A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Ийсо алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Биринчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Обида (ибодатли) Марям

Эй суюклиларим, мен сизларга аввалги қиссада Аллоҳ таоло онанинг дуосини қабул қилганидан кейин онаси дунёга келтирган бу солиҳа аёл ҳақида айтиб бердим ва унинг қандай қилиб Байтул Мақдисга келиб қолганини тушунтириб бердим. Уни Закариё алайҳиссалом кафилига олади. Бу аёл эса тақволи бўлган обида (ибодатли) аёлдир, албатта, у, мен сизларга эслатганимдек, одамлардан узоқда бўлган бир хонада Аллоҳга ибодат қиларди, у Аллоҳга ҳамд айтар, кўплаб неъматлари ва унга Аллоҳ ҳузуридан келадиган ҳар кунги ризқ учун У Зотга тасбеҳ айтарди, биз биламизки, у Закариёга бу ризқ ҳақида ажабланганида шундай деган эди: «Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради».

Осмондан тушган фаришта

Кунларнинг бирида у Аллоҳ таолога ибодат қилаётганида  кутилмаган ҳодиса содир бўлди. У аввал бу каби ҳодисани билмасди, ўзининг узоқда жойлашган хонасида ўтказган кунларида бунга ўхшашини ҳам кўрмаганди. Эй укаларим, бу ҳодиса қиссамизнинг аввалидир, ҳозир уни билиб оламиз?.. Содир бўлган нарса нима эди? Нима бўлди ўзи? У бирор нарса кўриб қолдими? Ёки бирор нарса ҳақида эшитдими? Аллоҳ унга осмондан тушган фариштани юборди, у инсон шаклида келди, худди ўша одамлар каби бир одамдек эди. У нима қиларкин? Бу кутилмаган иш олдида??!

Хавф ва эҳтиёткорлик

Эй суюклиларим, бу каби ҳодиса Марям учун янгилик эди, бундан аввал унинг олдига бу кўриниш ва бу шаклда ҳеч ким кирмаганди, у узоқ вақтдан бери Закариё (алайҳиссалом)дан бошқа ҳеч кимни қабул қилмаганди, уни хавф ва ҳайрат эгаллаб олди ва у титрай бошлади, сўнгра ундан узоқлашиш ва қочишга ҳаракат қилди, Аллоҳ номи ила ёмонликдан паноҳ сўради, унинг олдига кирган бу киши адашган осийлардан бўлиб, унга душманлик қилиш учун келганидан хавфсиради, у барча вақт офият ва тинчликда яшаганди, у мўмина бўлган иффатли, покиза ва тақволи эди. Ўзининг жонидан хавфсиради ва унга бирор азият ва душманлик етишидан қўрқди. Лекин унга нима бўлган экан?

Хушхабар

Осмондан тушган фаришта Марямнинг қўрққани ва қочишга ҳаракат қилаётганини билди, уни шундай хавфсираган ва қўрққан ҳолда қолдирадими? Йўқ, эй суюклиларим, у уни тинчланишга ва қалби хотиржам бўлишга чақирди, шундай ҳолатда унга айтди: «Қўрқмагин, мен осийлардан эмасман ва сенга душманлик қилишни хоҳламайман, Эй Марям, тинчлангин, албатта, Аллоҳ мени сенга жўнатди, албатта, мен осмондан тушган фариштаман, сенинг олдингга Аллоҳнинг бир ишини хушхабар қилиш учун элчи бўлиб келдим, у шуки, сен Ийсо ибн Марям исмли ўғил туғасан, Эй Марям, қўрқмагин.

Ажабланиш

Марям бу сўзни эшитиб ажаблариш ва ҳайратланиш ҳолатига тушиб қолди, унинг ҳайрати ортиб борди!! Нима деяпсиз? У ўзи унга сўзлаётганнинг тушганидан қўрққан эди, лекин унинг сўзлари қўрқувини янада ошириб юборди-ку!! Албатта, у фариштадан ўғилнинг ҳушхабарини олдими? Ажабо! Мен туғаманми? Масиҳ ибн Марям исмли ўғил туғаманми? Йўқ-йўқ, бу қанақаси? Албатта, у осмондан тушган фариштадир, Аллоҳ уни элчи қилиб юборди, у, албатта, ёлғон гапирмайди. Лекин! Иффатли бўлган покиза аёл туғиши мумкинми? Эрга тегмаган, ҳеч ҳам бузуқ ишга яқинлашмаган бўлса?..? Албатта, бу ажабланарли! Марям ўзини қўлган олиб, фариштадан бу иш ва унинг ажабланарли ҳолатини сўрашга ҳаракат қилди.

Аллоҳ Қодир Зотдир

У фариштага деди: «Мен қандай туғаман? Қандай қилиб менинг ўғлим бўлади? Мен эрга тегмаганман ва иффатдан бошқасини билмайман-ку? Ҳурматли фаришта, бу бўлиши мумкинми? Қандай қилиб?» Шу ерда унга бу иш бўлишини билдирувчи жавоб келди, албатта, у осон бўлиб унда қийинчилик йўқдир, чунки у Аллоҳнинг хоҳишидандир. Унга фаришта шундай деди: «Эй Марям, Аллоҳ барча ишга Қодир Зот эканини билмайсанми? Билмайсанми, агар Аллоҳ бирор нарсани хоҳласа, албатта, У бу ишга «Бўл!»  дейди. Шунда бу иш бўлади-ку!? Албатта, сенинг ўғлинг Аллоҳнинг қудрати ва Аллоҳнинг изни ила туғилади ва одамларга мўъжиза бўлади, улар бундан олдин бу каби нарсани кўрмаганлар, уларга бешикда ҳам қариган чоғида ҳам сўзлайди!!

Қўрқинч ва ҳаяжон

Сўнгра фаришта қайтиб осмонга кетди. Марям эса ўзи қолди, унинг саволи, қўрқуви ва ҳайратини инкор қилган жавобни эшитди, ҳозир эса у ҳайрати, ҳаяжони ва қўрқуви ортиб бораётган асира эди. У ҳайратланганича эшитгани ҳақида ўйлаб ўтирарди ва одамлар ҳомиладор бўлиб ўғил туғадиган Марям ҳақида нима дейишларини ўйлаб қолди? Улар шундай дердилар:«Бу ўғилни қаердан олиб келди? Албатта, у зинокордир!!» Шундай дейдилар, бу ўғил Аллоҳнинг ҳузуридан бўлган мўъжиза эканига ишонмайдилар-ку! Йўқ, Йўқ, унга ишонмайдилар, энди нима қилади? Албатта, у ҳаяжонда эди, албатта, у қўрқувда эди, нима қилишини билмасди...

Узоқларга

Тақволи бўлган Марям Аллоҳнинг қазои-қадарига таслим бўлди ва яқин кунларда нима содир бўлишини кутди. У шундай ҳолда экан одамлардан узоқлашди, у ҳақида, унинг иффати ва покизалиги ҳақида гапирмасликлари учун улардан узоқлашди, чунки улар унга ишонмасдилар, балки унга гуноҳ ва ёлғон билан туҳмат қилардилар,  шунинг учун аҳли ва қавмидан узоқлашди, Аллоҳ азза ва жалла хоҳлаган иш якунлангунича узоқроқдаги уйда яшашни хоҳлади. Кунлар ўтиб борган сайин унинг ҳам ташвиши ортиб борарди ва маҳзунлиги кўпаярди, ўзининг айбсиз эканини кўрсатишга бирор чора йўқ эди, бир неча ойдан сўнг бола одамлар кўз ўнгида пайдо бўлар эди, уни ўз кўзлари ила кўрардилар, Марям эса мана шу кунларда таслим бўлишдан ва ўз ишини Аллоҳга топширишдан бошқасини қилолмасди. Шак-шубҳа йўқки, албатта, унинг тақво ва ибодатга одатлангани унинг маҳзунлик ва ғамининг енгил бўлишига ҳамда у Аллоҳга иймон келтириб бу торликни Ўзи очиб юборишига ва унинг қўрқуви ва хавфи омонлик ва тинчликка айланишига эътиқод ила ишонишига сабаб бўлди. Албатта, у ўзининг туғилажак ўғли одамларга мўъжиза бўлишини, у кичик бўлишига қарамай дастлабки кунларидаёқ одамларга сўзлашини биларди, бу эса унга поклигини исботлашда ва ҳақиқатнинг намоён бўлишида ҳамда бу иш одамларнинг туҳматларининг зиддига ҳал бўлишида ёрдам берарди.

Дард (туғиш дарди)

Албатта, у ҳозир хурма дарахтининг олдида ёлғиз ўзи қолган ва осмондан тушган масаланинг ечимига интизор эди. Албатта, унинг бу ҳолати, маҳзунлиги ва изтиробларини ҳеч ким кўрмаслиги учун одамлардан узоқда эди. Дард бошланди!! У бироздан кейин туғишини сезди ва хурмо шохига яқинлашди-ю, лекин  туғруқ ишларида унга ёрдам берадиган одам тополмади, у ерда туғруқнинг аламларини (оғриқ) енгиллатадиган одам йўқ эди, Эй Карийм бўлган Зот, Ўзинг раҳм қилгин!! У билан бирга бирор одам йўқ эди, Ё парвардигоро, Ўзинг раҳм қилгин. Унга Ўзинг ёрдам қўлингни чўзгин, Ё парвардигоро, унга Ўзинг раҳм қилгин, Сен Ўзинг унга ёрдам берувчиларнинг яхшисидирсан.

Туғруқ

У қуриган дарахтнинг орқасида эди, ҳозир у егулик ва дориларга муҳтож эди, албатта, у бир-бирларига ёрдам берадиган ёрдамчига муҳтож эди. Оҳ! Бу ғариблик ва ёлғизликда яна қанча қолиб кетаркин? Бу иш яна ҳаёратланарли ва ажабланарли бўлиб қолаверадими? Йўқ, мана шундай ҳолда экан тўлғоқ ниҳоясига етди, бироздан кейин қийин кечган оғриқлар ҳам ниҳоясига етади, бунга бир соат ҳам ўтмай, бу кенг оламда чақалоқ унинг кўз ўнгида ерда йиғлаган ҳолда пайдо бўлди, шунда у кичик чақалоқ билан бирга қуриб қолган хурмо томон яқинлашди. Бундан кейин Марям (алайҳас салом) нима қилди экан? У чақалоққа ҳасрат ва маҳзунлик ила қаради ва ўзининг ўлишини ҳамда қабрга қўйилишини ўйлади, отаси йўқ бўлган бу чақалоққа дунё тор бўларди, у деди: «Кошки бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди». У ҳозир нима қилиши ҳақида ўйлаяпти? Унинг бу сиқилиши қачон очилади? Ҳозирми? Ёки узоқ вақтдан кейинми? Қачон, ё Парвардигоро? У мана шундай ҳолда туғруқ, маҳзунлик ва ҳасрат асоратларидан азобланиб, ўлимни хоҳлар экан, қулоқлари остида жаранглаган овозни эшитди, у ҳақда ўйлаб қолди, қочишдан тўхтади, овозга эътибор қаратди!! Қаердан у? Албатта, чақалоқ сўзлаяпти!! Ҳозир!! Туғилиши билан!! Нима демоқда? У онасига деди: «Эй онажон! Маҳзун бўлманг, йиғламанг, албатта, Аллоҳ сизни унутмайди, бу Унинг ҳузуридан тушган раҳматдир, эй онажон, атрофга назар солинг!! Олдингиздаги кичик булоққа қаранг, унинг сувидан ичинг, эй онажон, энди ҳеч қачон чанқамайсиз. Мени мўъжиза қилиб сизга беҳисоб ризқ ила ато этган ва сизни мана шу қуруқ хурмо дарахтига етаклаган Зот, албатта, Аллоҳдир, албатта, у сизга Аллоҳнинг қудрати ила янги пишган меваларини тушириб беради, маҳзун бўлманг, йиғламанг, эй онажон, марҳамат, еб-ичинг, кўзларингиз қувонсин, қалбингиз ҳотиржам бўлсин, қалбингиз тинчлансин, бир неча кундан кейин бирор одамни кўрсангиз, одамларга дуч келсангиз, қўрқманг, уларга шундай деб айтинг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман». Ёки: «Эй одамлар, мен сизларнинг бирортангиз билан гаплашмайман, мен сизларга гапиришдан рўза тутдим, менга ҳеч гапирманглар. Эй онажон, агар уларга шу сўзни айтсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридан бир ечим нозил бўлади, Аллоҳ сизни ҳеч унутмайди.

Ҳозир биз қиссани саййидимиз Ийсо (алайҳиссалом) сийратининг иккинчи қисмида давом эттирамиз, қалбимизда, ақлимизда ва тилимизда агар Аллоҳ бирор ишни хоҳласа, унга: «Бўл», дейди ва у бўлади, деган тушунча доимо бўлади. Аллоҳ Одам (алайҳиссалом)ни ота-онасиз яратгандир, У Ийсо «алайҳиссалом»ни отасиз яратишга Қодир бўлган Зотдир. Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.


24

Саййидимиз

ИЙСО

алайҳиссолату вассалом

Иккиинчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Икки мўъжиза

Аввалги қиссада сизларга мўъжиза бўлган Ийсони Аллоҳнинг изни ила туққан Марям ҳақида ҳикоя қилган эдим. Она Марям Имроннинг қизидир, бола Исо эса Марямнинг ўғлидир, бу қиссада   сизларга ҳикоянинг якунланиши ҳақида сўзлаб бераман. Расулуллоҳ Ийсо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни   туғиш вақтида Марям кўп азият ва оғриқларни ҳис қилганини билган эдик, лекин мўъжиза иши унинг маҳзунлигини енгиллатди, Ийсо чақалоқ Аллоҳнинг қудрати ва изни ила отасиз туғилганини айтиб ўтган эдим, сўнгра у онаси билан сўзлашган эди (унга ҳам онасига ҳам саломлар бўлсин). Туғилганидан кейин илк соатда онасига хитоб қилиб, албатта, унинг туғилиши ва бешикдаёқ сўзлаши икки катта мўъжиза эканини айтди.

Туғилгандан кейин

У онасига шундай деган эди: «Қавмнинг олдига боринг, одамлар сизни мени кўтариб олган ҳолингизда кўришларидан тўсувчи йўқдир, мен сизнинг ўғлингизман, Аллоҳнинг қудрати ила дунёга келдим, агар анави одамлардан бири сизни кўриб қолса, у билан мен ҳақимда зинҳор сўзлашманг, балки унга шундай деб айтинг: «мен сўзлашишдан рўзадорман, мен сўзламаслигим керак. Бу билан Марям (алайҳассалом) хотиржам бўлди, унга ҳаловат ва сокинлик қайтди (яъни у тинчланган ва сокин бўлган ҳолига қайтди), мана шундай ҳолатда у ўзида куч тўплади ва кичик ўғлини кўтариб олди, катта мўъжизани қишлоғига, ўзининг аввалги бўлган жойи, яъни қавми ҳозиргача билмаган жойга, Байтул Мақдисга кўтариб олиб борди. Унга нима бўлди экан? У билан яна қандай воқеалар содир бўлган экан?

Кутилмаган ҳолат

Марям (алайҳассалом) кичик Ийсони кўтарган ҳолда юриб, ҳурмо дарахти ва унинг меваларини тарк этди, далалар бўйлаб юрди, бир неча ой аввал тарк этган манзараларига қайтди ва қишлоғига яқинлашди, оз соатлардан кейин ўз қавмига етиб келади. Ё Парвардигоро! Унга ўзинг ёрдам бергин! Одамларнинг тилларидан омон қолишда унга паноҳ бергин. Охири Марям (алайҳассалом) етиб келди, одамлар уни икки қўлида кичик чақалоқ кўтариб олган ҳолда кўрдилар. Шу ерда улар даҳшатга тушдилар. Уларга нотаниш бўлган ушбу манзарадан жуда ҳайратландилар, ким? (Яъни ким бўлди бу?) Марям узоқ вақт ғойиб бўлганидан кейин қайтдими? Қаерда бўлди экан? У билан бирга ким? Биз нимани кўряпмиз?

Савол-жавоб (суриштирув)

Шундан кейин нима бўлганини биласизларми?    Албатта, қавм Марям ва ўғлини кўрганларидан кейин ўзаро савол-жавоб қилдилар ва бу ҳамма омма орасида тарқалди, буни ҳамма одамлар билиб олиб олиб ҳар   бир хонадон Марям узоқ вақт ғойиб бўлганидан кейин қўлида чақалоқ  кўтариб олган ҳолда қайтиб келгани ҳақида сўзлади. Уларнинг барчалари қайтадан савол-жавоб қилдилар, Марям қандай қилиб кичик чақалоқ билан қайтади? У қаерда бўлди? Қаердан келди экан? Бу чақалоқни қавмига олиб келишга қандай журъат қила олди? Уларнинг қарашларидан, тиларридаги савол-жавоблардан ва у ҳақидаги ёмон фикрлаб гумон қилинаётганидан Марямни шубҳа қамраб олди.

Марямга

Одамлар бу масаланинг ечимини ва жавобини топа олмадилар ва Марямнинг ўзидан сўрашга қарор қилдилар, улар ҳақиқат ажабланган эдилар, улар Марям ва унинг оиласи ҳақида ҳеч ёмон сўз эшитмагандилар, уларга жавоб бериши учун сўрамоқчи бўлдилар, шундай қилиб улар айтдилар: «Эй Марям, сен ёмон иш қилдинг!!! Эй Ҳоруннинг солиҳ бўлганидаги ўхшаши, албатта, сенинг оиланг шарафлидир, отанг фозил кишидир, онанг  − солиҳа, тақволи аёл, бу  чақалоқни қаердан олиб келдинг? Сен турмушга чиқмагансан ва биз сендан фақат яхши ишларни кутганмиз-ку? Қани, сўзла, жавоб бер, эй Марям, қани, бўл.

Мўъжизанинг такрорланиши

Бу қўпол услуб билан улар Марям (алайҳассалом)га фаҳш иш, гуноҳ ва айб билан туҳмат қила бошладилар, унга маъсият ва қабиҳ ишни юкламоқчи бўлдилар, биз билганимиздек, у зот буларнинг барчасидан пок эди, у зотнинг исми ҳам насли ҳам, насаби ҳам пок эди. У лабларини очмади, гапирмади, сукут сақлашни лозим топди, гапиришни тўхтатди. Сўнгра чақалоққа ишора қилди  ёки мана бу болага гапиринглар деди. Унинг ўзи билан сўзлашинглар, (яъни чақалоқ билан) у эса барча саволларингизга жавоб беради. Одамлар унинг бу ишидан ажабландилар. Албатта, у чақалоққа ишора қиларди. У сўзлай оладими? Қавм яна бир бор ҳайратланди, улар уни фаҳш иш қилган ва уялганидан сўзлашишни хоҳламаяпти, деб билгандилар, нима учун кичкина болага ишора қилади? Унинг бу ишорасидан ҳамма кулиб юборди, сукут сақлаган ҳолда айтмоқчи бўлган сўзини масхара қилдилар, сўнгра ажабланганларича шундай дедилар: «Бешикдаги гўдак ила қандай гаплашамиз?» Улар ўзларининг масхара оҳангларию ажабланишларида давом этдилар. Лекин улар учинчи марта ҳайратда қолишларини ҳеч ўйлаб кўрмагандилар. Чунки улар Аллоҳнинг қудратини ҳисоб-китоб қилмагандилар. Мана шундай ҳолда бир неча лаҳза ўтмай Аллоҳ кичик чақалоқни бундан олдин онаси уни туққан кунида гапиртирганидек уларнинг олдида ҳам гапиртириб қўйганидан кейин вазият ўзгарди!! Мана энди у лабларини қимирлатди ва айблар ҳамда ёлғон туҳматларни ундан бартараф этиш учун ўз онасини улардан ҳимоя қилишга уринди. У деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди; Мени, қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди; Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади; Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам, салом бордир». Эй укаларим, мана бу ўша жавоб эди. Бу онасининг шарафини ҳимоя қилиш эди, албатта, кичкина чақалоқ бизга ўзимизни қандай ҳимоя қилишни ўргатди, у одамларга: «Онам хато қилган эмас, сизлар хато қиляпсизлар, демади. Балки  уларга хато қилаётганларини тушунтирди, ўз сўзини жуда чиройли сўз ила бошлади: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман». Ёки «Албатта, мен сизлар каби инсондирман ва Аллоҳнинг сизларга юборган мўъжизасиман». Марям улкан мўъжизанинг такрорланишидан ва кичик ўғлининг сўзлашидан ҳам афзалроқ бўлган ҳимояга муҳтож бўлармиди? Албатта, уларнинг ақийдаларининг (тушунчаларининг) ислоҳ қилиниши − бу онаси (алайҳассалом) пок эканининг исботидир. У сўзларнинг энг афзали ва маъноларнинг энг чиройлиси ила гапирмадими? Бу эса одамларнинг қилган туҳматидан онаси пок эканига далил бўла оларди, бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Албатта, у − Аллоҳнинг бандаси, Аллоҳ уни отасиз яратди, Аллоҳ ҳар нарсага қодир бўлган Зотдир, Одамни ота-онасиз яратган ҳам Унинг Ўзидир. Шу ерда қавм ўзига керакли сабоқни олдилар, хато бўлган гумонларини ўзгартирдилар, бу кичик боланинг буюк ишлари борлигини ва келажакда катта бўлиб улар каби бўлганида уни барчага етказишини билиб олдилар.

Ваҳий

Марям Ийсо алайҳиссаломни тарбиялай бошлади. Бола катта бўлди, унда  кичиклигидаёқ  нубувват (пайғамбарлик) белгилари кўрина бошлади, мана шундай ҳолда у кичикларга истеъмол қилаётган нарсаларини ва уйларида беркитиб қўйган нарсаларни айтиб берарди, у кундан-кунга ҳикмат ва кўплаб янгидан-янги нарсаларни ўрганиб борарди. Сўнгра Аллоҳ унга нубувват ва рисолатни ато этди ва унга Бани Исроилни янгидан Аллоҳга ва иймонга даъват қилишни буюрди. Эй Расулуллоҳ, уларга, яъни Ислом таълимотларидан четга чиқиб кетган қавмга боринг, (рисолани) уларга етказинг, уларни Аллоҳга даъват қилинг. Ийсо (алайҳиссалом) боради, Аллоҳ кўплаб мўъжизаларни ато этади. Масалан, қушни яратиш, ўликни тирилтириш ва Аллоҳнинг изни ва қудрати ила туғма кўр ва песларни тузатиш.

Ҳаворийлар

Унинг даъватини ўзларини дўзах оловидан қутқаришни ва Аллоҳнинг раҳматига эришишни хоҳлаган оз сонли одамлар қабул қилдилар, улар Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирдилар, расул Ийсо (алайҳиссалом)га ҳам иймон келтирдилар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ато этган мўъжизаларга иймон келтирдилар. Булар мўминлардир, Аллоҳ уларни «Ҳаворийлар» деб номлади, улар пайғамбарлари Ийсо (алайҳиссалом)га даъват, сабр ва (даъватни) етказишда шерик бўлиш учун шошилган эдилар. Лекин шу билан бирга, улар иймонларига иймон қўшилиши учун иймонлари янада зиёда бўлишига эҳтиёжлари бор эди, бунинг оқибатида нима бўлганини биласизларми?

Моида (дастурхон)

Албатта улар пайғамбарларидан яна бир бор кичик бир нарсани талаб қилиб шундай дедилар: «Роббинг бизларга осмондан дастурхон тушуришга қодирми?» Ийсо деди: «Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳнинг қудратига шак-шубҳа қиляпсизларми?» Улар дедилар: «Йўқ, биз ундан емоқчимиз ва у билан қалбларимизни тинчлантиришни хоҳлаймиз». Улар бунда қаттиқ туриб олдилар, Ийсо (алайҳиссалом) барчаларига егулик бўлиши ва Аллоҳдан эса оят ҳамда мўъжиза бўлиши учун уларга осмондан дастурхон туширишини сўраб Роббисига дуо қилди, Аллоҳ иймонлари янада мустаҳкам бўлиши ва мўмин бўлган ҳолларида Аллоҳга боқий ибодат қилиб қолишлари шарти билан дуони қабул қилади. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга дастурхон туширди, улар едилар ва хурсанд бўлдилар, уларнинг иймонлар янада кучайди, улардан бошқа кўпчилик иймон келтирди, иймон неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Ниҳоя

Ийсо даъватини давом эттирди, унга эргашганлар ва ёрдам берганлар кўпайди, лекин Бани Исроилдан бўлган кофирлар, яъни яҳудийлар унга қарши чиқдилар ва озор етказдилар, қаерга борса, уни ва унга эргашганларни қийнаш учун уларни таъқиб қилдилар, шундай ҳолатда улар охири бундан олдин Яҳёни ва кўплаб набийлар ва пайғамбарларни ўлдирганлари каби уни ҳам ўлдиришга қарор қилдилар. Ийсога куфр келтирганларнинг барчалари Ийсо (алайҳиссалом)ни қидирдилар, уни тутганга эса мол-мулк, мукофот бор эди. Яна мукофот қилиб пул ҳам берилар эди. Албатта, улар ўзларини иймонга даъват қилган элчини тутишни хоҳлардилар. Нима учун? Уни ўлдириш учун. Улардан бирининг Расулуллоҳ Ийсо (алайҳиссалом)га кўз тушди, уни узоқдан кўрди ва қичқириб нидо қилади: «Келинглар, мана ўша Расул, уни тутиб олинглар. Уни тутинглар». Шу ерда Аллоҳнинг раҳмати келади, Аллоҳ ўзининг бандаси ва Расулини кофирлар орасидан қутқариб олади, уни осмонга кўтаради. Ерда эса, албатта, Масиҳ Ийсо (алайҳиссалом)га далолат қилган нарсани Аллоҳ Масиҳнинг суратига ўхшаш суратда қилиб қўйди, кофир одамлар уни пайғамбар деб ўйладилар, унга ташландилар, уни осиш, ўлдириш ва қатл қилишда кеч қолмадилар.

Аллоҳ рост сўзлади:

«Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди»

Эй суюклиларим, биз эса Ийсо (алайҳиссалом)ни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га иймон келтирган ҳолда ер юзига тушишларини интизор бўлиб кутамиз. Бу воқеа Қиёмат кунидан олдин бўлади. Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.