Марям Алайҳаас солату вассалом | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Исм
Унинг қиссаси чиройлидир, ҳикояси эса ўз соҳибаси каби покдир, эй суюклиларим, биз эса уни яхшилаб ўрганишимиз лозим, бу қиссанинг соҳибаси ким? Биз уни номлаган исми нима? Бу исмнинг маъноси нима? Сизларга бу уч саволга мана шу қиссада жавоб бераман, жавобни яхшилаб ёдлаб олинглар: албатта, бу қиссанинг соҳибаси саййидимиз Ийсо (алайҳиссалом)нинг волидаларидир (оналари), у зотнинг исмлари Марям, оналари дунёга келтирган пайтда шундай исм қўйгандилар, Марям сўзининг маъноси эса Аллоҳга ибодат қилувчидир «обида» (ибодат қилувчи). Ҳозир эса мўмина бўлган обида Марямнинг қиссасини ўрганамиз.
Оила
Марям (алайҳа ас-салом) иймон эгаллаб турган ва Аллоҳ таолонинг тоати асос бўлган: у ерда ёшу қари Аллоҳ таолони севадиган, Аллоҳ таолони бу оилани оилалар орасидан танлаб олди ва у инсониятнинг оилалари ичида афзал қилган уйда ўсиб-улғайди. Бу оиланинг номи Қуръонда келган «Оли Имрон»дир. Роббимиз бу афзаллик ва танлаб олишни айтиб берган. Оли Имрон сурасида таолонинг Ўз сўзи ила нозил бўлгандир: «Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни оламлар устидан танлаб олди. Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир». (Ушбу 33-оятда Аллоҳ таоло Одамни ва Нуҳ (алайҳиссалом)ларнинг ёлғиз ўзларини Иброҳим ва Имрон (алайҳиссалом)ларни эса сулолаларини ҳам қўшиб зикр қилди. Нега? Чунки Одам ва Нуҳ (алайҳиссаломлар) ёлғиз ўзлари Пайғамбар бўлганлар. Иброҳим ва Имрон (алайҳиссалом)лар зурриётларидан бевосита пайғамбарлар сулоласи тарқалган. Бу насаб ёки қариндошлик асосидаги пайғамбарлик сулоласи эмас, балки ақий(да асосидаги сулоладир. Бу ҳақиқат Иброҳим (алайҳиссалом) Аллоҳга илтижо қилиб, зурриётларидан ҳам Пайғамбар чиқаришини сўраганларида баён қилинган).
Омонлик онаси
Сизларга умму Марям (Марямнинг онаси) ҳақида бироз сўзлаб бераман. Ёки Марямнинг отаси бўлган Имроннинг аёли. Албатта, бу аёл умрининг аввалида бола туғмади, мана бу ҳолатда узоқ вақт яшади. Агар мен сизлардан сўрасам, инсон бу дунёда Аллоҳ уни тарбиялаши, уни севиши, унга меҳрибонлик қилиши учун кичик фарзанд ила ризқлантиришини хоҳламайдими? Жавоб: ҳа, албатта, шу узоқ муддат давомида туғмаган Имроннинг аёли Аллоҳ таоло уни Аллоҳ Азза ва Жалланинг таоати ва муҳаббати йўлида тарбия қилиши, катта бўлганида унга муаян неъматлар келтириши учун кичик бир чақалоқ билан ризқлантиришини жуда ёлвориб сўрарди.
Дуо
Мана шундай ҳолда у қўлларини Аллоҳ томон кўтарган ҳолда осмонлару ернинг роббисига илтижо қиларди, хушуъ ва хузуъ ила Ундан ўтиниб сўрарди. Мана шундай ҳолда агар Аллоҳ уни фазанд ила ризқлантирса ва у сўраган нарса ҳақиқатга айланса, бу чақалоқни Мақдис шаҳридаги ибодатхонага хизматчи бўлишини назр қилди, ёки ўша ердаги Аллоҳнинг уйига хизматчи бўлишини назр қилди. Бу унинг ихлоси ва кучли иймонига далил эмасми? У болани ва чақалоқни бу дунёда хурсанд бўлиш учун (яъни бу дунё қувончи учун) хоҳламасди, аксинча, албатта, у Аллоҳга ўлимидан кейин Аллоҳга итоат қиладиган ва ҳаёти давомида ибодатхона хизмати ва ибодат учун ўзини бағишлайдиган солиҳ фарзанд ила ризқлантиришини сўраб дуо қилди.
Хурсандчилик
Эй суюклиларим, Аллоҳ таоло эса бу солиҳа аёлни унутмади. Имроннинг аёли садоқат ва ихлос ила ёлғиз Ўзига дуо қиларди, У Зот эса уни эшитар ва сўраган нарсасини бермаган ҳолда ташлаб қўймасди. Унга шундай жавлб келди: Эй мўмина бўлган аёл, хушхабарни олгин, албатта, Аллоҳ дуоингни қабул қилди, сен Ундан сўраган фарзандни ато этажак. Эй укаларим, бу онанинг мана шу хушхабардаги қувончини тасаввур қилиб кўринглар, (кўзлари чарақлаб) дунё кўзларига чароғон кўриниб кетди, бахт келтирган қувончдан тараддудланиб: Ё парвардигоро, Ўзингга шукр! Эй катта-ю кичикнинг Роббиси, Сенга ҳамд бўлсин! Аллоҳим! Эй оламлар Роббиси, неъмат қилиб берган барча неъматларинг учун Сенга ҳамд бўлсин.
Туғиш
Бир неча ойлар ўтиб Имроннинг аёли бу иш яқинлашаётганини ва чақалоқ жонланиб унинг қорнида ҳаракатланаётганини сезди. Кун сайин унинг қувончи ортиб борарди, тили ҳам қувонч ва бахтдан шукр ва ҳамдлар ила ҳаракатланиб Аллоҳни тасбеҳ билан зикр қиларди, чақалоқ учун тайёрлана бошлади, туғилганидан кейин унга керак бўладиган нарсаларни ҳозирларди. Ҳомила эса ўзининг дастлабки тўққиз ойлик умрини охирига етказади ва онасининг қорнидан мана бу ҳаётга чиқиб олиш учун ҳаракатланади, шундай ҳолда бироз ўтмади ҳамки, туғилиш енгил ва осонлик билан ўтди. Эй дуоларни қабул қилувчи Зот, Сенга ҳамд бўлсин, Сен барча ишларни биз учун осон ва енгил қилиб қўясан.
Маҳзунлик
Чақалоқ янги ҳаётга қадам қўйди, онаси Аллоҳ уни ризқлантирган чақалоққа қарашлик ила севинди, албатта, у олдида эди, шундай экан, у кўзларини уни кўриш учун очади ва бироз олдин кўрган туғилиш оғриқларини унутиб юборади, лекин у ўзини бир тушунмовчилик олдида кўрди? Чақалоққа қараганидан кейин нима содир бўлди? У ҳайратланди ва ажабланди? Бу қарашдан кейин унга маҳзунлик кела бошлади. Нима учун? Нима бўлдики, у маҳзун бўлиб маҳзунлиги ортиб борди? Нима ҳақида ўйлади? Уни ҳайратлантирган ва ажаблантирган нима эди? Кейинги саҳифани очайлик ва бирга ўқийлик-чи...
Қиз
У дуо қилиб кўзини осмонга қаратди ва шундай деди: Эй Роббим! «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!» У чақалоқни қиз бўлади, деб ҳеч ўйламаган эди, унинг бутун хаёли бу иш бўлишидан олдин Аллоҳга назр қилганидек ибодатхона хизматига лойиқ бўлган ўғил дунёга келишида эди. Ҳозир эса чақалоқ қиздир, қиз эса ибодатхона хизматига эркак киши лойиқ бўлгани каби лойиқ бўлолмасди?! Она ўз сўзларини айтди ва кўзлари осмонга қараб қолди, Аллоҳ барча нарсаларни эшитувчидир ва унинг ушбу сўзини эшитди: «Эй Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!» Эй суюклиларим, сизлар ҳам худди Аллоҳ айтгани каби айтишингиз мумкин: «Ҳолбуки, Аллоҳ нима туққанини яхши билади». Ҳа, Аллоҳ буни билади, лекин уни айбу нуқсонлардан Пок бўлган Зот ўзи билган бир иш учун қиз билан ризқлантирди, қизнинг ҳам даъват ва мўминаларни йиғишда улуғ даври (яъни буюк ишлар даври) бор эди.
Яна қайтадан қувонч
Имроннинг аёли ўз сўзини шундай давом эттирди: «Ва ўғил қиздек эмас. Ва мен унга «Марям» деб ном қўйдим ва, албатта, мен сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тилайман». Аллоҳ унинг сўзларини қабул қилади ва дуосини иккинчи марта ижобат қилади, чақалоқ қиз бўлса ҳам, ундан ушбу назрни қабул қилади, бу қабул эса унинг маҳзунлигини енгиллатди ва унинг маҳзунлиги яна қайтадан қувончга айланди. У чақалоқни сўрар эди, Аллоҳнинг изни ила чақалоқ дунёга келди, у ўғил бўлишини хоҳлаган эди, лекин қиз дунёга келди, уни Аллоҳга назр қилгани ва Аллоҳ қабул қилиши учун хоҳлаган эди, Аллоҳ унинг назрини қабул қилди ва унга Ўз неъматини тўлиқ қилиб ато этди.
Омонат
Бироз муддатдан сўнг она қизи Марямни қўлларида кўтариб у билан ваъда қилган жойи, яъни ибодатхонага кетди, шундай ҳолда у эшикни тақиллатиб руҳонийларга шундай деди: «Бу − менинг қизим, Аллоҳ менга ато этган неъматдир, уни бир неча кун олдин туғдим, мен чақалоғим мана шу ибодатхонанинг хизматида бўлишини Аллоҳга назр қилган эдим, шундай экан, мен қизимни Аллоҳга омонат қилиб сизларнинг қўлингизда тоат ва иймон ила тарбия топиши учун сизга топшираман. Руҳонийлар омонатни қабул қилдилар ва Марямни кўтариб олдилар, она эса Аллоҳга қилган назрига вафо қилганидан кейин уйига қайтди.
Хусумат ва низо
Она ўз қизини уларнинг қўлига топшириб уйига қайтганидан кейин руҳонийлар ибодатхонага кирадилар. Шундай ҳолда улар кичик қизчага ажойиб лутф ила назар соладилар, барчалари бу чақалоқни тарбиялашни орзу қилардилар, ҳаттоки улар мана шу ишда ўзаро жанжаллашдилар ва келишолмадилар, бақир-чақир қилдилар, низолашдилар, уларнинг хусуматлари ортиб борди, бунинг эса ажабланарли жойи йўқ эди. Чақалоқ Имроннинг қизи эди, онаси эса Имроннинг аёли, оиласи ҳам Имроннинг оиласи (яъни Оли Имрон) эди, чақалоқнинг ўзи Аллоҳ учун ва мана шу ибодатхона хизмати учун назр қилинган эди, уни тарбиялаш эса буюк шараф эди. Қизиқ, уни кафилликка олиш шарафига ким муяссар бўлар экан?
Мен уни кафилимга оламан
Руҳонийлар орасида биз у билан аввалги қиссамизда танишган, мўмин бўлган бир Пайғамбар бор эди, албатта, у Аллоҳнинг Расули бўлган Закариё (алайҳиссалом)дир, у янги чақалоқ яъни Марямга яқин эди. Унга яқин бўлганлиги учун у Марямни кафилликка олишга ҳақли эди, руҳонийлар орасида унинг ўрни катта эди, лекин руҳонийлар ўзаро қуръа ташлашдилар, қуръа якунланиб, Закариё (алайҳиссалом) ғолиб бўлди, уни кафилликка олиб тарбия қилди, Марям одамлардан узоқлашди, бироз вақтдан сўнг Закариё у учун Аллоҳ таолога якка ҳолда бир ўзи, тинчлик ва хотиржамликда ибодат қилиши бир хона қуриб берди, Марям бу хонада ибодат ва солиҳ амаллар билан яшади.
Меҳробнинг ичида
Бу узоқдаги хонага Закариё (алайҳиссалом)дан бошқа ҳеч ким киролмасди, унга керак бўладиган таом ва ичимлик келтириш учун кун ора зиёрат қилиб турарди, лекин ҳар сафар унинг олдига кирганида янги ризқни (янги таоомларни) кўрар эди!!! Унинг янги таом ва ичимликка эҳтиёжи бўлмасди. Закариё унинг олдига ўзидан бошқа ҳеч ким таом олиб киролмаслигини билиб унинг олдидаги янги таомлардан ҳар сафар ажабланарди, ундан сўради: «Эй Марям, сенга ҳар куни қаердан ризқ келяпти? Марям (алайҳа ас-салом) шундай деди: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради». Закариё бу сўзни эшитганида хурсанд бўлиб яхшиликни башорат қилди. Қўлларини осмонга кўтариб Роббиси таолодан уни Исломга даъват қилиш йўлида унга ворислик қиладиган солиҳ ўғил фарзанд сўраб дуо қилди. Албатта Аллоҳ ҳар ишга қодир бўлган Зотдир, бандаларини ризқлантиради, Закариё (алайҳиссалом)нинг дуосини ҳам қабул қилади. Эй укаларим, мен сизларга бу ҳақда аввалги қиссамизда (Закариё ва Яҳё қиссасида) тўлиқ айтиб бергандим, агар ундан бирор нарсани унутган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ Яҳё исмли ўғил билан ризқлантирган саййидимиз Закариё (алайҳиссалом) қиссасига қайтишингиз керак бўлади. «Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради». Аллоҳим! Бизларни илм, ҳикмат ва яхшиликлар билан ризқлантиргин. Бизларга солиҳ зурриётлар неъматини ато этгин, бизларга жуфт ҳалолимиз ва зурриётимиздан кўз қувончини бергин, бизларни муттақийларга (тақводорларнинг энг яхшилари) имом қилгин.
|