A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Оят ҳақида
PDF Босма E-mail

Оят сўзининг бир неча маънолари бор:
1. Белги, аломат;
Аллоҳ таоло айтади: «Ерда ва ўзларингизда оят-аломатлар бордир. Ахир, кўрмайсизларми?!» (Зориёт, 20-21).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан қилинган машҳур ҳадисда: «Мунофиқнинг ояти – белгиси учта: ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди ва омонатга хиёнат қилади», дейилган.
2. Ибрат;
Аллоҳ таоло Фиръавнга хитобан шундай деган: «Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят – ибрат бўлишинг учун Биз сенинг жасадингни қутқарамиз. Албатта, кўп кишилар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар (яъни  ибрат олмайдилар)» (Юнус, 92).
3. Далил, ҳужжат;
Аллоҳ таоло айтади: «Осмонлару Ернинг яратилиши ва тилларингиз ҳамда рангларингизнинг турлича бўлиши Унинг оят-далилларидандир» (Рум, 22).
4. Мўъжиза;
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад,) бани Исроилдан сўранг, уларга қанча очиқ-ойдин оят – мўъжиза берган эканмиз» (Бақара, 211).
5. Ажойиб нарса;
6. Баланд уй;
Ҳуд (алайҳиссалом) Од қавмига шундай деган: «Сизлар ҳар бир тепаликка оят – баланд бино қураверасизларми?» (Шуаро, 128).
7. Жамоат;
8. Қуръон ояти.
Аллоҳ таоло айтади: «Қачон Биз бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак – ҳолбуки, Аллоҳ Ўзи нозил қиладиган оятларни яхшироқ билувчидир – улар (Пайғамбарга): «Сен ўзинг тўқиб олгансан!» дейдилар. Йўқ, уларнинг қўплари билмайдилар» (Наҳл, 101).
Уламолар таърифига кўра, Қуръон ояти сура таркибига кирувчи, бошланиши ва тугаши белгили бўлган сўзлар жамламасидир. Қуръони каримда «оят» сўзининг ҳар бир маъносига мисоллар бор. Қуръон ояти деганда ҳам бу маънолар ирода қилинади. Яъни  Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти мўъжиза, у инсонни лол қолдиради, ожиз қолдиради. Инсон Қуръон оятини тўлиқ идрок қилишга, унга ўхшаш оят келтиришга ожиздир. Шунингдек, Қуръон ояти Аллоҳнинг ягоналиги, У Зотдан ўзга илоҳ йўқлиги, Унинг Ўзигина ибодатга энг муносиб Зотлигига далолат қилади. Қолаверса, Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфи бир неча сўзлар жамланмасидан, сўзлар туркумидан ташкил топган.
«Оят» сўзи Қуръони Каримда бир жойда барча маъноларида, бошқа жойда бир ёки икки-уч маъносида келиши мумкин.
Қуръони Каримдаги энг биринчи нозил бўлган оят Алақ сурасининг аввалги беш оятидир. Энг охирги нозил бўлган оят Бақара сурасининг 281-оятидир. Унда: «Ва барчаларингиз Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинглар! Сўнгра ҳар бир жон  қилган амали учун тўла олади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди», дейилган.
Қуръони Каримдаги энг қисқа оят Ёсин сураси ва «Ҳаа миим» билан бошланувчи сураларнинг биринчи оятидир. Ушбу оятлар икки ҳарфдан иборат («Йаа» ва «син» ҳамда «Ҳаа» ва «мим»). Энг узун оят Бақара сурасидаги қарз ҳақидаги 282-оят бўлиб, у тўлиқ бир саҳифани ташкил қилади.
Ривоятларда келишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар бир оятда тўхтаб, кейин бошқа оятни ўқирдилар. У Зот Қуръонни шошилмасдан, тадаббур билан қироат қилардилар.