A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ғор соҳиблари
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Ғор соҳиблари

Кел, эй кичик укам, кел, эй кичик синглим, келинглар, мана бу оятни биргаликда ўқиймиз: «Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик». Албатта, Аллоҳ бизга улар ҳақида ҳикоя қилади. Улар кимлар? Улар йигитлар, бу йигитлар нима қилдилар? Албатта, улар Роббиларга иймон келтирдилар, бу иймон қандай тугади? Бу биз биргаликда ўрганадиган нарсадир. Қиссанинг бошига қайтинглар, уни яна бир марта ўқинглар, у «Ғор соҳиблари»дир, бу исмни Қуръон улар ҳақида бизга ҳикоя қилганида шу йигитларга бергандир. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирганлар  ва Аллоҳ уларга ҳидоятни зиёда қилган. Роббимизнинг бизларга ва уларнинг чиройли сафарларидаги ҳидояти билан бирга яшаш учун уларнинг қиссаларига марҳамат қилайлик.

Роббимиз Аллоҳ

«Қачонки турдилар ва: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз», дедилар». Эй суюклиларим, бу сўзни ҳам Аллоҳ таоло бизга ҳикоя қилганди, У бизнинг Роббимиз ва уларнинг Роббиларидир, улар ҳам, биз ҳам Унга иймон келтирганмиз, албатта, бу сўз уларнинг қиссаларининг бошланишидир, улар билдиларки, бу осмонлар ва ерни яратган ва мана шундай аниқлик ва низом ила унга шакл берган якка-ю ёлғиз ва сомад (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.) бўлган эгаси бўлиши керак эди. Албатта, бу уларнинг мана бу чиройли коинот ҳақидаги фикрлари эди, уларни коинотнинг яратувчиси, бутун махлуқотларни яратган Аллоҳ ҳақида фикр юритиб иймон келтирадиган қилиб қўйганди, улар дедилар: «Роббимиз осмонлар ва ернинг Роббисидир, албатта, биз Унинг ёлғиз Ўзига дуо қиламиз. Ундан бошқа илоҳга дуо қилмаймиз». Биз ҳам улар билан бирга айтамиз: «Эй Роббимиз, Сенга иймон келтирдик, Сен барча айбу нуқсонлардан поксан, Сендан бошқа илоҳ йўқдир.

Қавмнинг олиҳаси

Мана шундай ҳолатда улар бир-бирларига савол бердидар: «Қавмимиз нима учун ишда ва ибодатда бизга қарши чиқдилар, биз ҳам уларга қарши чиқдик? Албатта, биз Аллоҳга ибодат қиламиз, лекин улар нимага ибодат қиладилар? Ҳақиқатан ҳам, улар нодон ва адашгандирлар, улар ақл ва фикр юритишни тарк қилганлар, залолат ва куфрга эргашганлар, улар катта ва кичик бутлар ясайдилар, сўнгра уни ибодатхонага Аллоҳни қўйиб унга ибодат қилиш учун жойлайдилар. Бу аҳмоқлик эмасми? Ақлли инсон ақли йўқ тошга ибодат қиладими? Албатта, улар жоҳиллардир, Аллоҳдан бошқага ҳеч бир оят ва далилсиз ибодат қилдилар, Аллоҳ улардан мана буни қабул қилмайди: «Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор».

Биз қайтмаймиз

Йигитлар сўзларини шундай деб давом эттирдилар: «Албатта, бизнинг вазифамиз қавмимизга етказиш, уларга насиҳат қилиш, бизнинг устимизда ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун ва Аллоҳ бизларни ҳидоят қилган иймоннинг вожиб бўлган вазифасини адо этиш учун уларни ҳидоят қилиш йўлида қурбонлик қилиш (ёки қурбон бўлиш), агар буни қилмасак, Аллоҳ уларнинг олдида бизни ҳисоб-китоб қилади. Лекин қавмлари бу мўмин бўлган йигитларга нисбатан адоват ва нафратни намоён қилдилар, уларни турли хил азоб ва қийноқларга ташладилар, ҳатто уларнинг хабарлари кофир бўлган подшоҳга етди. Подшоҳнинг муомаласи қавмникидан афзал бўладими? Йўқ, агар Аллоҳга бўлган иймонларидан қайтмасалар, уларни қаттиқ азоб билан огоҳлантирди, лекин улар ўзларининг кучли   иймонларида собит қолдилар, журъат ва фидоийлик ила даъватларида давом этдилар.

Бошқа қавм томон

Қавмларининг иймонидан ноумид бўлгач, улар бу ерда кофирларнинг иймонидан умид қилиш бефойда эканини билдилар, йигитлар ўзларининг ақийдалари, динлари ва даъватларини бошқа қавмларга айтишга (етказишга) ва бу шаҳарни ташлаб бошқа шаҳарга кетишга қарор қилдилар, мана шундай ҳолда улар сафарга   ўзларини тайёрладилар, барчалари ўзлари яшаётган ернинг бошқа жойларига ҳам яхшилик тарқалиши нияти ва орзусида эдилар.

Ғорнинг олдида

Йигитлар йўлда Аллоҳга ҳамд айтган ҳолда ва ҳар бир юрган қадамларида Уни поклаган ҳолда Аллоҳнинг қудратини ёд этиб, Ундан ёрдам, мадад ва сабр сўраб бордилар. Бир неча кундан кейин, улар чиқиб кетган шаҳарларидан узоқлашганларидан  кичик тоққа суялган ғорнинг олдидан ўтдилар, улар пиёда юрганликларининг чарчоғи ва узоқ сафарнинг асоратларидан дам олиш учун ғорга киришни ўйладилар. Улар ғорга, соя жойга, тинч жойга кирдилар, улар чарчаган ҳолда ерга йиқилдилар, сафарларида ҳамроҳлик қилган кичик кучукчалари эшик олдида қолди.

Ғорнинг ичида

Улар белларини ерга қўйиб, йиқилишлари биланоқ кучсиз қилиб қўйган чарчоқни унутишлари учун мудроқни ҳис қилдилар, улар ухладилар. Уйқулари чуқур ва узоқ бўлди, бир неча йиллар ўтди ҳамки, улар ухлашда давом этдилар!!! Бир неча ўн йил ўтди, уларнинг кўринишлари хатарли ва қўрқинчлига айланди. Агар уларни бирор инсон кўрса, қўрқинчлилигидан бир лаҳза ҳам туролмасди. ... уларнинг таналари ўнгга ва чапга қимирлади, лекин улар нафас олишда давом этдилар, юраклари эса уришда давом этди. Шундай экан, уларга нима бўлди? Кечаю кундуз давом этган узоқ уйқу! Қачонгача?

Уйғониш

«Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар».

(309 йил, Йигитлар каҳфларида шамсий йил ҳисоби бўйича уч юз йил, қамарий йил ҳисоби бўйича уч юз тўққиз йил қолдилар. Чунки шамсий юз йил қамарий бир юз уч йилга тўғри келади, деган тафсирчиларимиз ҳам бор. Бу хулоса уларнинг ўз ижтиҳодларидир. Чунки Қуръони Каримда ҳам, суннати набавияда ҳам бу ҳақда, яъни  шамсий ва қамарий йил ҳисоби ушбу оятда эътиборга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шунинг учун оятда келганини ўз ҳолича қабул қилган маъқул. Улар узоқ вақт ухладилар. Улар ғорнинг ичида бўлган вақтларида очиқ ҳаво ҳам уйғониш ҳам йўқ эди. Улар қочиб кетган қавм ва шаҳардагиларнинг барчаси ўлгандилар, улардан ҳеч ким қолмаганди, лекин ғор соҳиблари бу ҳақида ҳеч нарса сезмадилар. Бу муддат яъни 309 йил ўтганидан кейин йигитлар уйқуларидан уйғондилар, кўзларини очдилар, шундай ҳолда улар таналарида узоқ уйқунинг асоратларини сездилар, юзларида ҳайрат ва ажабланиш пайдо бўлди. Қизиқ, қанча ухладик? Ухлаганимизда қанча вақт ўтиб кетди?

Орамиздан биримизни юборайлик

Улар бир-бирларига жавоб бера бошладилар, бирлари айтарди: тўлиқ бир кун, наригилари жавоб берарди: йўқ, куннинг бир қисми, холос. Йигитлар нималар бўлганини билмадилар, улар ғорнинг ичида ухлаб ётганларида бир неча йиллар ўтиб кетганини ўйлаб кўрмадилар. Шундай бўлса ҳам, бу савол-жавобни узоқ давом эттирмадилар, бирлари сўзлашувни янги мавзуда давом эттирди, улар оч эдилар, егулик хоҳлардилар, шундай экан, «Биримиз бориб, эҳтиёткор билан огоҳ бўлиб яхши егулик сотиб олиши керак,акс ҳолда қавм бизни ўлдиришни хоҳлайдилар». Бу йигитларнинг бирининг айтган гапи эди.

Шаҳарда

Пулларни олган йигит эҳтиёт бўлиб шаҳарнинг энг яқин сотувчиси олидга келди, у дўконга кириб, ажойиб шакллардан ҳайратда қолди. Бу сотувчини бундан аввал кўрмаган эди. Дўкон эса янги қурилган эди. У юриб кирган кўча янги эди. У ўйлаб ўйига етолмади, сотувчидан яхши егулик сўради, унга пулларни берди, сотувчи пулларни қайтарди, уни рад этди. У жуда эскидир, ҳозир ишлатилмайди. Енгил сўзлар ва чиройли жавоб билан бу йигитнинг ишини енгиллатди, бу хатарли ишнинг сирини билиб, унга юзланди  ва ҳайратда қолган йигитни тинчлантирди. Унинг атрофидаги барча ажойиботлар янги эди. У ҳақда бирор маълумот йўқ эди.

Қўрқма

Шундай қилиб сотувчи катта хурсандлик билан бор гапни очди, иш йигит ўйлагандек бўлмади, одамлар ҳайратландилар, кофир подшоҳ кетганди, бутлар ҳам кетганди, унинг атрофидаги кўплаб одамлар эса одамларнинг Роббисига иймон келтирганлар ва Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик берганлар, подшоҳга ёки тошларга, бутларга ибодат қилиш каби Аллоҳдан бошқага ибодат қилишнинг барча турига куфр келтиргандилар. У йигит ҳайратланганидан кейин шундай деди: «Мени тинч қўйинглар, дўстларимнинг олдига уларга ҳақиқатни тушунтириш ва улар билмай қолган нарсани айтиш учун ғорга боришни хоҳлайман, мени тинч қўйинглар, уларга хушхабар олиб бораман». Йигит мўмин йигитларга хабар бериш учун ғорга қайтди.

Катта далил

Мўмин бўлган янги подшоҳ улар ҳақида эшитди ва улар билан учрашиш ҳамда уларни кўриш учун ғорга шошилди, у йигитларни юзларида ҳаёт жўшиб турган ҳолда, тирик ҳолда кўрди, ... уларни у билан бирга шаҳарга бориб у ерда тинч-омонликда яшашга чақирди, лекин ҳақиқатни билган йигитлар подшоҳ келганидан кейин, подшоҳ уларни кўрганидан кейин одамлар кўрганларидан кейин узоқ яшамадилар. Ғор соҳибларига ўлим келди, улар ўлик жисмларга айландилар. Подшоҳ улар учун йиғлади, у билан бирга бўлганлар ҳам йиғлади, Роббиларига ҳақ иймон ила ва сидқидилдан мўмин бўлган йигитлардан айрилганиларидан маҳзун бўлиб йиғладилар, уларнинг ҳақларига савоб умидида сабр ила дуо қилдилар. Бу ишни шаҳар аҳолисининг барчалари билиб олдилар, Аллоҳ ўликларни қачон хоҳласа ва қачон ихтиёр қилса, тирилтириб олишга қодир эканига ишонч ҳосил қилдилар, ғор соҳибларини уч юз тўққиз йилдан кейин тирилтиришга қодир бўлган Аллоҳ одамзотни Қиёмат кунида қабрларидан тирилтира олмайдими? Подшоҳ ва қавми ғор соҳибларига яқин жойда уларни жуда яхши кўрган бўлсалар ҳам солиҳ бўлган ўликларга ибодат қилиш учун эмас Аллоҳни ва Унинг мўъжизасини эслаб туриш учун масжид қурдилар. Эй Роббимиз, Сенга иймон келтирдик, Сенинг ваъданг ҳақдир, соат ва Қиёмат иккиси шак-шубҳа бўлмаган ишлардир, Сен барча ишга қодирсан, оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Дам олиш

Эй суюклиларим, сизлар учун севикли бўлган «Қуръон Қиссалари» туркумидан сўнгги тўртта қиссаларга биргаликда сайр қилишдан олдин сизларга бир миш-мишни айтиб ўтаман. Албатта, ғор соҳиблари Аллоҳга даъват қилиш йўлидаги вазифаларини бажардилар, сизлар ҳам улар каби даъват қаҳрамонларисиз, улар каби даъватчи (яъни адашганларга тўғри йўл кўрсатувчи) йигитлар бўласизлар, кўплаб қавмларнинг ҳидоят калити бўласизлар, кейинги қисса ҳам Аллоҳнинг изни ила ўз қавмининг ҳидоятига ва шаҳодат келтирганларидан кейин Жаннат эшикларини очиб унга киришларига сабаб бўла олган кичик даъватчи қаҳрамон ҳақидадир. Аллоҳим! Бизларни улар каби қилгин ва Фирдавс ул аълоингда улар билан бирга қилгин, эй оламлар Роббиси! Янги қиссада кўришгунча, вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.