَّمَ آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ وَإِنْ ثَلاَثٌ فَثَلاَثٌ مِثْلُ أَعْدَادِهِنَّ مِنَ الإِبِلِ ».


Уқба ибн Омир Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдимизга чиқдилар. Биз суффада ўтирган эдик. Бас, у Зот:
«Сизлардан қай бирингиз Бутҳон ёки Ақийққа бориб, Аллоҳга гуноҳ қилмасдан ва қариндошлик алоқасини узмасдан иккита катта ўркачли туя олиб келишни хоҳлайди?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг ҳар биримиз буни жуда ҳам хоҳлаймиз», дедик.
«Албатта, бирингизнинг ҳар куни масжидга келиб Аллоҳ азза ва жалланинг китобидан икки оят таълим олмоғи иккита туядан яхшироқдир. Учтаси учтадан яхшироқдир. Тўрттаси тўрттадан яхшироқдир. Қанча оят бўлса, шунча туя», дедилар у Зот».

عَنْ عثمان بن عفان - رضي الله عنه - : أَنَّ رسولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قال: «خيرُكمْ من تعلّمَ القُرآنَ وعَلَّمَهُ». أخرجه البخاريُّ والترمذي ، وأبو داود.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръони Карим тиловати, маъноларини ўрганиш, унга амал қилиш ва уни етказиш фазилатларини баён қилиб, умматни унга қизиқтирганлар. Юқоридаги ҳади ўшандай ҳадислардан бири бўлиб, бу маънодаги ҳадислар жуда бисёрдир. Уммати Муҳаммадия  Қуръони Карим ва Унинг илми ҳамда Уни ва Унинг маъноларини ёдлаш борасида шунчалар хизмат қилганларки, уни кўриб ақл лол бўлиб қолади.
Мусулмон уммати Қуръони Карим маъноларини ўрганганликлари ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу уммат илоҳий китоб лафзларини, ҳаракоту саконатларини ва ҳарфларини тўғри адо қилиш борасида алоҳида илмларга асос солганлар. Дунёдаги бирор дин ва тилда ундай илмлар мавжуд эмас. Масалан, «Тажвид ва қироат»илмини олиб қарайлик, у фаннинг тафсилоти ва нозик қирраларига бағишлаб ёзилган матн ва шарҳ тарзидаги китобларни бир жойга тўпланилса, алоҳида бир кутубхона бўлади.
Уммат пешқадамлари Қуръони Каримга турли-туман жиҳат билан хизмат қилганлар. Улардан бир гуруҳлари «Улумул Қуръон» йўналишида китоблар ёзганлар.
«Улумул Қуръон» катта бир илм йўналиши бўлиб, унда  Тафсир илмининг қоидалари, усуллари ёритилади. Шу билан бир қаторда,  Қуръони Карим Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қандай нозил қилинди?,  Ваҳийнинг ҳақиқати нима?,  Аллоҳ таолонинг ушбу китоби қандай тартибда нозил қилинган?,  Қанча муддатда Унинг нозил қилиниши мукаммал бўлган?,  Сураларни Маккий ва Маданийга ажратилишидан мақсад нима?,  Оятларнинг сабаби нузили,  Қуръони Каримни тафсир қилишда сабаби нузул илмининг аҳамияти нимада?,  Қуръони Каримнинг бирор ояти насх қилинганми?,  Қуръони Каримнинг турли ҳарфи ва қироатидан мурод нима?,  Қуръони Карим қандай мазмунларни ўз ичига олган?,  Аллоҳ таоло ушбу китобни қандай муҳофаза қилади?,  Қуръони Каримнинг китобати ва нашрига қанча вақт бўлди?,  Қуръони Каримни тафсир қилишда қандай қоида ва одоблар мавжуд?,  Аллоҳ таолонинг ушбу каломини тўғри тушуниш йўли қандай?,  Ушбу йўлда қанчадан-қанча адашган инсонлар нотўғри йўлга кетиб қолдилар?  ва шу каби саволларга Улумул Қуръон илми тўлиқ ва батафсил жавоб беради.
Араб тилида  Улумул Қуръон  фани бўйича Заркаший (раҳматуллоҳи алайҳ)  ал-Бурҳон фий улумил Қуръон  (тўрт жилддан иборат), Суютий (раҳматуллоҳи алайҳ) «ал-Итқон» (икки жилддан иборат), Шайх Зарқоний (раҳматуллоҳи алайҳ) «Манааҳилул ирфон» (икки жилддан иборат) каби китоблар ёзганлар. Ушбу китоблар ҳозирги кунгача толиби илмлар қўлида қўлма-қўл бўлиб, фанга доир манба сифатида асосий ўрин тутади.

Қуръони Каримнинг номлари ва унинг номланиш сабаблари
Абул Маъолий (Абул Маъолий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг исмлари Азизий ибн Абдулмалик (ҳижрий V асрда яшаб ижод қилган)дир. Заркаший, Суютий (раҳматуллоҳи алайҳ)лар томонидан ёзилган «ал-Бурҳон фи мушкилотул Қуръон» асаридан ўзларининг Қуръон илмларига доир асарларида кенг фойдаланганлар.) (ҳ. 494/) ўзининг «ал-Бурҳон фи мушкилотил Қуръон» номли асарида Қуръони Каримнинг 55 (Суютий (раҳматуллоҳи алайҳ). «Ал-Итқон фи улумил Қуръон». – Қоҳира: Ҳижозий, 1368/. – Б. 51.) та номини келтирган. Баъзи олимлралар Қуръони Каримнинг 90 дан ортиқ исмларини санаганлар. Лекин  улар «мажийд», «карийм», «ҳакийм» каби Қуръони Карим сифатларини ҳам исмлари қаторига киритиб, юборганлар. Аслида эса  Қуръони Каримнинг номлари бештадир. Улар, ал-Қуръон, ал-Фурқон, аз-Зикр, ал-Китоб, ат-Танзийл(Аз-Зарқоний. «Манааҳилул ирфон».– Миср: Исо ал-бобий ал-ҳалабий, 1372/. Ж. I. – Б. 8.)дир. Қуръони Каримнинг ўзида ҳам ушбу бешта исм, атоқли от сифатида келтирилади (Фурқон исми Оли Имрон (1 оят), Зикр исми Оли Имрон (58 оят), Ҳижр (6 оят), Сод (8 оят), Китоб исми Бақара (64 оят), Наҳл (89 оят), Танзийл исми Ясин (5 оят), Воқиа (80 оят) сураларида келтирилган). Ушбу исмлар орасида  Қуръон  исми энг машҳури бўлиб, Аллоҳ таоло уни Ўзининг каломининг 61 та жойида келтирган.
«قُرأنٌ» сўзи аслида «قَرأَ يَقرَاُ»дан келиб чиққан бўлиб, луғатда жамламоқ, қўшмоқ, ўқимоқ деган маъноларда ишлатилади (Роғиб Исфаҳони (раҳматуллоҳи алайҳ). «ал-Муфрадот фи ғароибул Қуръон»). Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

إِنَّعَلَيْنَاجَمْعَهُوَقُرْآنَهُ

«Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир» (Қиёмат 17).
Араб тилида баъзан масдарлар исми мафъул маъносида ишлатилади. Жумладан, Аллоҳ таолонинг каломи «Қуръон» ҳам исми мафъул, яъни «ўқиладиган китоб» маъносида қўлланилади. «Қуръон» лафзини қайси сўздан олинганлиги ҳақида бир неча қавллар мавжуд, лекин уларнинг аксарияти қил ва қолдан бошқа нарса эмас (Қаранг: «Итқон». – Б. 52, «Манааҳилул ирфон». Ж. I. – Б. 7). Аллоҳ таоло тамонидан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилган китобни «Қуръон» деб номланишига кўплаб сабаблар келтирилган бўлиб, улар орасида энг ишончлиси шуки, Аллоҳ таолонинг китобига ушбу «Қуръон» деган ном динсиз арабларнинг сўзларига раддия сифатида қўйилгандир. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:

وَقَالَالَّذِينَكَفَرُوالَاتَسْمَعُوالِهَذَاالْقُرْآنِوَالْغَوْا

«Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз», дедилар» (Фуссилат).
Бу китоб ўқиш учун нозил қилинган. Шунинг учун ҳам у қиёмат кунигача тиловат қилинади. Дунёда энг кўп ўқиладиган китоб − бу Қуръондир.
Қуръони Каримнинг истилоҳий маъноси қуйидагичадир:

الْقُرْآنُ : هُوَالْكَلَامُالْمُنَزَّلُعَلَىرَسُولِاللَّهِمُحَمَّدٍصلىاللهعليهوسلمالْمَكْتُوبُفِيالْمَصَاحِفِ,الْمَنْقُولُإلَيْنَانَقْلًامُتَوَاتِرًابِلَاشُبْهَةٍ.

«Қуръон – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган, саҳифаларда ёзилган, шубҳасиз, мутавотир тарзда бизга нақл қилинган каломдир» («Талвийҳ маъат тавзиҳ». – Миср. Мустафо ал-бобий: Ж. I. – Б. 26.)

Аҳли илмлар ўртасида иттифоқ қилинган таъриф − шу. Бу борада бирор ихтилоф йўқ.