A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримда ахлоқ намунаси сифатида кўрсатилган инсон
PDF Босма E-mail

Қуръони Каримнинг  сураларини ўқиш инсон тушунчасининг моҳиятини англашга катта ёрдам беради. Луқмон сурасининг 13-оятида Луқмон Ҳакимнинг ўз ўғлига насиҳат қилиши орқали бизга ажойиб сабоқ берилаган:
«Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб деган эди: «Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир»».
Яна Луқмон сурасининг 16-оятида Луқмони Ҳакимнинг ўз ўғлига:
«(Луқмон яна деди): «Эй, ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани хам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ Зотдир»» деган эди.
Луқмон сурасининг 17,18,19-оятларида Луқмони Ҳаким яна давом этади:
«Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир. Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас. (юрганингда) Ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг ёқимсизи эшаклар овозидир».
Исро сурасининг 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29-оятлари Қуръони Карим инсонга хос бўлган кўрсатмаларни бериб шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳга яна бирор «илоҳ»ни қўша кўрманг! Акс ҳолда қораланувчи ва маҳрум ҳолда ўтириб қолурсиз. Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт. Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!» (Эй, инсонлар!) Роббингиз дилларингиздаги нарса (сир)ларингизни яхши билувчидир. Агар сизлар солиҳ бўлсангиз, албатта, У тавба қилувчиларни мағфират этувчидир. Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки  исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса  Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди. Агар сиз Раббингиз (томони)дан бўладиган марҳаматдан умидвор ҳолингизда улардан (қариндош, мискин ва йўловчилардан) юз ўгирадиган (ёрдам бермай-диган) бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг! (Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга ҳам боғлаб олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз».

Фурқон сурасининг 63, 64, 65, 66, 67-оятларида:
«Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлинг!» деб жавоб қиладиган кишилардир Улар яна тунларни Парвардигорга сажда қилган ва тик турган (бедор) ҳолда ўтказадиган кишилардир. Улар: «Парвардигоро, Узинг бизлардан жаҳаннам азобини даф этгин. Дарҳақиқат, унинг азоби ҳалокатлидир. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон мақомдир»,  дейдиган кишилардир Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида − мўътадилдир» деб марҳамат қилинади.
Бундай хислатларга эга бўлган кишилар дунёдаги энг солиҳ ва Аллоҳнинг суюкли бандаларидир. Инсон бу хислатларни ўзида мужассам қила олса, ҳам Ҳақ, ҳам халқнинг хизматини қилган ва тўғри йўлни тутган бўлади.