Қуръон 30 пора, 114 сура, 6666 оятдан иборат. Қуръоннинг илк тушган оятлари «Алақ» сурасининг дастлабки оятлари, сўнггиси «Моида» сурасининг 3-оятидир. Қуръондаги энг узун оят тўлиқ бир бетга жо бўлган «Бақара» сурасининг 282-оятидир (Мудаяна ояти). Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт хилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат. Қуръонда исми аниқ зикр этилган аёл Марям онамиздир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига биноан «Ихлос» сурасини уч бора ўқиш Қуръонни ўқиш билан баробардир. Қуръонни қоида ва усулларига риоя қилиб ўқиш тажвид дейилади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилдилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Ким Қуръони Карим ўқишни билан машғул бўлиб, мендан тилай олмаса, мен унга тилаганларга берганимдан ортиғини бераман!»