A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қон айланиши ва сут
PDF Босма E-mail

Қуръон нозил бўлганидан 600 йил ўтиб Ислом олими Ибн Нафис қон айланишни аниқлади ҳамда 1000 йил ўтиб бу тушунчани Вилям Ҳарвий Европага олиб келди.
Ичаклардаги озуқалар қандай кимёвий ўзгаришларга учраши, яъни қандай ҳазм бўлиши ва ундан сўнг танага сўрилиб, турли органлар ундан озуқаланиши илмга маълум бўлган пайтдан роппа-роса 13 аср илгари Қуръондаги бир оят сутнинг нималардан таркиб топганини шунга мувофиқ тарзда тасвирлаб берган.
Юқоридаги консепсияга тааллуқли бўлган Қуръон оятини тушуниш учун ичакларда қандай кимёвий реакциялар содир бўлиши, бу орқали  озуқадан ҳосил бўлган моддалар, кейинчалик қон айланиш системасига мураккаб йўллар, баъзида моддаларнинг табиатига қараб, жигар орқали ўтиши, каби муҳим нарсаларни билиб олишимиз керак. Қон бу моддаларни тананинг барча органларига етказади, шу жумладан, сут ишлаб чиқарувчи безларга ҳам.
Содда қилиб айтганда, ичакларда йиғилган муайян моддалар ичак деворидаги ташувчиларга бирикадида, кейин тананинг турли органларига қон айланиш тизими орқали етказиб берилади.
Қуръоннинг қуйидаги оятини тушуниш учун ҳозиргина айтиб ўтилган физиологик консепсияни ёдда тутишимиз лозим:
«Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар (томоғи)дан осон ўтувчи соф сут ила суғорамиз». (Қуръон 16:66)
«Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Биз сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар». (Қуръон 23:21)
Чорва ҳайвонларида сутнинг қандай ҳосил бўлиши борасидаги 1400 йил илгари айтилган Қуръоний таъриф яқин ўтмишда физиология фанига маълум бўлган кашфиётлар билан нақадар ўхшаш?!