«Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик»/ (Қуръон 51:49) Бу оятда урғу ҳамма нарсага тушмоқда. Бу нарса инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва мевалардан ташқари электрга ҳам тааллуқлидир, электр атоми манфий ва мусбат зарядланган заррачалар – электрон ва нейтронлардан ташкил топгандир. Бундан бошқа ҳам кўплаб мисоллар келтириш мумкин! «Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган Зот пок бўлди». (Қуръон 36:36) Бу ўринда, Қуръон барча нарсалар, шу жумладан, бугунда инсониятга маълум бўлмаган, кейинчалик кашф қилиниши мумкин бўлган нарсалар ҳам жуфт яратилганининг хабарини бермоқда.