A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Карим хусусиятларидан намуналар
PDF Босма E-mail

Қози Исмоил ибн Исҳоқдан нима учун Қуръони Карим бошқа нозил қилинган китоблар каби ўзгартирилмасдан сақланиб қолган, деб сўралганида Қуръондан олдинги китоблар  сақловчи вакилларга топширилган.  Бунга Моида сурасининг 44-ояти: بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ «Аллоҳнинг Китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган рaббонийлар ва аҳборлар…» далил бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни сақлашни бирор кишига топширмасдан, уни Ўз зиммасига олган. Бу ҳақда Ҳижр сурасининг 9-оятида бундай марҳамат қилинади:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қиламиз» (ушбу Зикр – Қуръон).

 

Аллоҳ таоло ушбу оятда «لَهُ» «уни» деган сўзни «لَحَافِظُونَ» «Асрагувчидирмиз» сўзидан олдин келтириши ҳам Аллоҳ таоло Қуръондан олдин  туширилган китобларни эмас, айнан Қуръонни сақлашни Ўзига хослаб қўйганлигини ифода этади.

 

Шунингдек, Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 42-оятида:

لَا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنْزِيلٌ مِنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ

«Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли ва ўта мақталган Зотнинг туширганидир» деб марҳамат қилган.

Абу Нуъайм ривоят қилган Қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло: «Мен умматингнинг қалбини инжиллар-саҳифалар қилдим» деган сўзига кўра, Қуръони Карим қалб ва зеҳнларда ҳам сақланади.

Имом Муслим ривоятида: «Мен сенга уни сув ҳам ювиб юбормайдиган, сен уни уйқу ва уйғоқликда ҳам ўқийдиган китобни туширурман», дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг сифати ҳақида келган ҳадисда: «Уларнинг инжил-китоблари қалбларидадир[1]», дейилган. Бошқа самовий китобларда бу сифат йўқ, чунки улар ёддан эмас, қараб ўқилади.

Саид ибн Жубайр: «Аллоҳ таолонинг китоблари ичида Қуръондан бошқаси тўлалигича ёддан ўқилмайди», деганлар.  Баъзи олимлар: «Бу иш Бани Исроилга хос бўлмаган, яъни Тавротни Мусо, Ҳорун, Юшаъ ибн Нун ва Узайр (алайҳимуссалом)лардан бошқа кишилар ёддан ўқимаган[2]», дейишган.

Ҳасан Басрий: «Ислом умматига ўз Китобини ёдлаш ато этилган бўлиб, улардан олдинги халқлар китобларини қараб ўқишган. Агар уларнинг китоби ёпиб қўйилса, уларнинг пайғамбарларидан бошқа киши уни ёддан ўқий олмаган[3]», деганлар.

Мухиддин НУМАНЖАНОВ

 



[1] Ибн Касир тафсир асари, 3-жилд, Б. 432

[2] Қуртубийнинг тафсир асари,17-жилд, Б. 87-88.

[3] Қуртубийнинг тафсир асари,13-жилд, Б. 235