
1580 йилда, Бернард Палисси, бугунги кунимизда «сувнинг айланиши» деб аталувчи ҳодисанинг моҳиятини тушунтириб берган биринчи киши бўлди. У океанлардаги сувнинг буғланишидан тортиб, кейинчалик совиб булутлар ҳосил қилишигача бўлган жараённи ўрганди. Булутлар қуруқликнинг ички қисми томон ҳаракатланади, у ерда суюқликка айланади ва ёмғир бўлиб ёғади. Бундан кўллар ва жилғалар ҳосил бўлиб, кейинчалик яна океанларга қайта оқиб боради, бу ҳодиса давомий суратда содир бўиб туради. Милоддан аввалги ВИИ асрда яшаган Фалес Милецкий океанлар сиртидаги сувни шамол учириб кетиб, булутлар ҳосил қилади ва улардан ёмғир ёғади, деб ишонган.
Даставвал, инсонлар ер ости сувларининг манбаъси нима эканини билмаганлар. Улар: «Океанлардаги сувлар, шамоллар таъсирида, континентларнинг ички тарафларигача етиб боради», деб ўйлашган. Улар яна сирли йўл ёки туйнук орқали сувнинг ўз изига қайттшига ишонишган. Бу йўлак океанлар билан туташ бўлиб, Платон вақтларидан бери «Тартар» (грекча – ер ости олами) деб аталади. Ҳаттоки, ўн саккизинчи аср мутафаккирларидан бўлган Рене Декарт ҳам бу фикрга қўшилган. Ўн тўққизинчи асргача Аристотелнинг бу борадаги назарияси ҳануз етакчи эди, унга кўра, совуқ тоғлардаги тубсиз ғорларда булутлар сувга айланиб, булоқлар манбаси бўлмиш ер ости кўлларини ҳосил қилган. Бугунга келиб бизга маълум бўлдики, ердаги ёриқлардан сизиб ўтиб йиғилиб қолган ёмғир сувлари бунинг жавоби экан.
Қуръонда бу нарса қуйидагича тасвирланади: «Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан юритиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқарур». (Қуръон 39:21) «Ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир». (Қуръон 30:24) «Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз». (Қуръон 23:18)
1400 йил илгари ёзилган ҳеч бир манба сувнинг айланиши ҳақида бунақанги дақиқ маълумот берган эмас.
|