«Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди» (Қуръон 32:8) Арабча сулаала сўзи бутуннинг энг яхши, афзал қисми деган маънони билдиради. Бизга маълум бўлдики, тухум ҳужайрани урчитиш учун миллионлаб сперматозоидлар ичидан бир донаси кифоя қиларкан. Ўша бир дона сперматозоид Қуръонда сулаала деб аталмоқда. Яна биламизки, аёл кишидаги ўн минглаб тухум ҳужайралардан атиги биттаси уруғланади. Ўн минглаб тухум ҳужайралар ичидаги ўша бир донаси ҳам Қуръонда сулаала деб аталади. Бу ҳам чиқарилувчи суюқликнинг яхши қисми деган маънода келмоқда. Бу ердаги суюқлик эркакда ҳам аёлда ҳам мавжуд бўлган, гаметалардан иборат герминал суюқликларга тааллуқлидир. Тухум ҳужайра ҳам, уруғ ҳужайра ҳам уруғланиш жараёнида ўз ўринларидан оҳиста чиқарилади.