Саййидимиз Юнус алайҳиссолату вассалом | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Улкан жаҳолат
Юнус яшайдиган жойда унинг қавми иймондан узоқ бўлган ҳолда ҳаёт кечирардилар, барчалари бутларга ибодат қилардилар ва ўз қўллари билан тошлар ва қоялардан ясаб олган олиҳаларига (илоҳлар) сажда қилардилар. Барчалари ёлғиз бўлган Зот Аллоҳга ширк келтирардилар, улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигина ер юзидаги бандаларининг дуосини ижобат қилишлигини ва Унинг Ўзи бизларни Унга ибодат қилиш ҳамда итоат қилишга буюрганини билмас эдилар. Бунинг сабаби шуки, улар Аллоҳдан бошқасига ибодат қилувчи жоҳиллар ва кофирлар эдилар, улар Аллоҳга бўлган саҳиҳ (соф, соғлом, тоза) иймонга етишиш учу ўз фикрлари ва ақлларини ишлатмасдилар.
Иймон нури
Юнус эса қавмининг бутларга ибодат қилишидан ҳайратда яшарди, узоқ вақт ибодат қилиш учун саҳиҳ (тўғри) бўлган йўл ҳақида ўйлади, сўнгра охири ҳақиқий илоҳ Аллоҳ субҳанаҳу ва таало (барча айбу нуқсонлардан пок бўлган Зот) эканини билди ва Аллоҳ уни нубувват ва рисолат билан сийлади. Аллоҳ уни Пайғамбар қилиб юборганидан кейин у ўз қавмини даъват қилишни кечиктирмади, балки уларни даъват қилиш ва ҳидоятга чақиришга шошилди. У шундай дерди: «Эй қавм, сизлар бутларга ибодат қиласизлар, бу эса сизларга фойда бермайди, дуоингизни ижобат қилмайди, уларни тарк қилинглар ва сизларни ҳам, бутларингизни ҳам яратган ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирор бир илоҳни ҳеч қачон шерик қилманглар, албатта, У мушрикларни ёқтирмайди. Эй қавм, сизларга Унинг азоби келишидан олдин Аллоҳнинг тавҳиди йўлида олдинда бўлинглар (яъни сизлар тавҳид йўли билан азобдан ўзиб кетинглар)».
Ажабланиш
Қавм унинг сўзини эшитиши биланоқ улкан ҳайратда қолдилар ва улар бундан олдин бу каби сўзни ҳеч ҳам эшитмаганликлари учун қаттиқ ажабландилар. Улар ораларидан бундай инсон бўлишини (яъни мана шундай инсон ўзлариниг ичларидан чиқишини) ва уларни ҳидоятга чақиришини, уларга Аллоҳнинг рисоласини етказишини ҳамда уларни Ислом ва Аллоҳга иймон келтиришни ўршатишини қабул қилолмадилар. Юнус (алайҳиссалом)га шундай дедилар: «Сен айтаётган сўзлар ўзи нима? (яъни сен ўзи нима демоқчисан?) Сен бизларни даъват қилаётган бу беҳуда сўзлар нима? Бутлар ота-боболаримизнинг олиҳаларидир, биз бугун уларга ибодат қилмоқдамиз, сен эса ўзингнинг янги илоҳингга иймон келтиришимиз учун ота-боболаримиз ибодат қилган нарсани тарк қилишимизни хоҳлаяпсанми?»
Эй қавм ўйлаб кўринглар
Саййидимиз Юнус (алайҳиссалом) уларга шундай жавоб берди: «Эй қавм, ўйлаб кўрмасдан ота-боболарингизга эргашманглар, (тақлид қилманглар) сизлар ота-боболарингизнинг нимага ибодат қилганларини билганингизда ва олиҳаларингиз ҳақида ўйлаб кўрганингизда эди, тошларнинг ҳеч ҳам олиҳа бўлолмаслигини тушунардингиз, бутлар эшитмайди ҳам, кўрмайди ҳам, ҳеч қачон фойда ҳам, зарар ҳам бермайди, уларга бир қаранглар: улар сиз учун кичик бир нарса яратишга қодирми? Ёки сизлардан бир инсонни ўлдира оладими? Бу бутлар бирор касалга шифо беришга ва уни оғриқлардан ёки ўлимдан қутқариб қолишга қодирми? Сизларнинг дуоингизни эшитадими ёки талаб қилган нарсаларигизни қабул қиладими? Эй қавм, улар бу ишларнинг барчаси олдида ожиздир. Нима учун уларга ибодат қиласизлар?»
Аллоҳга қайтинглар
Сўнгра: «Энди, келинглар, ибодат қилиш учун ҳақли бўлган Зот ҳақида ўйлаймиз, осмонлар ва ерни ва бизларнинг барчаларимизни яратган Зот ҳақида ўйланглар. Албатта, Аллоҳ таоло жаҳолат сизларнининг ибодатингизга зарар етказганини билади, ҳозир эса бугун сизларни ёмон ишлардан қайтаришим ва тўғри йўлни кўрсатишим ҳамда Қиёмат кунидаги мўминларнинг охир-оқибатлари бўлган (яъни яхши якун топадиган чиройли оқибатлари) Жаннат ҳушхабарини, Аллоҳга куфр келтирганларни эса Аллоҳ дўзах азобидан огоҳлантираётгани ва уларни жаҳаннамга киритишини, бу нақадар ёмон жой эканини айтишим учун мени сизларга элчи, ҳидоят йўлини кўрсатувчи ва тўғри йўлни ўргатувчи қилиб юборди. Қани, эй қавм, Аллоҳга қайтинглар, ота-боболарингиз муқаддас билган ва сизларга чиройли қилиб кўрсатган бўлсалар ҳам, уларнинг умри узун бўлган бўлса ҳам (яъни узоқ вақт ибодат қилинган бўлса ҳам), эргашувчилари кўпайган бўлса ҳам, бутларни тарк қилинглар, у ботилдир. Эй қавм, яккаю ёлғиз бўлган ва бирор бир шериги бўлмаган Зотга − Аллоҳга иймон келтиринглар».
Жоҳилларнинг жавоби
Юнус рисоласини уларга баён қилганидан кейин қавм шундай деди: «Эшит, эй Юнус, сен ҳам биз каби инсонсан ва бизларнинг биримизсан, биз сенинг сўзларингни ҳеч қачон эшитмаймиз, сен биздан яхширорқмисанки, биз сенга итоат қилсак? Нима учун Аллоҳ бизларга элчи қилиб сени юборди, нега сендан бошқасини танламади? Бизни тинч қўй, биз Аллоҳга таслим бўлмаймиз ва сен бизларга гапираётган мана бу илоҳингга иймон келтирмаймиз. Юнус (алайҳиссалом) шундай деди: «Мен сизлар каби инсон эканимни инкор қилмайман, лекин мен сизларга элчи қилиб юборилганман, Пайғамбар ҳам инсондир. Мен сизларни даъват қилдим ва сизларга мулойим ҳамда чиройли сўзлар ила сўзладим. Агар эшитмасангиз ва иймон келтирмасангиз, охиратда (ҳисоб-китоб кунида) Унинг сизлар учун аталган азобидан олдин Аллоҳнинг мана шу дунёнгиздаги азобини кутинглар, шунда менинг ростгўйлигим ва холис эканимни билиб оласизлар».
Қочиш
Унга шундай жавоб бердилар: «Эй Юнус, биз сенинг даъватингни қабул қилмаймиз, сен ростгўй бўлсанг ҳам, Роббингнинг азобидан қўрқмаймиз, сен бизларни қўрқитаётган бу азоб ўзи қани? Биз Аллоҳнинг азобини кўриш учун қизиқмоқдамиз. Юнус (алайҳиссалом) уларнинг сўзларидан ҳайрон бўлди ва сиқилиб қолди, уларнинг иймонларидан ноумид бўлди, уларни даъват қилганди, улар иймон келтирмадилар, уларга гапирди, улар эшитмадилар. Ҳозир эса Пайғамбар ўзининг иши тугади, деб ўйлади ва уларни тарк этиб ўзидан қочиб, шаҳар ташқарисига қараб йўл олади, у рисолани етказдим ва омонатни адо этдим, деб билади. Аммо агар у бундан бироз кўпроқ муддат улар билан қолганида Аллоҳ уларнинг ақлларини ва қалбларини очиб, улар Аллоҳнинг динига киришларини унутиб қўйди.
Азоб ва тавба
Юнус (алайҳиссалом) қавмидан бироз узоқлашган вақтда худди у айтганидек, уларга азоб тошлари ёғила бошлади, уларни азобдан огоҳлантирган эди, мана азоб келди, уларнинг юзлари ва жасадлари хунук ҳолга келди, ранглари ўзгариб қолди, атрофларида чанг кўтарилди, бирорталари у ёқ-бу ёққа қарай олмади, шунда улар Од ва Самуд қавми ва бундан олдин Нуҳ қавми каби ҳалокат устиларига келганини билдилар, шундагина улар Юнуснинг сўзлари рост эканини ва у ҳақиқатан ҳам пайғамбар эканини, унинг рисоласи саҳиҳ эканини билдилар. Улар нажотга фақат тавба ва Юнус (алайҳиссалом) даъват қилган Ислом динига кириш билангина йўл топиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилдилар, мана шу ҳолатда улар саҳро ва тоғларга, узоқ-узоқларга Аллоҳга ёлвориб қичқирган ҳолда ва уларга келган азобдан шикоят қилиб чиқиб кетдилар. Пайғамбарлари (алайҳиссалом)нинг рисоласига куфр келтирган вақтларида хато қилганлари учун ўзларини ўзлари айбладилар. Улар Роббиларига истиғфор айтиб тавба қилган ҳолда ва Ундан раҳмат, тавба ва мағфират умид қилиб узоқ вақт ўтказдилар. Аллоҳ уларни (тавбаларини) қабул қилди, улардан азоб ва ҳалокатни бартараф этди, улар соғ-саломатлик ва омонликда ҳамда мўмин бўлган ҳолларида ўз уйларига қайтдилар. Улар Юнус (алайҳиссалом)нинг қайтишини, уларга таълим бериб ҳидоятга бошлаши, уларни поклаши, қўллаб-қувватлашини ва уларни дўзахдан огоҳлантириб туришини хоҳладилар.
Денгизга
Юнус (алайҳиссалом) эса уларни азоб ҳалок қилди деб ўйлаганидан кейин қавмини тарк қилган ҳолда денгиз томонга қараб йўл олди. Уларни тавба қилиб Аллоҳга қайтганликларини ва Аллоҳ улардан азоб, ҳалокат ва ўлимни бартараф этганини билмади. Денгизга етиб борганида эса уни баъзи мусофир бўлган кишилар кемаларига миндирадилар, кема денгиз ўртасига етиб келганида денгиз мавжланиб тўлқинланди ва уларни тўлқин эгаллаб олди, минганлар эса ғарқ бўлишдан қутулиб қолиш учун кеманинг вазнини енгиллатиш керак, деган қарорга келдилар, улар барча буюмларини ташлаб юборганларидан кейин эса қолганлар тирик қолиши учун ораларидан бирорталарини денгизга ташлашдан бошқа чора қолмади, улар қуръа ташладилар, у Юнус (алайҳиссалом)га тушди! Уни сувга ташлашдан бошқа чора йўқ эди.
Балиқнинг қорни
Юнус (алайҳиссалом) эса бунинг ортида Аллоҳ бандаси ва Расулига кўрсатадиган бир ҳикмат борлигини тушунди ва сувга тушишга рози бўлди, кемада қолган бошқа мусофирлар тирик қолишлари учун ўзини ташлади. Бир неча лаҳза ўтмай, у денгиз тубига тушиб кетди ва Аллоҳ улкан балиққа Юнусни унга бирор азият ва зарар етказмаган ҳолда ютиб юборишни ваҳий қилди, балиқ уни ютиб юборди, Юнус балиқнинг қорнида яшади! Балиқ Юнус (алайҳиссалом) билан бирга денгиз тубига, денгизнинг энг чуқур жойига, қоронғуликлар ва номаълум бўлган узоқ ерига тушиб кетди. Бу қоронғуликлардан Юнус (алайҳиссалом)нинг юраги сиқилди.
Дуо
У Аллоҳ таоло уни мана шу ерга ташлаганини, чунки у Аллоҳнинг буйруғисиз шаҳридан узоқлашиб Аллоҳ рози бўлмайдиган иш қилиб қўйганини билди. Ҳозир эса унинг Аллоҳга илтижо қилишдан бошқа чораси йўқ эди. Эй суюклиларим, мен сизларга саййидимиз Юнус (алайҳиссалом) у ерда нима деганини айтиб бераман. У балиқнинг қорнида Роббисига йиғлаган ва ёлворган ҳолда шундай деди: «Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча айбу нуқсонлардан покдирсан. Албатта, мен ўзим золимлардан бўлдим». Қилган ишидан пушаймон бўлди ва гуноҳини тушуниб етди, Аллоҳ уни сақлаб қолди ва буюк қудрати ила денгиздан чиқариб олди ҳамда қавмининг олдига ва ўзи ташлаб чиқиб кетган шаҳарга қайтишини буюрди.
Қайтиш
Юнус Роббисига итоат қилди ва ўзи чиқиб кетган шаҳарга қайтди, Роббиси таолога денгиздан, қоронғуликлардан ва балиқнинг қорнидан қутқариб қолгани учун шукрлар қилди. Ўз шаҳрига етиб келганида, қавмида бўлган ўзгаришлардан ажабланиб ҳайратда қолди. Улар азоб келишидан олдин куфр келтираётган Аллоҳга ибодат қилмоқдалар. Улар тавба қилдилар ва Аллоҳга қайтдилар! Алҳамдулиллаҳ! (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин). Бу, албатта, катта хурсандчиликдир, Сенга шукрлар бўлсин, ё Паравардигоро, Сенга шукрлар бўлсин, Эй Илоҳим. Сен мени қутқардинг, уларни ҳам қутқардинг, мени мағфират қилдинг, уларни ҳам мағфират қилдинг, Сенинг Ўзингдан бошқа илоҳ йўқдир! Сен барча айбу нуқсондардан поксан, албатта, Сен тавбаларни қабул қилувчи раҳмли Зотсан! Эй суюклиларим, биз эса, келинглар, Аллоҳ таолога бизларни динимизда собит қадам қилиши ва Унга осий бўлганлардан ҳамда Унга куфр келтирадиганлардан қилмаслиги учун дуо қиламиз. Келинглар, Роббимизга шундай деб дуо қиламиз: «Ё Парвардигоро! Бизларни тўғри йўлдан юришимизда бизга ёрдам бергин, бизларни бирор фаҳш иш қилиб қўйиб: «Биз ота-боболаримизни шундай қилганликларини кўрганмиз ва Аллоҳ бизларни шунга буюрди», дегувчи осий ва гуноҳкорлардан қилмагин. Ё парвардигоро! Сен Ўзинг фақатгина адолатга буюрасан. Аллоҳим! Нусратни тезлаштиришни сўрайдиган ёки қочиб кетадиган ноумидлик ва хафаликларни бизга етказмагин. Бизларни ҳидоят қилаётганларнинг ҳидоят йўлларини бизларга Ўзинг тўлиқ қилиб бергин».
|