Саййидимиз Лут алайҳиссолату вассалом | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Бузуқ ахлоқ
Қадимий шаҳарлардан бўлган Садум шаҳрида инсониятнинг фисқ-фасоди кўпайди. Агар бирорталари шеригида қандайдир ёмон ишни кўрса, ундан қайтармасди. Агар дўстида бирор яхшиликнинг (яхши ишнинг) гувоҳи бўлса, қилаётган ишидан халос қилмагунича курашарди. У ерда барча инсонлар (тўғри йўлдан) адашган, залолатда ва жаҳолатда эдилар, ҳақ гапни эшитмасдилар, агар уларга бирор ваъз қилувчи ваъз қилса ёки насиҳатчи насиҳат қилса, ҳақиқатни қабул қилмасдилар. Улар инсониятнинг энг бузуқлари – қабиҳлари – хулқи энг хунуклари эдилар. Ҳаётлари хиёнат ва талон-тарождан (бировнинг ҳаққини ейиш) иборат эди, шундай экан, уларнинг барчалари бузуқ ахлоқли ва ёмон ниятли эдилар. Шунинг учун залолат, бузуқлик ва гуноҳ ишларни кўпайтирдилар.
Ҳаром ишларнинг тарқалиши
Гўёки ёлғон, сотқинлик, талон-тарож ва бошқа бузуқ ишлардан уларнинг нафслари қонмагандек эди, улар ҳали бирор кимса яқинлашмаган бир бузуқ ишни топдилар. У нима эди? Улар Аллоҳ ўзлари учун ҳалол қилган аёлларни тарк қилиб, уларга уйланмадилар. Ўз аёлларини қўйиб, Аллоҳ ҳаром қилган эркаклар билан бузуқлик қилдилар. Кошки, улар бу балони яширолсалар ёки ундан халос бўлиш ёхуд ундан узоқлашишга ҳаракат қилсалар эди. Аксинча, улар бу ишни қилдилар, унга ошкора даъват қилдилар, ҳатто бузуқлик фош бўлиб ҳаром ишлар тарқалди, уларнинг ахлоқлари улкан даражада паст бўлиб қолган эди, (хулқларининг) барчаси гуноҳ ва фасод эди, буларни бирор инсон қила олмас ва яқинлашолмас эди.
Лутнинг даъвати
Мана шу нуқтада Аллоҳ уларнинг ораларидан Лут исмли бир кишига нубувват ва рисолатни ваҳий қилди. Яхшилик ва солиҳлик аломатлари кўринди. Аллоҳ унга қавмини ўзгартириш ва ислоҳ қилишни буюрди, Лут (алайҳиссалом) буни қабул қилди. Мана, у даъватини ошкор қилган ҳолда инсонларни даъват қилиб шундай деди: «Эй қавм! Ўзларингизни (нафсларингизни) покланглар, фаҳш ишларни тарк қилинглар, эй кавм, албатта, сизларнинг бу қилаётган ишингиз ҳаром, Аллоҳ сизлар мана шундай ҳидоятсиз ташлаб қўймас эди, мени сизларга элчи қилиб юборди. Мен сизларданман, бу ҳаром ишнинг қаршисида жим туролмайман, эй қавм, Аллоҳга тавба қилинглар ва ниятларингизни унга холис қилинглар.
Мутакаббирлик
Лекин бутун ҳаётларини фаҳш ишлар қамраб олган ва ҳаром ўзига чўктириб олган (яъни ҳаромга ботиб, чўкиб қолган) қавм набийлари Лут (алайҳиссалом)нинг сўзини эшитмадилар, балки мутакаббирлик қилдилар ҳамда Аллоҳга ибодат қилиш ва ҳаром ишларни тарк қилишдан юз ўгирдилар. Бу билан кифояланмай, (ўз фикрларида) қатъий туриб мутакаббирлик қилдилар, Лут ва унинг сўзини эшитганларни қишлоқларидан чиқариб юбориш учун кенгаш қилдилар. Нима учун? Чунки Лут ва унга эргашган мўминлар улар каби фаҳш ишларни қилмайдилар. Чунки улар покдирлар. (Кофирлар) унинг олдига огоҳлантириш учун келиб ундан шаҳардан чиқиб кетишни талаб қилдилар. Унга ваъда бериб, огоҳлантирдиларки, агар у бирор ёмон иш, гуноҳ қилмаса, қувиб чиқаришга мажбур қилган бўлади (яъни агар бирор гуноҳни содир этмаса, бузуқлик қилмайдиган бўлса, кофирлар уни қувиб чиқаришга ўзларича ҳақли бўлиб қоладилар).
Огоҳлантириш
Улардаги қайсарлик ва мутакаббирликни кўргач, уларга сўзини айтишни давом эттирди, қилаётган ишларининг натижасидан (ёмон бўлишидан) огоҳлантириб шундай деди: «Агар тавба қилиб бу маъсиятларни тарк қилмасангиз, албатта, Аллоҳ сизларга осмондан азоб ёғдиради. Эй қавм, албатта, Аллоҳ сизларни кўриб турувчидир ва сизлардан ғофил бўлиб қолмайди (сизларни кўрмай қолмайди), албатта, У кофирларни ва ахлоқсизларни яхши кўрмайди, (Аллоҳга) қайтинглар ва тавба қилинглар, гуноҳ ва фаҳш ишлардан тийилинглар. Эй қавм, албатта, мен сизларга келадиган Аллоҳнинг азоб-уқубатидан қўрқаман. Шунда ҳам қавм унинг сўзларини эшитмади, аксинча, (истеҳзо ила) унинг устидан кулдилар, уни мўминлар билан бирга чиқариб юбориш устида қатъий туриб олдилар, чунки улар покланганлар эдилар. Уларга қилган дуоси
Сўнгра Лут (алайҳиссалом) ахлоқсизлардан қутқаришини ва уларни куфрлари учун жазолашини ҳамда иймон келтирмаган ҳолда ва қилган гуноҳларию бузуқликлари учун ва қулоқларини беркитиб олиб пайғамбарларини чиқариб юборишни хоҳлаганлари учун азоблашини Роббисидан сўради. Эй укаларим, саййидимиз Лут (алайҳиссалом)нинг кофир бўлган қавмига қилган дуоси мана шундай эди. Албатта, у зот бундай қилмасди, фақат уларнинг тобора ортиб бораётган қайсарликларини кўрди. Роббиси таолонинг рисоласини уларга тўлиқ етказди. Уларни тавба қилишга даъват қилди, сабр қилиб азиятларини кўтарди ва уларни азоб билан огоҳлантирди. Шунда ҳам унинг сўзларини эшитмаганларидан кейин уларни дуои бад қилди. Шундай экан, буларнинг барчасидан кейин уларни дуои бад қилишдан қайтариб Аллоҳ таолодан уларга нусрат сўровчи ҳеч ким йўқ эди.
Аллоҳнинг дуони ижобат қилиши
Эй укаларим, албатта, Аллоҳ Лут ва у билан бирга иймон келтирганларни нусратсиз ташлаб қўймасди ҳамда золим бўлган (ўзларига ўзлари зулм қилган) кофирларни азобламай қўймасди. Бас, улар гуноҳларини ошкора қилган гуноҳкорлар эди, саййидимиз Лут (алайҳиссалом) эса эшитмасалар ҳам, уларни огоҳлантириб (гуноҳ ишлардан) қайтарар эди, охири улар ўзлари дуои бад қилишга мажбур қилдилар. Биз кўряпмизки, бу золимлар уни чиқариб юборолмадилар ва ўзларига келадиган азобни ҳам қайтариб юборолмадилар, Аллоҳ ўз элчиси (алайҳиссалом)нинг дуосини ижобат қилди, қавмга азоб-уқубатларни ёғдирди. Лекни бу азоб-уқубатлар қандай тугаган экан?
Иброҳимнинг ҳузуридаги фаришталар
Аллоҳ ўз фаришталарини ушбу шаҳар аҳлига жўнатди, улар дастлаб Иброҳим (алайҳиссалом)нинг уйига тушдилар, (улар инсон қиёфасида эдилар) у зот уларни (фаришталарни) танимай уларга таом келтирдилар, улар (фаришталар) емадилар, (Иброҳим алайҳиссалом) улардан (фаришталардан) қўрқиб қолдилар. Шунда (фаришталар): «Қўрқма! Албатта, биз Лутнинг гуноҳкор бўлган қавмига уларни азоблаш учун юборилган Аллоҳнинг фаришталаримиз, лекин сенга чақалоқнинг (ўғил) ҳушхабарини бергани келдик», дейишди. У зот хурсанд бўлдилар, аёллари ҳам (қувончдан) кулиб юбордилар (улар туғмас аёл бўлиб, шу вақтгача туғмаган эдилар). Лекин у зотнинг (Иброҳим алайҳиссаломнинг) Лут (алайҳиссалом) қавмига раҳми келди, мўмин бўлган Расулга (Лутга) ҳам бу азобдан бирор азият етишидан қўрқдилар, шунда фаришталар жавоб бердилар: «У зотга бирор хавф йўқдир. Фақат хотини, у кофирдир».
Лутнинг қишлоғига
Фаришталар саййидимиз Иброҳим (алайҳиссалом)ни тарк қилиб, ҳушсурат йигитлар қиёфасида золим бўлган қишлоққа (Лут қишлоғи) кетдилар, улар Лутнинг олдига кирдилар, Лут (алайҳиссалом) қавми ўзининг машҳур бузуқлиги билан шарманда қилишидан қўрқди. Меҳмонлар келганини (уларнинг фаришталар эканини билмай) яширишга уринди. Лекин қавм буни билиб қолди, ўзларича бу меҳмонлар билан бузуқлик қилиш ҳақида ўйладилар. Лутнинг ҳузуридаги яширин бўлган хушсурат меҳмонлар сирини ким фош қилганди? Бу ерда ушбу сирни билган ва кофирларга етказган кимдир бўлиши керак эди. У (кофирларни) бузуқликка чақириши учун ўзи ҳам улар каби кофир бўлиши керак эди.
Лутнинг хотини
Лут (алайҳиссалом)нинг хотини бўларди. У кофир эди. Қавмга меҳмонлар келганини зинокорларга хабар қилди. Кофирлар Лутнинг уйига келиб бузуқлик қилиш учун меҳмонларни талаб қилдилар, Лут (алайҳиссалом) хавфсираб, уларга фақат ҳалол ишга яқинлашишларини насиҳат қилиб, ҳаромдан узоқлашишга даъват қилдилар, лекин улар нодон бўлган кофир, аҳмоқ қавм эдилар. Унинг насиҳатларини эшитмадилар, (ҳаромдан) узоқлашмадилар, ундан ғазабландилар, бир зум ўтар-ўтмас уйга зўравонлик ва шафқатсизлик билан кирдилар, меҳмонларга тайёрланишни хоҳлардилар (яъни меҳмонлар билан бузуқлик қилишни хоҳлардилар).
Ҳақиқат
Саййидимиз Лут (алайҳиссалом) фосиқ қавм уйига кириб олганидан маҳзун бўлиб ўтирарди, фаришталар эса қавм кириб келганида Лут (алайҳиссалом)га кулиб қарадилар ва улар Аллоҳ юборган фаришталар эканликларини айтиб, уни тинчлантириб шундай дедилар: «Эй Лут, биз сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни қутқариш учун келдик, биздан (бизга бирор нарса бўлишидан) хавфсирамагин, биз сендан туннинг охирида уйни тарк қилиб мўминлар билан бирга бу азоб тушиши керак бўлган қишлоқни тарк қилишингни сўраймиз, сен ўзинг билан бирга кофир бўлган хотинингни олмаслигинг керак, албатта, у ҳам азобланувчилардандир». Расул ҳақиқат ойдинлашганидан хурсанд бўлди, ундаги маҳзунлик тарқалди. Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ботилнинг ниҳояси
Лут ва (аёлидан бошқа) бутун аҳли чиқиб қишлоқдан унга ҳеч ачинмаган ҳолда айрилдилар ва ундан анча узоқ жойга етиб борганларида осмондан азоб тушиши хабари келди. (Осмондан) тошлар ёғди, ер қаттиқ силкинди (қимирлади), уйлар ағанади, деворлар қулади, шифтлар пастга йиқилди, юқори (томон) пастга ва паст эса юқорига айланиб қолди, нима бўлди? Албатта, бу азобдир! Албатта, бу уқубатдир! Кофирлар вайронаю харобалар тагида қолиб кетдилар. Уйлари ағанаган, жасадлари эса тарқалиб ётарди. Буларнинг барчаси ўзларининг тубан қилмишлари ва куфрлари ҳамда қайсарликлари учун жазо эди, улар мутакаббирлик қилдилар, ҳидоят ва солиҳликдан юз ўгирдилар, бу ҳеч ажабланарли эмас.
Ҳақиқатнинг ниҳояси
Қизиқ, кофирлар ўлганидан кейин ким тирик қолди? Нажот топиб яна яшашда давом этган ким эди? Албатта, улар мўминлардир (яъни Лут, унинг аҳли ва у билан бирга иймон келтирганлар) аёли эса кофирлар билан бирга ҳалокатга учраб ўлди. Шундай қилиб, ҳидоят юқорига кўтарилди, залолат пастга тушиб кетди (яъни ҳақиқат ва ҳидоят залолатдан устун бўлди). Эй укаларим, қиссадан ҳисса шуки, агар биз интилсак, сабр қилсак ва азиятларни кўтара олсак, охир-оқибатда нусрат, албатта, биз билан бирга бўлади, Аллоҳ барча мутакаббирларни ҳалок қиладир, Аллоҳ рост сўзлади: «Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир». Эй кичик қаҳрамонларим, қиссанинг охирида сизлар билан хайрлашишдан олдин мен сизларга бир савол бермоқчиман: «Бу қиссаларни нима учун ўқиётганимизни биласизми?» Мен кўряпманки, сизлар: «Ҳа, эй ака, албатта, биз жавобни биламиз, биз тушуниш учун ўқияпмиз, агар биз мана шу қиссалардан ҳақиқатни тушуниб олсак, уни (ҳаётга) татбиқ қиламиз ва унга (барчани) даъват қиламиз, албатта, биз мана шундай буюк ва абадий (ўлмайдиган) ҳамда қимматбаҳо маъноларга эга сўзларга эргашамиз, албатта, биз Аллоҳ билан биргамиз ва тақво қилган мўминлар билан бирга бўламиз», демоқчисиз. Иймон ва тақво неъматини ато этгани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳим бизларни (ҳақ бўлган) сўзларни эшитиб (унинг) яхшисига эргашганлардан қилгин, вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
|