Васият ва сабр | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Икки қисса
(Яъқуб ва Айюб алайҳимассалом) Икки янги исм, икки бошқа Пайғамбар, Аллоҳ уларни Ўзига даъват қилиш ва Исломни тарқатиш учун юборди. Лекин бу сафар сизларга бу икки Пайғамбарнинг рисолатлари ҳақида ҳам, нубувватлари ҳақида ҳам айтиб бермайман. Балки улар билан содир бўлган баъзи гапларни ҳикоя қиламан, ҳозир сизлар билан бирга ҳаётимизнинг босқичларидан бири билан яшайман, улардан ҳар икковларига бир неча саҳифа ажратамиз. Улар ҳақида тушуниб эътибор билан ўқишимизга ҳеч монеълик йўқдир, ҳозирга (келаётган) сўзлар эса кўплаб фойдаларни ва муҳим бўлган чиройли ишларни ўз ичига олади, мўмин бўлган ғунчаларнинг ўқишлари эса ҳатто уларнинг ҳар бирлари фойдали нарсаларни ўқиганида ўзи учун яхши нарсаларни ўргана олиши учун эсда қоладиган бўлиши чиройлидир.
Яъқубнинг васияти
Сизларга Яъқуб (алайҳиссалом)нинг ҳаётларини тўлалигича айтиб бермайман, лекин бошида айтганимдек муҳим бўлган кичик бир қисмини баён қилишда тўҳталиб ўтаман. Саййидимиз Яъқуб (алайҳиссалом) бу қисмни умрининг охири ва ҳаётининг ниҳоясида яшаб ўтган эди (яъни мен ҳозир айтиб бермоқчи бўлган воқеалар у кишининг умрларининг сўнгида содир бўлган). Эй кичик укаларим, келинглар, мен билан бирга мана бу оятларни тушуниб, тадаббур қилиб ва хушуъ ила ўқиймиз.
Аллоҳ номи ила қувилган шайтондан паноҳ сўрайман «Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!» Инсон ўлишидан бироз олдинги бу буюк ҳолатни тасаввур қилиб кўринг. Бу Аллоҳнинг Расули Яъқуб (соллаллоҳу алайҳи васаллам). У улғайиб кексайди, мана шундай ҳолатда ўлим унга келадиган бўлди, одатда, мана бундай ҳолда инсон нима қилади? Менга айтмоқдасизлар: «Албатта, у ўзи яхши кўрган васиятни аҳли-оиласи ва болаларига васият қилади ва унинг бажарилишини истайди». Агар мен сизлардан: «Уларга нимани васият қлишни яхши кўради, деб сўрасам, сизлар, албатта, у ундан кейин ажралиб кетмасликларини, агар у ерда мол-мулк ёки мерос бўлса, мол-мулк ва меросни хилоф қилмай тақсимлаларини васият қилади, деб жавоб берасизлар. Лекин Яъқуб (алайҳисалом) нимани васият қилганини биласизларми? У болаларини йиғди, ўлимидан олдин оталарининг васиятни билиш учун унинг атрофида бўлдилар, улар, албатта, элчилар ва пайғамбарлар болаларига мол-дунё мерос қилиб қолдирмасликларини билардилар, қизиқ, қари чол уларга нимани васият қиларкин? Оталари уларга: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деб сўради. Ёки: «Агар мен ўлсам, мендан кейин ибодат қиладиган илоҳингиз ким?» Қаранглар, нақадар чиройли савол бу! Мол-дунё ёки мерос муҳим бўлмади, балки ибодат муҳим эди. Инсоннинг ҳаёида ва ўлганидан кейин ҳам муҳим аҳамиятга эгадир у, албатта, фарзандлар бу каби васият устида бўлдилар ва Яъқуб (алайҳиссалом) улардан муҳим бўлган саволни сўради: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» Чунки отанинг ўлимидан кейин саҳиҳ бўлган ибодат боқий қолса, албатта, фарзандларнинг ҳар бир ишлари фойда келтираган бўлади, оталари (алайҳиссалом) ўз рисолатини чиройли кўринишда адо этиб ўзидан рози бўлган ҳолда ўлади, фарзандларнинг ҳам ораларида хилоф ва низолар бўлмайди. Энди эса фарзандларинг жавобига қулоқ тутамиз, улар ҳам оталари каби мусулмондирлар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз». Жавоб эса қария отанинг қалбини қувонтирадиган ҳамда уни фарзандлари орасида уларнинг барча мушкуллари ва келишмовчиликларини ечиб берадиган саҳиҳ бўлган ақийдани тарқатганидан мамнун ҳолда ўлим топишига сабаб бўладиган жавоб эди. Албатта, у буюк жавоб эди. «Ёлғиз илоҳга ... биз Унга мусулмон бўлувчимиз». Биз ҳам барчамиз улар билан биргамиз, агар улғайсак, болаларимизга қиладиган васиятимиз қуйидагича: «Ёлғиз Аллоҳнинг ўзига ибодат қилинглар». Агар биз ҳозир сўралсак, жавобимиз бундай бўлади: «Фақат ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз».
Айюбнинг сабри
Яна бу иккинчи кичик қиссада ҳам сизларга Расулуллоҳ Айюб (алайҳиссалом) ҳақидаги ҳикояни тўлиқ айтиб бермайман. Сарлавҳадан билиб олишингиз мумкинки, сизларга Расулуллоҳ Айюб (алайҳиссалом) васф қилинган сабр ҳақида айтиб бераман. Айюб Аллоҳнинг нақадар яхши бандаси, у зот (алайҳиссалом) ҳақиқий мўмин эди, Аллоҳга саҳиҳ ҳолда холис ибодат қиларди, Аллоҳ унга неъматлар ва яхшиликларни зиёда қилгани сайин унинг ҳам ибодати зиёда бўларди, бу неъматларнинг барчаси уни ношукр қилиб қўймади, балки у бойлик, саломатлик ва бахт-саодат билан бирга Аллоҳ таолонинг ҳаққини ҳам билиб олди. Аллоҳ таоло бу саҳиҳ ибодатга ва бандаси Айюб (алайҳиссалом)нинг ихлосига далил бўлиши учун Айюб (алайҳиссалом) бой бўлиб, унга мол-дунё, фарзанд-зурриёт ва кўплаб яхшиликлар неъмат қилиб берилганида ҳам Аллоҳга ибодат қилишини бизларга кўрсатиб бериш учун бизларга зарбулмасал ва далил қилиб келтиришни хоҳлади. Энди нима бўлганини биласизларми? Нима воқеа содир бўлганини-чи? Аллоҳ одамларга нимани хоҳлаганини билиш учун қиссанинг охирига қадар менга эргашинглар. Аллоҳ бандаси Айюбга ато этган неъматларини олиб қўйди, ундан эга бўлган ҳаёт гўзалликларини ҳам олиб қўйди, унинг қўлида бойлигига далолат қиладиган ҳеч нарса қолмади, унинг ерида кичик хароба қолди, қўл остидаги барча ҳайвонлари ўлди. Унинг экинлари ва молларига ҳам ҳалокат етди, унинг аҳли-оиласи, фарзандлари ҳам ҳалок бўлди, бу ҳолат олдида эса бирор иш қилиб бўлмасди, одамларнинг тиллари эса Аюйб (алайҳиссалом)нинг тушиб қолган ҳолати ҳақида сўзлай бошлади. Бири шундай дерди: «Албатта, Айюбнинг ибодати Роббисининг олдида фойда бермабди»; бошқаси эса бундай дерди: «Агар Аллоҳ Айюбни яхши кўрганида, унинг устида бундай иш қилмасди»; учинчилари эса бақириб шу сўзларни такрорларди: «Албатта, Аллоҳ сизларни кўриб турибди, Айюбнинг ғурури ва мол-мулкдаги ниҳоясини. Айюбнинг душманлари Айюб (алайҳиссалом)нинг иймони заифлашиб бироз вақтдан кейин бузилади деб ўйладилар. Айюб (алайҳиссалом)нинг эса иймони устига иймон зиёда бўлди, унинг тили ҳамд ва тасбеҳдан чарчамади, унинг: «Аллоҳ нимани хоҳласа, шуни қилади, нимани хоҳласа, шуни олади, нимани хоҳласа, шуни ато этади, албатта, У ҳар насага қодир бўлган Зотдир», деган сўздан ортиғини айтмади. Айюбнинг бадани касалланди, лекин Айюб (алайҳиссалом) Аллоҳ унга ёзган нарсага рози бўлди, у Роббисидан сабр ва касалликни кўтаришни ҳамда одамларнинг сўзлари ва азиятларида унга ёрдам беришини сўрарди. Барча нарса кетиб бўлганди, мол-дунё қаерда? Аҳлу оила-чи? Болалар? Дўстлар? Куч-қувват ва ёшлик қаерда? Ризқ ва яхшиликлар қани? Раҳм қил, Ё Парвардигоро! Эй Мусибат етганларга ёрдам қилувчи Зот, Ўзинг ёрдам бергин!!! Мана шундай ҳолатда Айюб Роббисига мана бу мулойим нидо ила нидо қилиб шундай дейди: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан». У Роббисига дуо қилди, сабр қилиб қийинчиликларни кўтарди, албатта, у унга балоларни туширган Аллоҳ таолога дуо қиларди, Унинг ёлғиз Ўзигина бу балони кетказишга қодир эди. Унга жавоб келди: «Эй Айюб, оёғинг билан ерни тепгин, шу жойдан сув чиқади, сен унда ювинишинг керак, шунда сенга касалликдан олдинги ҳолатинг қайтади. Ҳолати қандай бўлса, шундай ҳолига қайтди, Айюбга саломатлик ва офият қайтади, Аллоҳ унга яна қайтадан мол-дунё, яхшиликлар, мўл-кўл ризқ, аҳлу оила ва зурриётлар ато этади. Албатта, Аллоҳ сабрли бандани унутмайди, солиҳ бўлган Айюб нақадар яхши банда! Албатта, у сабрли бўлган бандалардандир. Эй оламларнинг Роббиси, Сенга ҳамд бўлсин, Сен ёлғиз Ўзинг неъматлар ато этувчи ва балолар берувчисан, шифо берувчисан, Сенинг шифойингдан бошқа шифо йўқдир, Буюк бўлган Аллоҳдан балога мубтало бўлганимизда бизларга офият беришини ва мусибатимизни динимизда қилиб қўймаслигини сўрайман.
Икки қиссадан кейин
Эй суюклиларим, энди икки қиссани эшитиб ўқиб бўлганимиздан кейин эса Яъқуб ва Айюб (алайҳимассалом)нинг бошларидан ўтган бу ишлар муҳим эканини мен билан бирга мулоҳаза қилмайсизларми? Юқорида келган бу сифатларнинг васфини мулоҳаза қилмаймизми? Ҳақиқатан ҳам, Яъқубнинг қилган васияти ота ўз боласига қилиши мумкин бўлган энг чиройли васиятдир, сизларга уни яна бир бор эслатиб ўтсам: доимо ибодат қиладиган Роббингиз ким? Жавоб: Албатта, Аллоҳ доимо бизнинг Роббимиз, Ундан бошқа ҳеч кимга ибодат қилмаймиз. Биродарларингизга ва аҳли-оилангизга ҳозирдан нимани васият қиласизлар? Аллоҳнинг ёлғиз ўзига ибодат қилишни васият қилмайсизларми? Яхшилик ва ҳақ йўлни васият қилмайсизларми? Аллоҳ ва Расулига итоат қилишни васият қилмайсизларми? Ҳа, сўнгра келинглар, ҳозир Яъқуб (алайҳиссалом)нинг фарзандлари каби Уни илоҳ қилишга ва биз Унга мусулмон бўлишга, У бизнинг Илоҳимиз бўлиб биз Унинг холис бандалари бўлишга ҳамда васиятларнинг улуғи ва жавоблар орасида энг маънога бой бўлганини унутмасликка Аллоҳ таолога барчамиз аҳд қиламиз. Барчамиз ҳам Расулуллоҳ Яъқуб биздан хоҳлаганидек биз Яъқуб (алайҳиссалом) кабимиз. Васиятдан кейин эса... Эй суюклиларим, бу васиятни кўтариш учун сабр зарур эканини кўряпсизларми? Васият ва Аллоҳга бўлган иймонни сақлаш фидоийлик ва сабр талаб қилмайдими? Ҳа, албатта, биз васиятни маҳкам тутсак, ҳеч надомат чекмаймиз, саййидимиз Айюб (алайҳиссалом) каби қилсак, ёки: у Зот сабр қилганидек сабр қилсак, у иймон келтирганидек иймон келтирсак, хурсандчилик ва маҳзунликда ҳамда бахт-саодат ва касалликда Аллоҳга ибодат қилсак ва барча барча ҳолатларда У Зот таолога ибодат қилсак, ҳеч надомат чекмаймиз. Айюб (алайҳиссалом) бизларга васият қилганидек сабр қилишимиз ва Яъқуб (алайҳиссалом) буюрганидек иймонда бўлмоғимиз лозимдир. Иймон билан бирга бўлган сабр нақадар гўзалдир! У нақадар чиройли ва ёқимлидир. «Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер». 156. «Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар». 157. «Ана ўшаларга Роббиларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир». Бизлар кичик қаҳрамонларни Исломий рисолани кўтара олишга муносиб бўлган, Аллоҳ таоло рози бўладиган сабрли мўминлар, қилдик, деб ўйлаймиз. Бу эса биз интилган нарсадир: Аллоҳга ибодат қилишимиз, Яъқубнинг васиятини маҳкам тутиш, Аллоҳга ибодат қилишимиз, Айюб каби сабр қилишимиздир. Аллоҳим! Бизларни иймонида собит бўлганлардан, даъватида сабрли бўлганлардан қилиб ёзгин, бизларни ўзинг неъматлаган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар ва уларнинг гўзал дўстлари билан жам қилгин. Аллоҳим! Бизларни қўлимизда улар эришган нарса бўлгунича Сенга даъват қилишда, сабр ва саботларида чиройли бўлган тўловчилардан қилгин. «Унга фақат сабр қилганларгина эришур. Унга фақат улуғ насиба эгаси бўлганларгина эришур» (Сабр қилмаса, дарҳол ёмон сўзга ёмон сўз қайтаради. Ёмон ишга ёмон иш қайтаради. Бу эса даъватчига ҳеч фойда бермайди. Аллоҳнинг динига даъват қилувчи шахс кишиларнинг ҳавои нафсларига, ўрганиб қолган одатларига, уларнинг шахсий манфаат деб ўйлаб юрган баъзи бир нарсаларига қарши гапириши керак). Дуоларимизнинг охирида оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
|