Саййидимиз Ҳуд алайҳиссолату вассалом | ||||
|
Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила
Однинг маскани
..Жазийра араб яримороли жанубида ўша ерда яшовчи «Од» номли бир қавм бўлар эди.. Аллоҳ уларга кўплаб неъматларни инъом этган, уларга яхшиликларни мўл-кўл қилиб берган, кўзларини равшан қилиб қўйганди, улар ерда зироатчилик қилдилар. Боғ-бўстонлар ва чиройли далалар яратдилар, катта ва улкан қасрларни қурдилар, Аллоҳ уларнинг жисмларига буларнинг барчасидан устун бўлган қувват ва оламларда ҳеч кимга ато этилмаган нарсани ато этганди. Улар шу ерда яшадилар, бу яхшиликлардан бахтли эдилар, боғ-бўстонларидан қасрларига (ундан бунга) кўчиб юрардилар, бахту саодат, ҳаловат, омонликдан бошқасини билмасдилар.
Жаҳолат ва бутлар
Бу барча неъматлар, қувват ва гўзалликнинг олдида ҳам уларга яхшиликларни мўл-кўл қилиб берган Зот ҳақида бирор марта ҳам фикр юритмадилар ва бу буюк борлиқнинг яратувчиси ҳақида билишга уриниб кўрмадилар. Улар охири ҳавои-нафслари ва жоҳилликлари оқибатида Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишлик даражасига етиб келдилар, бутларни ўзларига илоҳ қилиб олиб, уларга сажда қилардилар, ҳолбуки, уларни ўз қўллари билан ясаган эдилар. Ҳеч фикр юритмаган ҳолда дуо ва қурбонликлар қилиб уларга яқинлашардилар. Бунинг устига улар ер юзида мутакаббирлик қилдилар. Заифларнинг каромати ва кичикларнинг поклигини билмаган ҳолда уларнинг кучлилари заифларини хорлар ва катталари кичикларига зулм қиларди.
Ақл ва идрок
Уларнинг орасида хулқи энг чиройли бўлган Ҳуд исмли бир киши бор эди, у қавмининг жаҳолат ва нодонликларини тарк этганди , ўз ақли ва фикри билан иш тутарди, у, албатта, бутлар дуони эшитадиган, яхшилик келтирадиган ва ибодат қилаётганлардан ёмонликни кеткиза оладиган илоҳ бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб етган эди. Заифларга зулм қилиш гўзал одоб-ахлоқдан эмаслигини , агар инсон камбағал ёки кичик бўлса, бу уни ҳақоратлаш керак дегани эмаслиги, балки у ҳам ўзи каби инсон эканини биларди. Бу киши (яъни Ҳуд) борлиқни ким яратгани ҳақида ўйлай бошлади. Қандай қилиб заифлар ўз ҳаққини олиши мумкинлиги ҳақида ўйлади. У охири оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳидоят йўлини топди.
Бу иш ҳақида хабар бериш
Худнинг қавми ҳидоятга муҳтож эди, Аллоҳ уларни ташлаб қўймади. (Аллоҳ) Таоло ўз раҳматидан Ҳудни пайғамбар қилиб, жоҳил қавмга уларни Яратувчиларига олиб бориш ва бутларга ибодат қилиш нодонлик эканини тушунтириши учун ҳидоят воситаси бўлишини хоҳлади. Аллоҳ уни рисолат эгаси (элчи) ва Ислом (динининг) тарқатувчиси қилиб танлади, шоядки, бу адашган ақллар соғлом иймонга ҳидоят топсалар. Аллоҳ Ҳуд (алайҳиссалом)ни ҳақ йўл ва иймонга ҳидоят қилганидан кейин у киши оламлар Роббисининг элчиси эканлигини ваҳий қилиб шундай деди: «Тур ва қавмингни огоҳлантир, уларга Аллоҳ якка ўзи инсонлар ибодат қилишлари керак бўлган Зот эканини етказгин».
Рисолатни етказиш
Саййидимиз Ҳуд (алайҳиссалом) бу муқаддас вазифани бажариш, қавмига ҳидоят ва яхшилик йўлини кўрсатиш учун уларнинг олдига чиқди. Ҳуд (алайҳиссалом) қавмига шундай деди: «Эй қавм! Сизлар ўзингиз ясаб, сўнгра ибодат қилаётган тошлар ўзи нима? Улардан бирор фойда ёки зарар борми? Уларни кўзлари ёки қулоқлари борми? Улар зарар ҳам, фойда ҳам бермаётганларини кўрмаяпсизларми? Улар кўрмаётганини ва эшитмаётганини билмаяпсизларми? Албатта, сизларнинг бу ишингиз ақл-идрок ва тафаккурга далолат қилмайди, сизлар эса сизларни яратиб сизлар Унга ибодат қилмаётган ҳақиқий Илоҳга ибодат қилишингиз лозим. Албатта, У Зот Аллоҳдир!
Кофирларнинг инкор қилиши
Саййидимиз Ҳуд алайҳиссалом уларга ўша сўзларни айтганида улар буни тушуниб, иймон келтиришлари ва ҳидоят топишларини умид қилганди, лекин у тош қотган қалблар, қулфланган ақллар, ёпиқ қулоқлар ва кўришдан ожиз қолган кўзларни кўрди. Улар шундай жавоб бердилар: Эй Ҳуд, сен бизни даъват қилаётган нарса ўзи нима? Биз ва ота-боболаримиз адимдан ибодат қилиб келаётган бутларга ибодат қилишни тарк этишимизни хоҳлайсанми? Қандай қилиб ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва Унга бирор нарсани шерик қилмаслигимизни хоҳлайсан? Бу бутлар эй Ҳуд, сен даъват қилаётган Аллоҳдан кўра бирга яқиндир ва улар бизни Унинг ҳузурида шафоат қилади, эй Ҳуд бизни бутларга ибодат қилишимизга қўйиб бергин, ота-боболаримиз ҳам бутларга ибодат қилганлар, биз ҳам улар каби ибодат қиламиз.
Аҳмоқона айблов
Ҳуд уларга раддия билдириб шундай деди: албатта Аллоҳ сизларга яқиндир, сизларни эшитиб, кўриб туради ва сизларнинг мана бу ожиз тошларингизга муҳтож бўлмайди. Сизлар ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилинглар, агар бутларга ибодат қилсангиз, улар сизни Аллоҳга яқинлаштирмайди, балки узоқлаштиради, бу эса сизларнинг жоҳиллигингизни билдиради сизлар ўзингиз ақлимизни ишлатиб фиркрлаяпмиз деб ўйлаяпсизлар. Ҳуд уларга эй суюклиларим деб насиҳат қилганди, улар инкор қилиб шундай дедилар: сен фақат мажнун (телба)сан! Нодонсан! Сен ёлғончисан, сен ким эдингки, (Аллоҳ томонидан юборилан) элчи, пай0амбар бўла оласан? Сен биз каби ейсан, биз каби ичасан, сен бизлардан яхшироқ бўлолмайсан. Эй укаларим, улар мана шундай тарзда (Ҳудни) жинни ва аҳмоқликда айбладилар, бу билан улар Аллоҳга иймон келтириш ва Унга таслим бўлишни хоҳламасдилар.
Расулнинг сабри
Ҳуд алайҳиссалом қавмининг ёлғони ва ёмонликларини кўтарди, ҳақоратли гапларига сабр қилиб шундайд деди: эй қавм, мен ақли ноқис эмасман, мен аҳмоқ ёки мажнун ҳам эмасман, мен ёлғон ҳам гапирмайман, мен сизлар каби инсонман, Аллоҳ мени қавмимга элчи қилиб юборгани ҳеч хайратланарли эмас. Аллоҳ сизларни расулсиз (пайғамбар) ва пайғамбарсиз қолдириши хайратланарли бўларди. Эй қавм: мен сизлар билан ёшлигимдан шу пайтгача яшадим. Сизлар мени ёлғон ёки ҳақиқатдан бошқасини гапирганимни кўрдингизми? Менда жиннилик ёки нодонликни кўрдингизми? Менда бепарволикни кўрдингизми? Нима бўлганда ҳам мен сизларнинг иймон келтиришингиздан умидсиз эмасман, мен ҳақимда нима десангиз ҳам менга фарқи йўқ.
Даъватнинг давом эттирилиши
Саййидимиз Ҳуд алайҳисаалом ўз даъватининг ёйилишини давом эттириб бу ишда бардавом бўлди. У инсонларга шундай дерди: бу ажиб борлиқ ва аниқ низомга... осмонга, юлдузларга ва ерга, тоғларга назар солинглар. Мана шу нарсаларни яратган Зотга иймон келтиринглар, Аллоҳга иймон келтириб, Унга истиғфор айтинглар, шунда У сизларга Ўз неъматларини юборади, сизларни мол-дунёингиз ва қувватингизни зиёда қилади, билингларки, албатта Аллоҳ бирор шериксиз ёлғиз Ўзига ибодат қилинадиган Зотдир. Эй қавм: ақлингизни ишлатинглар, сўзларимга қулоқ солинг, гплпримни тушунинглар, сизларни яратган ва сизларга мана бу неъматларнии мўл-кўл қилиб қўйган Аллоҳга куфр қилманглар. Эй қавм: Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилинглар.
Таҳдид билан қўйилган талаб (улътиматум)
Эй қавм: Албатта сизлардан ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилиб Исломга кирса, унга бирор ёмонлик йўқдир, аксинча Аллоҳ уни Қиёмат кунида қайта тирилтириб, ҳисоб қилганидан кейин Жаннатга киргизади. Сизларда ким куфр келтириб, осий бўлса ва мутакаббирлик қилса жаҳаннамда куйдирувчи оловга тушади. Эй қавм: сизларни яратган ва шу дунёнинг ўзида яна ўлдирадиган ҳамда Қиёмат кунида йўқдан бор қилганидек яна тирилтирадиган ва амалларингизни ҳисоб-китоб қиладиган Зот Аллоҳдан қўрқинглар. Охир-оқибат ёки Жаннатга бўлади ёки дўзахга. Уларни шундай даъват қилди, лекин қавм... Залолатда давом этдилар, оз сонлиларидан бошқа ҳеч ким Ҳуд билан бирга иймон келтирмади, улар (яъни иймон келтирганлар) ҳидоят топиб, фикр юритганлар ва эшитиб, итоат қилганлар эди.
Осмондан бир булут
Ҳуд улардан қаршилик ва куфрни кўрганида, бу ҳодиса уни фақатгина ўз жидду-жаҳди ва ишининг мукаммал бўлишига ундади, холос. У даъват қилар, қавм эса юз ўгирарди, шундай ҳолатда турганларида улар осмонда бир қора булутни кўрдилар, хурсанд бўлиб: «Ёмғир», дедилар. Ҳуд (алайҳиссалом) бу яхшилик ва ёмғир булути эмаслигини... У кофирларни азоблаш учун Аллоҳ томонидан юборилган ёмонлик ва азоб эканини билиб, шундай деди: «Албатта, бу булут, эй қавм, сизларга қаттиқ шамол билан келади, сизлар ҳақ гапга қулоқ солмаганингиз ҳамда жаҳолат ва бутларга рози бўлганингиз (уларни танлаганингиз) учун унда сизларга аламли азоб бўлади, азобингиз ва ҳалокатингизни кутинглар».
Ҳалокат шамоли
Ҳақиқатан азоб кофирларни кутиб турарди, Ҳуд кофирларга мана шу сўзларни айтиб бўлмасидан Аллоҳ мўминларга кофирлардан узоқлашишларини ваҳий қилди, бундан бир соат ўтмай, жоҳилларга улар ҳали билмайдиган кучли шамол (балоси) етди, ҳайвонларини ҳавога кўтариб, дарахтларини қўпориб, буюмларини ўзларидан узоқда бўлган саҳрога улоқтириб юборди. Улар хавфда қолдилар ва қалбларида қаттиқ қўрқув пайдо бўлди, нажот ўз уйларида деб ўйлаб, тезлик билан уйлари томон югурдилар. Лекин бу бало уйларини ҳам эгаллаган эди, шунингдек, бу шамол саҳро тупроқларини ҳам кўтариб юборарди, шу тарзда етти кеча ва саккиз кундуз ўтиб, (шамол) уйларгача етиб, уларни вайрон қилди, борлиқдан кофирларнинг барча излари, жасадлари, ҳайвонлари ва манзиллари − ҳамма-ҳаммаси йўқ бўлди.
Ўзларига ўзлари зулм қилдилар
Аллоҳ уларга зулм қилмаган эди. Улар куфр қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилгандилар, мана бу эса кофирларнинг жазосидир. Аллоҳ Уларга элчи жўнатмасдан аввал азобламади, аксинча, Ҳуд (алайҳиссалом)ни элчи қилиб юборди, у уларга (даъватни) етказди ва тушунтирди, сўнгра уларни эҳтиёткорликка чақирди ва огоҳлантирди. 56. «Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир». (Фақат Унгагина суяндим. Ундан ўзга таваккал қиладиган Зот йўқ. Ана шунинг учун ҳам мен сиздан эмас, ўша қудратли, ғолиб ва қаҳрли Аллоҳдан қўрқаман ва Унгагина суянаман. Мен Роббимнинг йўлига юрганман ва Унинг ёрдами ила мақсадга етишимда шубҳа йўқдир. Сиздан заррача қўрқмаслигимнинг боиси ҳам шунда). 57. «Агар юз ўгириб кетсангиз, батаҳқиқ, мен сизларга нима ила юборилган бўлсам, уни сизларга етказдим. Роббим ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтиради ва сиз Унга ҳеч бир зарар етказа олмассиз. Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофаза қилгувчи Зотдир», деди». Бу сўзларда мавъиза ва ибрат олишни истаганлар учун фойда кўпдир, эътибор қаратганлар учун бунча ҳам яхши.
Ҳақиқат ғалаба қозонади
Саййидимиз Ҳуд (алайҳиссалом, иймон келтирганлар билан бирга нажот топдилар, охир-оқибатлари қандай бўлганини, ўз қавмларида бўлган ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш қандай якунлангани ва кофирлар ўлганини билиб олдилар. «Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар». Шундай қилиб, эй қаҳрамон укаларим, иймон билан биргаликда сабр инсонга қанчалик фойдали эканини билиб олдингиз, Ҳуд (алайҳиссалом)нинг сабри ва (даъватни) етказишда бардавомлиги бўлгани учунгина, ниҳоя мўминларнинг нусрати билан тугади, албатта, Аллоҳ фақат иймон келтирганларгагина нусрат беражак. У Зот Қуръони Каримда шундай дейди: «Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир». Энди сизлар билан кейинги қиссага қадар хайрлашаман. Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
|