Қуръони карим ҳақида | ||||
|
Қуръони Карим 22 йил 2 ой 22 кун мобайнида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оятлар ҳолида нозил бўлган. Оят Қуръони Карим ҳарфларидан бир фосила билан ажралган илоҳий каломдир. Ояти карималар орасида бир саҳифага етадиган узун оятлар бўлиши билан бирга ўртача узунликда ва фақатгина битта сўздан иборат бўлганлари ҳам бор. Бирор вазн ёки шеърий руҳга эга эмас. Қуръони Каримнинг ўз руҳи бор ва у илоҳий ваҳийнинг юксак ҳикматларини жамлаган илоҳий каломдир. |