Тиловат қилинадиган ва тиловат қилинмайдиган ваҳий | ||||
|
Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4
ТИЛОВАТ ҚИЛИНАДИГАН ВА ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИГАН ВАҲИЙ Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинган ваҳий икки турли бўлиб, улардан бири Қуръони Карим оятлари бўлиб, унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир. Қуръони Карим Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қандай нозил қилинган бўлса, ўшандайлигича ўзгармаган ҳолда сақланиб келинмоқда. Уламолар истилоҳида ушбу ваҳийга «ваҳюн матлув (тиловат қилинадиган ваҳий)» дейилади. Ваҳийнинг иккинчи тури Қуръони Каримдан бошқа бўлиб, у орқали кўплаб ҳукмлар Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га берилган. Ушбу ваҳийга «ваҳюн ғойри матлув (тиловат қилинмайдиган ваҳий)» дейилади. Умуман олганда тиловат қилинадиган ваҳий, яъни Қуръони Карим ақойид ва муҳим бўлган масалаларнинг негизини баён қилади. Ушбу таълимотларни тафсилий ва жузъий масалалари «тиловат қилинмайдиган ваҳий» орқали Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га билдирилган. Тиловат қилинмайдиган ваҳий саҳиҳ ҳадислар шаклида сақланган бўлиб, бундай ваҳийда мазмун ваҳий тарзида Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нозил қилинади. Ўша мазмунларни ифодалаш учун Набий 9соллаллоҳу алайҳи васаллам) лафзларни танлаб, ўзлари сўзлайдилар[1], яъни ваҳийнинг маъноси илоҳий, лафзи эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан бўлади. Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай деганлар: عَنِ الْمِقْدَامِ بْنِ مَعْدِي كَرِبَ الْكِنْدِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَلَا إِنِّي أُوتِيتُ الْكِتَابَ وَمِثْلَهُ مَعَهُ. Миқдом ибн Маъди Кариба ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Билиб қўйинглар! Менга китоб ва у билан бирга унинг мисличаси берилди» дедилар» (Имом Аҳмад ривояти). Ушбу ҳадисда Қуръони Каримдан ўзга «тиловат қилинмайдиган ваҳий» назарда тутилмоқда. Чунки исломий ҳукмларнинг жузвий тафсилоти «тиловат қилинмайдиган ваҳий» орқали Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га билдирилган. Шунинг учун ўзини мусулмон деб айтадиган, лекин исломий ҳукмларга амал қилмай ҳаёт кечиришни истаган кишилар: «Тиловат қилинмайдиган ваҳий ҳеч нарса эмас. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Аллоҳ таоло томонидан қандай ваҳий нозил қилинган бўлса, уларнинг барчаси Қуръони Каримда сақлангандир. Қуръони Каримдан ўзга Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тиловат қилинмайдиган ваҳий орқали берилган ҳукмларга ўша вақтда истиқомат қилган кишилар амал қилишлари вожибдир. Бугунги кунда эса уларга амал қилиш вожиб эмас», дейдилар. Лекин бу хаёл буткул хато ва ботилдир. Қуръони Каримнинг бир неча ояти карималаридан ваҳий фақат Қуръони Карим билан чекланиб қолмагани маълум бўлади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Қуръони Каримдан ташқари ваҳий орқали кўплаб ҳукмлар билдирилган. Буни Қуръони Каримнинг қуйидаги бир неча ояти карималари қўллаб-қувватлайди: وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنْتَ عَلَيْهَا إِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ. «Сен аввал юзланган қиблани ортга бурилиб кетадиганлар ким-у, Пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз» (Бақара 143 оят). Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинаи мунавварада маълум муддатгача Байтул мақдисга юзланиб намоз ўқиганликлари барчага маълум. Ундан кейин Аллоҳ таоло томонидан Байтуллоҳга юзланиб намоз ўқиш ҳукми ояти карима орқали нозил қилинди. Унинг хулосаси шундай: «Биз Байтул мақдисга қараб намоз ўқишга бу орқали кимларнинг ушбу ҳукмга амал қилиши ва амал қилмаслиги равшан бўлиши учун ҳукм қилдик». Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Байтул мақдисга қараб намоз ўқиш ҳукми нисбатини Ўзига бермоқда, яъни «Биз ушбу ҳукмни бердик», демоқда. Қуръони Каримнинг Фотиҳа сурасидан Наас сурасигача ўқиб чиқсангиз, «Байтул мақдисга юзланиб намоз ўқинг!» деган ҳукмни топмайсиз. Бундан ушбу ҳукм Аллоҳ таоло томонидан қайсидир ваҳий, яъни тиловат қилинмайдиган ваҳий орқали нозил қилингани маълум бўлади. فَلَمَّا نَبَّأَتْ بِهِ وَأَظْهَرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍ. «Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у(сир)дан хабар берди ва Аллоҳ ишни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон (Набий) ул (аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у: «Уни сенга ким хабар қилди?» деди. У: «Менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди», деди» (Таҳрим 3 оят). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг завжаи мутаҳҳароларидан бирлари бир гапни Икки олам сарвари (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан сир тутишни хоҳлади. Лекин Аллоҳ таоло ўша сўзни ваҳий орқали Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га билдирди. Шунда аёллари Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан: «Бу гапни сизга ким айтди?» деб сўрадилар. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Бу гапни менга Алим ва Хабир бўлган Аллоҳ таоло билдирди», дедилар. Ушбу оятда махфий гапни Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий орқали билдирганлиги айтилмоқда. Лекин Қуръони Каримнинг бирор оятида ўша махфий гап зикр қилинмаган. Бундан ўша махфий сўзни Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га тиловат қилинмайдиган ваҳий орқали билдирилгани маълум бўлади. Булардан бошқа яна бир неча ояти карималардан тиловат қилинмайдиган ваҳийнинг мавжудлиги собит бўлади. Бу ерда китоб чўзилиб кетмаслигини назарда тутиб, юқоридаги икки оятни келтириш билан чекландик. Агар ушбу икки ояти каримани тиловат қилинмайдиган ваҳийни инкор қилувчилар чуқур тафаккур қилиб кўрсалар, у ҳам ваҳийнинг бир қисми эканлиги ва «тиловат қилинадиган ваҳий» каби ишончли ва эргашиш вожиб эканлиги маълум бўлади.
|