A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Исмоил алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Унинг туғилиши

Иброҳим ўзи билан бирга иймон келтирганлар билан иши ҳал бўлгач, аёли унга Исмоил исмли зукко ўғил туғиб берди, Иброҳим (алайҳиссалом) бу кичик чақалоқдан хурсанд бўлди, Аллоҳга шукр қилиб бу неъмат учун Унга ҳамдлар айтди, аёли ҳам шундай тарзда Аллоҳга шукр қилиб Унга ҳамдлар айта бошлади. Иброҳим (алайҳиссалом)нинг бола туғмаган  бошқа аёллари бор эди, уни эслайсизларми? Албатта, биз Лут қиссасидаги фаришталарнинг унга қилган башорати орқали таниганимиз ўша аёлдир. У Саййидимиз Иброҳимни  Исмоил билан унинг онасини туғилган жойидан узоқроқ жойда яшаши учун узоқлаштиришга мажбур қилди.

Саҳрога

Шундай қилиб, Иброҳим (алайҳиссалом) ўғли ва унинг онасини олиб, узоқ йўл юрди, ҳатто Байтул ҳаром ерига (ҳозирги Каъба жойлашган ер) етиб келди. Ўша ерда турди (яъни жойлашди), у жойда сув ҳам, экин ҳам, дарахт ҳам йўқ эди. Иброҳим (алайҳиссалом) кичик оиласини кимсасиз саҳрода уни шу ишга буюрган Аллоҳга ишониб топширди. У Зот шундай деди: «Эй Роббимиз, ҳақиқатда, мен ўз зурриётимдан  сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим». Умму Исмоил ҳам Аллоҳ уни ўғли билан бирга қўллашига рози бўлдилар, Аллоҳ нақадар яхши кафилдир, Иброҳим (алайҳиссалом) аввал чиқиб кетган жойига қайтди, Исмоил ва онаси Байтул ҳаромда қолдилар.

Югуриш ва бақириш

Егулик ва ичимлик тамом бўлди (яъни кичик оиланинг ейиш ва ичишга ҳеч нарсаси қолмади), кичкинтой эса очлик ва чанқоқликдан йиғлаб аламидан қичқирарди. Унинг шундай қилаётганидан онаси у ёқдан-бу ёққа югуриб бориб-келарди. Ўша жойнинг атрофини қидирарди, шоядки, сув манбаини (булоғини) ёки озроқ егулик ва ичимлик топиб олса, лекин бу қуп-қуруқ ерда егулик ва ичимлик қаердан ҳам бўлсин? Раҳм қил, эй Роббим! Бу чақалоқнинг чанқоқдан оғзи қуриб қолди ва очликдан ошқозони оғриб қолди, бизларни Ўзинг қутқаргин, эй Роббимиз! Унга чарчоқ оғир келди. Нима ҳам қилсин? Мана шундай ҳолатида охири ўғли кичик Исмоилга нима бўлганини кўриш учун қайтади.

Замзам булоғи

Эй укаларим, албатта, Аллоҳ бу бечора аёлни ёш боласи билан ёрдам бермай унутиб қўймайди. Она чарчаган ҳолда қайтиб келганида, боласини кичик оёқчалари билан ерни ураётганини (тепаётганини) кўрди, ҳар ишга Қодир бўлган Аллоҳнинг изни ила бир лаҳза ўтар-ўтмас унинг оёқлари остидан сув отилиб чиқди Субҳаналлоҳ! (Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир). Қоя ва тошлар орасидан, ернинг тагидан, кичкина чақалоқнинг кучсиз зарбасидан сув оқиб чиқадими? Ўзингга шукр, эй Роббим! Она зудлик билан кичкинтойини ювинтириб юзини сув билан тозалади (ювиб қўйди). Унинг оғзига ҳам бир неча томчи томизиб қўйди, шундай қилганида ўлишига оз қолган кичик Исмоил ҳаётга қайтди. Неъматларни ато этувчи  Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Туғилган жой ва яшаш жойи

Сув узлуксиз оқиб турарди, шундай бўлдики, бир қуш сув тепасига ичиш учун келди, сўнгра бошқаси келди ва қушлар кўпайди. Бунинг моҳияти шу жойга яқинроқда яшайдиган қавмнинг эътиборини тортиш бўлди, улар, албатта, қушлар бекорга кетмаслиги, фақат сув бор жойга кетишлари мумкинлигини билдилар, бу воқеадан одамлар ўша ерда, яъни сувнинг (булоқ) олдида ва эмизикли чақалоқ ҳамда меҳрибон онанинг олдиларида (яъни у ерда сув борлиги учун улар яшаётган жойда) яшашга қарор қилдилар. Улардан кўпчилиги булоқнинг ёнига кўчиб ўтди, она хурсанд бўлди, қўшнилар келганлигидан хотиржам бўлди. Унинг Қудрати, сувни чиқаргани, қушларни юборгани, одамларни у ерда яшатгани ва у жойга бахт келтиргани учун Аллоҳга шукрлар қилди.

Янги имтиҳон

Иброҳим ўғлини унутмади, балки уни маълум муддат орасида зиёрат қилиб турарди, мана, Исмоил ҳам улғайиб йигит бўлди, отасига эса ўғли Исмоилни (қурбонлик қилиб) сўйиш буйруғи келди. Албатта, у қаттиқ, қийин ва даҳшатли буйруқ эди. Ота ўғли дунёга келмасидан аввал унинг туғилишини сабрсизлик билан кутиб яшарди. Боласи туғилганида  (яъни туғилиши биланоқ) уни саҳровий ерга олиб борди, эмизикли бола очликдан ўлишига оз қолди, сўнгра мана бу қийин вазифа келадими? Аллоҳнинг амри ота ўз боласини сўйишидир, албатта, унинг бундан бошқа боласи йўқ, лекин Аллоҳ унга шу ишни буюргандир. Шундай экан, бугун бу буюк ишни ҳам худди кеча кўплаб қийинчиликларни кўтаргани каби кўтаради, ҳа, бундай ваъдага вафо қилувчи Пайғамбар бунча ҳам яхши. Аллоҳим! Бизларга ҳам у Зотнинг ҳалимлиги, сабри, собитлиги ва Аллоҳга бўлган итоатидан насиб этгин.

Очиқ-ойдинлик

Ота йигит бўлган боласининг олдига келди ва унга амрни (яъни Аллоҳ таолонинг амрини) баён қилди: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман». Ўғил эса тоатга ошиқди, ижобатга шошилди (яъни Аллоҳ таолонинг итоати ва унга жавоб бериш учун) шошилди. Отасининг буйруғига шундай жавоб берди: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншааллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан». Эй кичик укажоним! Эй кичик сингилжоним! Қаранглар-а, бу сабот, қийинчиликларни кўтариш, тоат қандай бўлади? Ўзи бир қария бўлган ота ёлғиз ўғлини сўйишга буюрилади, ёш йигит бўлган ўғил эса тараддудланиб қолмай (яъни шошилиб қолмайди, ҳеч ўйланиб ўтирмайди), Аллоҳнинг амрига итоат қилади.

Пичоқ кесмайди

Шайтонул лаъин (лаънатланган шайтон) эса набий Иброҳимнинг нафсониятига (яъни қалбига, ичига) ўйлаб кўриш ёки қайтиш фикрини солишга уринади,  Иброҳим (алайҳиссалом) эса уни бир неча марта тошбўрон қилади (яъни ҳайдайди). Сўнгра Иброҳим (алайҳиссалом) ўткир пичоқ билан келди, ўғлининг икки кўзини боғлаб йиғлади, итоатли ўғил эса ўз отасидан сабр қилишни сўрарди. Пичоқни унинг бўйнига тортди, не ажаб! Ўткир пичоқ кесмади!  Иккинчи марта уринди, лекин яна кесмади! Иброҳим (алайҳиссалом) бу ишдан ажабланди, бу ишда қандайдир бир сир яширилганини билди, бу ҳолатдан қутқаришини сўраб Аллоҳга дуо қилди, пичоқ жуда ўткир бўлишига қарамай кесмаётганди.   У кесмаяпти. Нима қилай, Эй Роббим?! Сен мени шу ишга буюрдинг, бу менинг аҳволимдир.

Буюк қурбонлик

У Зот мана шу ҳолатда эканлигида, осмондан бир фаришта шундай нидо қилаётганини эшитди: «Эй Иброҳим! Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз». Шу ҳолда жаннатдан Исмоилнинг товони (унинг ўрнига сўйилажак жонзот) каттакон бир қўчқор тушди, уни фаришта итоатли ўғил Исмоил (алайҳиссалом)нинг эвазига сўйиши учун Иброҳимнинг ёнига етакларди. Эй укаларим, чуқур бўлган иймон ва саботнинг ҳамда ота бўлмиш саййидимиз Иброҳим (алайҳиссалом) ва итоатли ўғил бўлган саййидимиз Исмоил (алайҳиссалом)га зоҳир бўлган қурбонликнинг натижаси, охири мана шундай бўлди. Аллоҳ мана шундай қилиб отани ҳасратдан ва ўғилни қурбон бўлишдан қутқарди.

Каъбанинг қурилиши

Иброҳим ўз жойига қайтди ва бироз вақт саййидимиз Исмоилдан узоқда қолиб кетди. Кейинроқ эса ўғлининг олдига келди, лекин бирор туш сабабли, шунчаки кўришиш учун ёки қурбонлик учун эмас. Балки жуда муҳим бир иш билан эди, у иш Каъбани қуриш, одамлар учун биринчи уй − Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилинадиган биринчи масжидни қуриш учун келди. «Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан», деб, байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла».

128. «Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли Зотсан».

129. «Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли Зотсан». Сиз ҳар доим умра қилганингизда, ҳаж қилганингизда ёки Каъба томонга юзланиб намоз ўқиганингизда буларнинг барчасини Қурбонлик ва Замзам қиссалари билан эсланглар. Эй укаларим, эй кичик суюклиларим, ҳозир эса сизлар саййидимиз Иброҳим ва саййидимиз Исмоил (алайҳимассалом) қиссаларини ўқиганингиздан кейин мен билан фикрлашишингизни хоҳлайман ҳамда мен билан бирга уларнинг иккита чиройли қиссаларидан олиш мумкин бўлган керакли фойдаларни олиб хулоса чиқаришингизни хоҳлайман. Мусулмон одам ҳар бир ўқиган нарсасидан яхши фойдаларни қидиради, сизлар каби суюклилардан бири кўплаб фикрлар ва фойдалар олиши ҳеч ажабланарли эмас.

Икки қиссанинг мазмун-моҳиятларидан

Мусулмон киши Аллоҳга фикр юритган ҳолда, ақл ва идроки билан худди саййидимиз Иброҳим (алайҳиссалом) иймон келтиргани каби иймон келтириши вожибдир;

у ҳақиқатни доимо ошкора гапириши вожибдир;

Аллоҳ у билан бирга экани ва уни ҳимоя қилиб қутқаришига иймон келтириши керак;

агар Аллоҳ унга бирор ишни амр қилса, Аллоҳнинг амрини бажариши керак;

кофирлардан бўладиган азият ва озорларга сабр қилиши керак;

агар Унинг ёлғиз Ўзига иймон келтирганимиз Аллоҳдан бирор амр келса, унда ота бўлмиш Иброҳимнинг иймони ва ўғил бўлган Исмоилнинг итоати бўлиши керак;

одамларни ҳидоятга бошлаши учун Аллоҳга дуо қилиши ҳамда Исломни етказиш ишини бажариши керак;

қаерда бўлмасин, бузуқ ишларни ўзгартиришга ҳаракат қилиши ва одамлардаги куфр ва жоҳилликка рози бўлмаслиги даркор;

Бу қисса ва унинг мазмун-моҳиятини ёдлаб олинглар, бизларни сўзни эшитувчи ва яхшисига эргашувчи бандаларидан қилиши учун Аллоҳга дуо қилинглар. Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Моҳир билимдонлар қулоқларидаги миш-мишлар

Эй суюклиларим, бу саҳифамиз қиссага боғлиқ эмас, лекин унга бироз тўхталишга ва мулоҳаза қилишга лойиқдир. Сизлар ҳозир Қуръони Каримда раббоний услуб билан ёзилган ва ҳеч улар ўхшашини ёза олмайдиган ҳикоя ва қиссаларни ўқимоқдасиз. Менинг бу қуръоний қиссаларни соддалаштиришдаги ўрним шуки, барча қиссаларни ҳикоя қилмайман, балки баъзиларини сизлар изланишингиз  ва у ҳақдаги саволларга жавоб топишингиз, сўнгра унинг тафсилотлари ва шарҳида мақтовга лойиқ ҳаракат қилишингиз учун сизларга қолдираман. Мен булоқ каби оқиб турадиган ҳаракатчан ўқувчини яхши кўраман, қўриқчи каби бир жойда турадиганини эмас. Мисол тариқасида сизларга қуйидагиларни қолдирдим:

Набий Илёс (алайҳиссалом)нинг қавми билан бўлиб ўтган қиссаси;

мусулмон қўмондон ва ҳоким бўлган Зул-Қарнайннинг ютуқлари ҳақидаги қисса;

икки боғнинг эгалари бўлган ака-укалар ҳамда улардан маъсияти учун надомат қилганининг  қиссаси.

...

Кейинроқ, иншааллоҳ, мана шу силсиланинг бошқа қисмларида Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) туғилганларидан кейинги воқеалар билан танишамиз.