Қишлоқ Эгалари | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Куфр ва залолат
Ҳозир биз «Қишлоқ эгалари» номли қисса билан бирга яшаймиз? Бу сизлар учун ғаройиб ном-а? Бундан олдин ҳеч эшитмагансиз? Шундай эмасми? Бу номдаги қиссани билиб олгунча сизлар билан бирга бўламан, бундан биз қимматбаҳо фойдали бўлган дарсларни оламиз. «Қишлоқ эгалари» номли қавм Аллоҳ гўзал яхшиликлар ва яхши неъматлар билан неъматлантирган шаҳарда яшагандилар, улар Аллоҳ азза ва жалладан узоқлашдилар, бу неъматларга қодир бўлган Зотни танимадилар. Бу барча яхшиликларни берган Зотни ҳам билмадилар, мана шундай ҳолатда улар Аллоҳни қўйиб бир неча хил илоҳларни танлаб олдилар, осмонлар ва ернинг Роббиси бўлган ҳақиқий Илоҳни тарк қилдилар, Аллоҳнинг якка Ўзигина ибодат қилишлик, илоҳ қилиб олишлик ва раббонийликка ҳақли бўлган Зот бўлишига қарамай улар куфр ва залолатда яшадилар.
Икки элчи
Биз ушбу қиссани Аллоҳ азза ва жалла бизларга Қуръони Каримда ҳикоя қилгани каби бошлаймиз, Аллоҳ таоло деди: «Сен уларга пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир». (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак,бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.) 14. «Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар». Мана шу қиссанинг бошланишидир, ояти карима бизларга шуни маълум қиладики, Аллоҳ таоло қишлоқ эгаларини уларни ҳақиқат йўлига ва тўғри йўлга бошловчи кишиларни юбормай ташлаб қўймади, бу эса биз билганимиздек, Аллоҳнинг раҳматидир, Аллоҳ таоло бандаларига раҳмлидир, ҳеч зулм қилмайди, уларни куфрларида ва залолатларида ташлаб қўймайди, уларга набийлар ва пайғамбарларни юборади, агар куфрни деб бош тортсалар, Аллоҳ улардан қасос олади ва уларни азоблайди.
Учинчи элчи
Бу қишлоқ эгаларининг бир нечта пайғамбарлар билан қиссалари мавжуддир, улар ҳам бошқалари каби кофирлардандир, Аллоҳ уларга зулм қилмади, бу икки пайғамбарни Аллоҳ уларни ҳидоят қилиб ботилдан ҳақни ажратиб беришлари ва нуру зиё ҳамда тўғри йўлни ўз ичига олган саҳиҳ бўлган динга қўлларидан ушлаб етаклашлари учун қишлоқ эгаларига элчи қилиб юборди. Аллоҳ таоло айтади: « Биз уларга иккитани юборган эдик». Ёки: икки пайғамбарни, «Улар икковларини ёлғончига чиқардилар» ёки: уларга куфр келтирдилар, икки пайғамбар (алайҳимассалом)нинг Роббилари бўлган Аллоҳга иймон келтирмадилар, балки ўзларининг куфрлари, залолатлари ва шайтоннинг ҳийлаларига эргашишни давом эттирдилар, шу ерда Аллоҳ айтганидек: «Биз учинчи билан қувватладик» ёки: Аллоҳ уларнинг ҳидоятлари учун (яъни уларни ҳидоят қилиш учун) яна учинчи пайғамбарни ҳам юборди.
Албатта, биз пайғамбарлармиз
Элчилар ва пайғамбарларнинг одатларига кўра, улар Аллоҳ уларга ато этган илм ва ҳикматда ҳеч бахиллик қилмасдилар, улар одамлардан ҳақиқатни яширмасдилар, балки уларга қийнчилик ва машаққатлар туғдирса ҳам, Аллоҳ буюрган нарсаларни етказардилар. Шунинг учун у икки пайғамбар яна қайтадан чиқдилар, даъватларини янги учинчи пайғамбар билан давом эттирдилар, барчалари мўмин ва рози бўлган ҳолда Исломни етказардилар, ҳар бирлари шундай дер эди: «Эй қавм, мен сизларга Аллоҳнинг элчисиман, эй қавм, албатта, бизлар сизнинг ҳидоятингиз учун (яъни сизларни ҳидоят қилиш учун) келган элчилармиз, эй қавм, иймон келтиринглар, бизлар сиз учун келганмиз, мана бу динимиз ҳақ бўлган диндир, ҳақ йўлда, тўғри йўлда ва ҳидоятда бизга эргашинглар.
Бизни тинч қўйинг
Қавмнинг яна жавоби нима бўлар экан? «Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар». Уларга ҳурматли пайғамбарлар нима деб жавоб бердилар? «Улар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилган пайғамбарлармиз. 17. Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», дедилар». Лекин қавм ҳақ сўз ва иймондан юз ўгирдилар, пайғамбарларга бу ишларини етказишдан узоқлашишни буюрдилар, ундай бўлмаса уларга қавмдан азоб етишини айтдилар, ўз қўллари билан ўзларига душман ясаб олардилар, энг афзал йўл эса бузғунчи бўлган кофирларни тинч қўйиб пайғамбарлар Аллоҳга даъват қилишни тарк қилишлар эди.
Албатта, сизлар исрофчисизлар
Қишлоқ эгалари адоватлари, куфрлари ва залолатларида давом этдилар, ҳурматли пайғамбарларга ўзларининг хунук жавобларини давом эттирдилар. Лекин пайғамбарлар ноумид бўлмадилар, балки уларнинг иймонлари ортиб борарди, улар мушриклар ва жоҳилларнинг азиятларини кўтара олдилар, мана шундай қилиб пайғамбарлар азият ва озорларни рад қилиб шундай дердилар: «Албатта, бу юз ўгиришингиз сизларга яхшилик олиб келмайди, балки ким азобга лойиқ эканини билиб оласизлар, ким Аллоҳниг азобига етишини биласизлар, ўшанда пайғамбарларнинг сўзлари ва Аллоҳнинг азоби ҳақ эканини ва Аллоҳ сизларга зулм қилмаганини, балки сизлар ўзларига зулм қиладиган исрофчи қавм эканингизни эслайсизлар.
Шошилиб келган киши
Кунлар ўтарди, қавм эса ўзларининг куфрларида адоват сақлаб Аллоҳ ҳузуридан келган ҳар бир пайғамбарга азият берган ҳолда қолаверардилар, улар ҳақ ва иймонга бўлган адоватлари ва туғёнларида давом этдилар. Эй суюклиларим, шунинг билан бирга пайғамбарлар, мен сизларга эслатганимдек, даъватларида қолдилар, Аллоҳ уларга ёрдам берадиган ва даъватларида шаҳид бўлганларидан кейин бўлса ҳам, уларга мадад ҳамда ёрдам қўлини чўзадиганларни келтиришни хоҳларди. Энди нима бўлди экан? («Шаҳар четидан бир киши шошилиб келди») Бу киши узоқдан туриб даъватни эшитди, у Аллоҳ пайғамбарларининг даъватларига шаҳодат келтириш, Аллоҳнинг бирлигига даъват қилишда ёрдам бериш, улар каби амалда, сабр ва фидоийликда бўлиш учун учун қўлларини қўйишга шошилди.
Даъват ва уни етказиш
Қавм бу кишини кўрди ва ундан олдин пайғамбарлар такрорлаган ибораларни ундан ҳам эшитдилар. Улар (ҳақ йўлга) қайтиш ва тавба қилишга ҳамда адоват ва азиятларни тўхтатишга буюрарди: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг!» 21. «Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг!» (Бу Пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар . Ёки: «Иймонингизда кеч қолманглар (яъни иймон келтиришни кечиктирманглар), албатта, куфр сизларга фойда бермайди, албатта, пайғамбарлар сизлардан ажр ва мол-дунё талаб қилмайдилар, улар солиҳ бўлган мўмин пайғамбарлардир, сизлардан иймонни хоҳлашади (яъни сизлар иймон келтиришингизни хоҳлашади), уларнинг сўзларини эшитинглар, сизларга келтирган динларида уларга эргашинглар, қани эй қавм, шошилинглар, кеч қолишингиз ўзингиз учун зулмдир. Юборилган Аллоҳнинг пайғамбарларига эргашинглар, сизларнинг ҳидоятингиз учун уларни сизларга юборгандир.
Кошки, қавмим
Улар иймон келтиришлари ва Аллоҳнинг азобини осмондан уларга тушишидан олдин тушунишлари учун шошилиб келган киши уларга насиҳат қилди, одамларни яратган Аллоҳга ибодат қилиш турли хил илоҳларга ибодат қилишдан яхши эканини, агар Аллоҳ бирор кишига зарар беришни ёки фойда беришни хоҳласа, у бунга Қодирлигини, аммо тошдан бўлган илоҳлар эса фойда келтиролмаслиги-ю, зарарни ҳам кетказолмаслигини тушунтирди. Уларга насиҳат қилганидан кейин у киши одамлар олдида иймонини эълон қилди ва деди: «Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», сўнгра бу даъватчи ҳам шаҳид бўлганидан кейин Жаннат ўз эшикларини очади, қавм Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратини билганларида ... Аллоҳ у иймон келтирганидек Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтиришлари учун мўмин бўлган бандасини ҳисоб-китоб қилинадиган кундаги неъматлар ва улкан мақомдан узоқлаштирмади.
Биргина қичқириқ
Лекин қавм куфр ва азобни танладилар, бу насиҳатлар эса уларнинг зулм ва куфрларини зиёда қилди холос, энди эса Аллоҳ уларга зулм қилмаганини, балки улар ўзларига ўзлари зулм қилганларини билишлари учун уларга азоб ва жазо келди. Булар осмондан келадиган азобнинг аломатлари эди: «Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар сўниб қолдилар». Биргина қичқириқ, бу ўша азобдир, биргина қичқириқ уларни сўндириб қўйди. Бу қичқириқ нималигини билдингизми? Албатта, у осмондан келган ҳалок қилувчи овоздир, сўнганлар сўзининг маъносини билдингизми? Ёки: улар тирик бўлмаган ҳаракатсиз жуссаларга айландилар, улар тўлиқ ўлимга маҳкум қилиндилар.
Ушбу қисса Қуръонда
Ҳозир эса қишлоқ эгалари ҳақидаги билган маълумотларимизни тайёрлаймиз ва уларни Қуръондаги оятлар билан бирга қайтадан тушунишга ҳаракат қиламиз. Албатта, сўзларнинг энг ростгўйи бу Аллоҳ Аъзза ва Жалланинг сўзларидир:
Аллоҳ номи ила қувилган шайтондан паноҳ сўрайман
13. «Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир». (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак,бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул). 14. «Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз учинчи билан қувватладик. Шунда: «Албатта, биз сизларга юборилган пайғамбарлармиз», дедилар». 15. «Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар». 16. «Улар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилган пайғамбарлармиз». 17. «Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдан етказишдан бошқа нарса йўқ», дедилар». 18. «Улар: «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, албатта, сизни тошбўрон қиламиз ва сизга биздан аламли азоб етади», дедилар». 19. «Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз», дедилар». 20. «Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг!» 21. «Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг!» (Бу Пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.) 22. «Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар». Бу ўша қишлоқ эгаларининг қиссаларидир, уларга Аллоҳнинг пайғамбарлари келди ва улар куфр келтирдилар, куфрларида давом этдилар, уларга пайғамбарлар ва Аллоҳга даъват қилувчилардан иборат тўртта шаҳидлар огоҳлантирганидек Аллоҳнинг ҳузуридан азоб келди. Эй укаларим, ҳар бир қиссада кўряпмизки, кофирлар ўз куфрларини узоқ вақт эълон қилсалар ҳам, ҳақиқат доимо ботилдан устун келади, Аллоҳнинг сўзи осмондан, албатта, тушади ва мутакаббир бўлган кофирларга азоб ҳақ бўлади. Аллоҳим! Бизларни Сенинг дийнинггга даъват қилувчилардан ва кофирларнинг азиятларига сабр қилувчилардан қилгин, Сенгга йўлиққанимизда бизлардан рози бўлгин, албатта Сен эшитувчи ва ижобат қилувчисан, дуоларимизнинг охирида оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Эй суюклиларим, кўриб турибманки, сизлар чарчадингиз. Бизда эса фақатгина иккита қисса қолди, сабрнинг натижаси, иншааллоҳ, яхши бўлади, суюклилар, бироз дам олиб Аллоҳ таоло учун икки ракъат намоз ўқиб олишингиз учун ҳеч монеълик йўқдир, намоз эса кичик қаҳрамонларга роҳат бағишлайди, сизларни янада кўпроқ сабрли ва тиришқоқ бўлишингиз учун сизда кучли журъат ҳосил қилади. Тасодифни қарангки, келаётган қиссамизда даъватимиз ва ақийдамизда сабрли бўлишга васият қилинади. Бу икки ракъатимизда қайсидир қиссамизда келган оятни ўқишимиз нақадар чиройлидир, бизлар билан сабр қилишдан юз ўгирганларга қанчалар ҳам ёмон-а? Қани, яхшилик ғунчалари, олға! Аллоҳдан сизларни келажагимизга чиройли заҳира қилишлигини сўраб қоламан, сизларнинг баҳорингиз меваларини доимо келиб турадиган қилсин, вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
|