«Осмон бўшлиғидаги беминнат, бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб туради, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Қуръон 16:79) Яна бир оят қушлар мавзусида сўзлайди: «Тепаларида (қаноатларини) ёйиб ва йиғаётган қушни кўрмайдиларми? Уларни Роҳмандан бошқа ушлаб турувчи йўқ. Албатта, У барча нарсани кўрувчидир» (Қуръон 67:19) Арабча амсака сўзи тўғридан тўғри таржима қилинса, «қўлга олмоқ, чангалламоқ, ушлаб турмоқ, ушлаб қолмоқ» каби маъноларни билдиради, яъни бу ерда, Аллоҳ қушларни Ўз қудрати ила ушлаб туришини англатади. Бу оятлар қушларнинг феъл-атвори Илоҳий қонуниятга қанчалик тобе эканига алоҳида урғу бермоқда. Замонамиз илми берган маълумотларга кўра, қушларнинг муайян турлари томонидан содир этилаётган ҳаракатлар мукаммал даражадаги программалаштиришга мисол бўла олади. Қушларнинг, ҳаттоки ҳали жуда ёш бўлганларидан тортиб, узоқларга қиладиган мураккаб саёҳатларини ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган ҳолда ҳамда ҳеч қандай йўл бошловчиларсиз уддалай олишларининг бирдан-бир сабаби шуки, уларнинг генетик кодида саёҳат дастури олдиндан ўрнатилгандир. Улар саёҳатни бошлаган жойларига аниқ бир кунда қайтиб ҳам келишади. Профессор Ҳамбургер ўзининг «Куч ва Заифлик» китобида Тинч океанида яшовчи «бўрон-қуши»ни мисол қилиб келтиради, бу қуш 24000 масофалик саёҳати давомида «8» симон йўналишда учади. Унинг бу сафари 6 ойдан кўпроқ давом этади ва сафарини бошлаган жойга узоғи билан бир ҳафта кечикиб қайтиши мумкин. Ўта мураккаб тузилишга эга бўлган бундай саёҳат режаси қушнинг нерв ҳужайраларида ўрнатилган бўлиши керак. Албатта, бу саёҳат режаси программалаштирилгандир. Шундай экан, нега энди шу нарсаларнинг «Программисти» ким экани ҳақида бироз тафаккур юритмаймиз?!
|