Икки боғ эгаси | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Аллоҳ томонидан берилган неъмат
Аллоҳ таоло Бани Исроилдан бўлган бир кишига неъмат ато этиб уни икки кичик ўғил билан сийлади, уларни оталари тарбия қилди, албатта, улар ака-укадирдар ва уларнинг тарбиялари бир хил бўлди, бироқ табиатлари ҳар хил ва турлича эди. Ота уларни ер ҳайдашга ўргатди, улар ер ҳайдашни ҳамда ширин-ширин меваларни етиштиришни аъло даражада бажардилар, бир неча йил ўтиб оталари қариб қолди ва яқин фурсатларда умри тугашлигини ҳис қилди. Шундай ҳолда у икки ўғлини чақирди ва салоҳиятли ишларини давом эттиришни насиҳат қилди.
Катта ака
Касал ота ўлди ва ўғилларига кўплаб ерлар ва молларни қолдирди, шунга мувофиқ, икки ўғил оталарининг меросини бўлиб олдилар, шундай қилиб, катта ака ердан ва меросдан бўлган насибасини олди ва бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб кўплаб неъматларга шукр қилиб шундай деди: «Ё Парвардигоро! Албатта, мен фақир бандаларингни унутмайман, мискинлар ва оч қолганларни ташлаб қўймайман, мана бу яхшиликлардан муҳтожларнинг ҳаққини бераман, албтатта, мен сенинг итоатингдаман, Ё Парвардигоро! Сени барча айбу нуқсонлардан поклаб, мағфиратингни умид қиламан, Қиёмат кунида Жаннатингга киритишингни ва бу дунёдаги яхши ишларда менга ёрдам беришингни сўрайман. Сенга аввалда ҳам охирида ҳам ҳамдлар бўлсин (яъни ҳамиша ҳамдлар бўлсин),Ё Парвардигор!»
Кичик ука
Бошқа ўғил эса акасининг батамом акси эди, у меросдан ўзининг ҳаққини олар-олмас, пулларни уйига йиғиб уларни қулфлаб қўйди, ундан фақир ва мискинларни рад қилди. У бирор мискинни кўриб қолса, унинг ўзи лутф билан гапириб юбормаслиги учун кўзларини юмиб оларди, агар бирор фақирнинг овозини эшитиб қолса, унинг сўзларини эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб оларди. У мана шундай яшади, унинг бор ташвиши мол-мулкини нуқсонсиз кўпайтириш эди, молларидан катта акаси каби закот чиқармади. Бу икки ака-уканинг Қуръони Карим бизларга ҳикоя қилган чиройли ва фойдали қиссаси бордир, эй суюклиларим, мен ҳозир сизларга уни айтиб бераман.
Ризқнинг кўпайиб бориши
Аллоҳ икки ака-уканинг ҳар бирига мол-дунё ато этди ва уларни фарзандлар ҳамда кўплаб неъматлар билан ризқлантирди. Лекин Аллоҳнинг неъматларини билмаган кичик ука кўп боғларни сотишни бошлади, уларнинг экинларига эътибор билан қаради, ишларини чиройли бажарди ва унинг бойлиги, мол-дунёси ортиб борди, Аллоҳ унга чиройли бўлган боғлардан икки боғ ато этди, унда узум, аввалги палма дарахтининг ажойиблари, ажойиб ариқлардан узун дарёлар оқиб турар эди, икковида ширин меваларнинг ҳар туридан бор эди. Агар унга бирор кимса назар солса, унинг чиройи ва гўзаллигидан уларни ерга тушиб қолган осмон жаннатлари деб ҳисобларди, уларда ажойиботлардан дарахтлар, мевалар, қушлар, булбуллар, сувлар ва ариқлар бор эди. Неъматлар мана шу нуқтада тўхтаб қолмади, балки Аллоҳ унга фарзандлар, ўғиллар ато этди, улар савдо ва мол-дунё ишларида унга ёрдам бердилар, у мисли кўринмаган (у каби бўлмаган) бой инсонга айланди, унинг мол-дунёси акасининг молидан кўп бўлиб ортиб борарди. Бу неъматларнинг барчаси озгина мол-дунёга қаноат қилган ва унинг кўп қисмини Аллоҳ йўлида мискинларга, муҳтожларга ва фақирларга инфоқ қилган катта акасида йўқ эди, унда шу озгина моли билан бирга пок виждони, Аллоҳга ҳамд айтиб шукрлар қиладиган ва унга келган Аллоҳнинг кўплаб неъматларини биладиган, бахиллик ва куфр, ёмон ишлар қилмайдиган нафси бор эди.
Истеҳзо ва насиҳат
Эй суюклиларим, бу икки ака-ука бирлари мол-дунёси кўп бўлган бой ва яна бирлари тамъа қилмай, бахиллик қилмай озгинасига қаноат қилган ўрта ҳол деҳқон эдилар. Лекин бойлик неъматларини йиғиб қўйган уканинг ёмонлигини ва акаси унинг олдига келганида қандай қабул қилганини биласизларми? Бу воқеа шундай содир бўлганди, акасини кўрганида камбағаллигидан истеҳзо қилиб унинг утидан кулди ва шундай деди: «Ҳолингга бир қара, қандай бўлиб қолдинг? Мол-дунёйинг ҳам, фарзандларинг ҳам оз. Менинг эса сендан мол-дунёйим ва фарзандларим кўпроқдир. Кел, мен билан икки чиройли боғимга ва кўп бўлган мол-мулкимга кел, меваларнинг хилларини, дарёларни, гўзалликлар ва ажойиботларни кўрасан, менинг икки боғим тижоратимни ва неъматларимни зиёда қилади, мен бу неъматлар ва ажойиботларнинг барчаси мен учун бардавом бўлишини ҳамда Аллоҳ бундай кенг ризқни мендан тортиб олмаслигини биламан». Сўнгра бироз сукут сақлади ва деди: «Сен қўрқаётган Қиёмат куни эса, мен у пайтда мана бу кунга ўхшаш кун бўлади, деб ўйламайман, мен сен билан бирга ҳисоб-китобга эътиқод қилсам, албатта, Аллоҳ менга у ерда бу дунёда ато этганидан яхшироғини ато этади, мени ҳозир қандай ризқлантирганини кўрмаяпсанми? Агар у ерда сен ўйлаётганингдек Охират бўлса, у ҳолда мени охиратда ҳам ризқлантириши лозимдир! Мен буни ҳақиқат деб биламан, шундай эмасми?» деганича кулгу ва истеҳзони давом эттирди. Мўмин бўлган акаси унга қаради, унга ачиниб йиғлади, кофир бўлган укасининг эътиқоди тўғриланишини ва уни иймонга ҳидоят қилишни хоҳларди. Унга ваъз қилган ҳолда шундай деди: «Эй укам! Сени яратган, боғ-роғлар, мол-дунё ва фарзандлар билан ризқлантирган Аллоҳга куфр келтирдингми? Сени онангнинг қорнида яратган, чақалоқ қилган, сўнгра кучли йигит қилиб қўйган Аллоҳга куфр келтирдингми? Аллоҳ сени ўлдириб тупроққа айлантирганидан кейин яна бир бора тирилтиришдан ожиз қоладими? Эй укам, иккинчи марта тирилтириш осон эмасми? Буларнинг барчаси Аллоҳ учун осондир. Бу куфрни ақлингдан ва бу ширкни қалбингдан чиқариб ташлашни хоҳламайсанми? Сўнгра, эй укам, Аллоҳ сенга мендан кўпроқ қилиб мол-дунё ва фарзандлар ато этгани билан фахрланяпсанми? Лекин мен фақир бўлиб, мол-дунём ҳам фарзандларим кам бўлса-да, менинг бу дунё ва унинг зийнатига алоқаси бўлмаган нафсим бой ва мўминдир. Эй укам, мен кўриб туриб турибман ва эътиқод қиламанки, дунё ўткинчидир, мол-мулк боқий қолмайди, фарзандлар ҳам, сен эгалик қилаётган мол-мулк ва боғлар ҳам биз каби бир кун ўладилар. Аллоҳ уларни борлиқдан чиқариб юборса ва боғингнинг дарёларнини қуритиб қўйса, дарахтларини мевасиз қилиб қўйса, ҳеч ажабланмагин, бу ишлар Аллоҳга қийин эмас, бу ишлардан ҳеч қачон ожиз қолмайди. Эй укам, боғингга кирганингда «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада (бунга) қувват йўқ», дейишни ўйламайсанми? Эй укам, сенинг қилган куфринг сенга фойда бермайди. Ҳидоятга қайтгин, Аллоҳнинг қудрати ва неъматларига иймон келтиргин, уларга куфр келтирма, У сени бу дунёда кўз ўнгингда азоблашга қодир бўлган Зотдир». Кофир эса мўмин акасининг сўзларини эшитмади, балки куфр ва қайсарликда давом этди, қалбини поклаш ва юрагидан куфрни чиқариб ташлаш учун ҳаракат қилмади. Акаси унга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга чақирганди, лекин у тушунишга, Аллоҳга иймон келтириш, Унга ҳамд айтиб шукр қилишга ҳаракат қилмади. Эй укаларим, Аллоҳ уни азобсиз қолдирадими? Аллоҳ таоло куфр ва ширкка рози бўладими? Кофир кимса залолатда бардавомлигича қолаверадими? Албатта, йўқ, эй кичик укаларим, албатта, сизлар биласизларки, Аллоҳ ҳақ сўзни эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб оладиган ва нур ва зиёни кўрмаслик учун кўзларини юмиб оладиган золимни азоблайди. Мен сизларга бу икки ака-уканинг қиссалари қандай тугаганини айтиб бераман. Мўмин бўлган ака кофир укасига насиҳат қилиб сўзлаганидан кейин ўз уйига қайтди, у куфрнинг оқибати ёмон эканини ва куфр қанчалик узоққа чўзилмасин, барибир, узоқ давом этмаслигини биларди, чунки Аллоҳ инсондан фақатгина Ислом ва иймонгагина рози бўларди, эй укаларим, бу эса бўлиб ўтган ишдир. Бир куни кофир (ука) фахр-ифтихори ва мутакаббирлиги янада зиёда бўлиши учун боғ-бўстонларига кирди, лекин у кўрган манзара қўрқинчли эди!! У нимани кўрганини биласизларми? Мана бу кўрган нарсасидан кейин унга нима бўлганини биласизларми? У офатнинг қўрқинчлилигидан ҳушидан кетиб ерга йиқилди!! Дарёларнинг суви қуриб қолганди, узумзорларининг (токзорлар) узумлари ва шохлари қуриб қолганди, гуллари ўлиб (сўлиб) қолганди, мевалар тушиб кетганди, бирор ҳаракат, ҳаёт, гўзаллик ва орзулар ҳам йўқ эди!! Икки боғдаги нарсалар ваҳший ҳаётга кириб қолгандек эди. Кофирнинг томоғи қуриб қолди, қўлини оғзига солди, надомат билан бармоқларини тишлади, бўлган ишдан хафа бўлиб бақириб йиғлай бошлади. Гўзаллик ниҳоясига етди, яхшиликлар кетди, мол-дунё фоний бўлди. Фахр-ифтихор қани энди? Мутакаббирлик қани? Балки жидду-жаҳд ва инкор қилиш қани? Буларнинг барчаси зое кетди, унинг йиғиси ва қичқириғи унга фойда бермади, унинг охирги сўзлари чуқур надоматига ва қаттиқ маҳзунлигига далолат қиларди. Ундан яхшиликлар ва неъматлар кетганидан кейин айтган ўша жумлани бизларга Қуръони Карим шундай деб ҳикоя қилади, у деди: «Қани энди, Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда». Бу сўзларни надомат билан айтди. Лекин унга надомат фойда бермади. Унинг учун Аллоҳнинг азоб-уқубатидан нусрат бера оладиган кимса йўқ эди. Мана бу унинг ниҳояси эди. У нусратга эришганлардан бўлмади. Қани энди Каҳф сурасида ворид бўлган (келган) қиссага мурожаат қиламиз: 32. «Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик. (Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзор боғ ато қилибди.) 33. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик. (Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғ орасидан эса Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.) 34. Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди. (У кишининг боғларидан бошқа ҳам «меваси» – молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан, мақтаниб қолди. «Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим, хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли», деди. Ушбу дунёнинг зебу зийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.) 35. У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлмас, деб ўйлайман. 36. Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди. (Кофирлар наздида, ҳамма нарсани мол-дунё, бойлик, мансаб ҳал қилади. Ҳатто охират иши ҳам шунга қараб ҳал этилиши керак. Ушбу қиссадаги уларнинг тамсилчиси, икки боғнинг эгаси бўлган кофир ҳам шуни даъво қилмоқда.) 37. Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми?!. (Яъни молу дунёга берилган ўша кофир кишининг беодобона гапларини эшитган мўмин киши, сени йўқдан бор қилган, аслингни тупроқдан, сўнгра сенга ўхшаган зурриётларини бир томчи нутфадан яратган Зотга, бекаму кўст инсон қилиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми, деди). 38. Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман. 39. Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада (бунга) қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг. 40. Шояд, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса. 41. Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди. 42. Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди, Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди. 43. Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади. 44. Бундай мақомда ҳақ нусрат Аллоҳга хосдир. У яхши савобли ва яхши оқибатли Зотдир». Эй суюклиларим, сизлар, иншааллоҳ, Аллоҳнинг неъматларини ҳимоя қилувчилардан бўласизлар, Аллоҳ мол-мулкига (чиройли) эгалик қилган бирор кимсани маҳрум қилмайди, лекин У бизлардан неъматланган кишини неъматлар учун Роббисига шукр қилишини хоҳлайди, мол-мулк ҳалол бўлса, инфоқ яхши бўлса, мана бу шукрнинг қийматидир. «Солиҳ бандага ҳалол бўлган неъмат нақадар ажойибдир». Мол-мулки ҳаром ва инфоқи ёмон бўлган киши надомат қилади. Аллоҳим! Бизларни надомат қилувчилардан қилмагин, бизлар учун иймонда Ўзинг ёрдамчи бўлгин. Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
|