A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Карим ва Қудсий ҳадис ўртасидаги фарқ
PDF Босма E-mail

Аллоҳ бир нарсани ирода қилса, унинг сабабларини яратиб қўяди. У Зот Қуръони Каримни қиёматгача сақлашни Ўз зиммасига олган экан, бу ваъданинг ижроси учун керакли инсонларни, зарур шароитларни ҳам Ўзи муҳайё қилиб қўйгани тарихий воқеъликдир. Қуръони Карим ёзма шаклининг бирор ҳарфи ўзгармаган ҳолда бизгача етиб келаётгани ҳаммага маълум. Шу билан бирга, унинг оғзаки шакли ҳам қорилар томонидан силсилавий тарзда ҳозирги кунгача бирор ўзгаришсиз етиб келаётгани ҳам илмий ҳақиқатдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га энг олий мўъжиза сифатида нозил қилди. У Зот Ўзининг пайғамбарларига турли хил мўъжизалар юборган. Бу мўъжизалар ўша даврдаги энг ривожланган нарсаларга раддия тарзида уларнинг қавмларини ожиз қолдирган. Масалан, Мусо (алайҳиссалом) даврларида сеҳр кучайиб кетган эди. Аллоҳ таоло уларни лол қолдириш учун бу Пайғамбарга ҳассаларини мўъжиза ўлароқ ато этди. Шу даврдаги сеҳргарлар сеҳр илмини билганлари учун буни сеҳр эмас, балки илоҳий мўъжиза эканини эътироф этдилар.

Худди шунингдек, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида ҳам шоирлик ва араб фасоҳати чўққига чиққан бир пайтда Аллоҳ таоло у Зот (алайҳиссалом)га Ўз Каломини мўъжиза сифатида нозил қилди. Натижада Қуръонга ўхшаш нарсани олиб келишга манаман деган шоирлар ҳам ожиз қолдилар. Қуръон қиёматга қадар абадий ожиз қолдирувчи Калом бўлиб қолди.

Қудсий ҳадиснинг  эса ожиз қолдиришлик хусусияти бўлмаган. Мана шу ерда Қуръон ва Қудсий ҳадис ўртасидаги фарқнинг аввалгиси аён бўлади. Бошқа фарқларни ҳам кези келганда эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қуръон фақат Аллоҳгагина нисбат берилади. Қудсий ҳадис эса Аллоҳ таолога изофа этилган ҳолда ривоят қилинади. Бундай пайтда «Аллоҳ таоло айтди» ёки «Аллоҳ таоло айтади» дейилади ва гоҳо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нисбатан ҳам изофа қилиб ривоят этилади. У пайтдаги бериладиган нисбат хабарларга нисбатан бўлади. Чунки бу хабарни айтувчи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дирлар. У Зот Аллоҳ таоло ҳузуридан Қудсий ҳадис билан хабар берувчидирлар. Яъни бу ҳолатда «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Раббиси азза ва жалладан ривоят қилиб айтдилар...» дейилади.

Қуръони Каримнинг ҳамма оятлари мутавотир бўлиб, хабари қатъийдир. Аммо Қудсий ҳадиснинг аксари ёлғиз ривоят саналиб, баъзан саҳиҳ, баъзан ҳасан ва баъзан эса заиф ҳам бўлади.

Қуръони Каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Чунки у лафзи ва маъноси билан ваҳий қилинган. Қудсий ҳадиснинг эса маъноси Аллоҳ таоло ҳузуридан бўлиб, лафзи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сўзларига асосланган. Қудсий ҳадиснинг маъноси ваҳий қилинган, аммо лафзи ваҳий эмас.

Шунинг учун Қудсий ҳадиснинг маъносини ривоят қилиш жоизлигига ҳамма муҳаддислар томонидан иттифоқ қилинган.

Қуръони Карим тиловати ибодат саналади, яъни намозда ўқилади:

«Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар» (Муззаммил сураси, 20-оят).

Қудсий ҳадис эса намозда Қуръон тиловатининг ўрнини боса олмайди.

Б.Акрамов