Намозда Қуръони каримнинг маъносини ўқиш мумкинми? | ||||
|
Қуръони Карим ер юзида ёйилгани сари араб бўлмаган қавмларда унинг маъносини ўқиш ғояси туғилди. Хусусан, эронликлар Қуръони Каримга тиллари келишмай анча қийналишди. Улар Қуръонни форсча ўқишни исташарди. Бу хусусда фатво олиш учун олимларга мурожаат қилдилар. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Қуръон фақатгина маъно бўлиб қолмай, лафзига кўра Ҳақнинг каломидир. Маъно ва лафзни бир-биридан ажратиш эса хатодир. |