A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Коинотнинг кенгайиб бориши
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

1925 йилда америкалик астроном Эдвин Ҳабл кузатув ишлари давомида шунга гувоҳ бўлдики, барча галактикалар бир-бирларидан тобора узоқлашиб бормоқда, яъни коинот кенгаймоқда. Бугунга келиб эса  коинотнинг кенгайиши илмий исботланган фактга айланди. Қуръон эса бу ҳолатни қуйидагича ифодалаган:

«Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз». (Қуръон 51:47)

Арабча мусиуун сўзи «бирон нарсани кенгайтириш» деб таржима қилиниши мумкин, яъни  бу коинотнинг кенгайиб боришига далолат қилади.

Атоқли астрофизиклардан бири бўлмиш Стефен Ҳовкинг ўзининг «Вақтнинг Қисқача Тарихи» китобида айтади: «Коинот кенгайиб боришининг кашф этилиши ХХ асрнинг буюк интеллектуал инқилобларидан бири бўлди». Қуръон эса  инсоният телескоп ясашни ўрганмасидан илгари, коинотнинг кенгайиб боришини айтиб қўйибди.

Кимдир айтиши мумкин: « Қуръонда астрономиага оид фактларнинг келишининг ажабланарли жойи йўқ, чунки араблар астрономия соҳасида илғор эдилар. Уларнинг арабларни астрономия борасида етакчи бўлганларини эътироф этишларига қаршилигимиз йўқ, лекин  Қуръон арабларнинг фалакиёт илмида етакчи бўлиб олишларидан бир неча аср илгари нозил бўлганини улар эсдан чиқарган кўринишади. Унинг устига, юқорида эслатиб ўтилган, оламнинг яратилиши борасидаги Улкан Портлаш ҳодисаси ва бошқа бир қатор илмий фактлар, арабларга  илмда юксак чўққиларга чиққан пайтларида ҳам  маълум бўлмаган. Шундай экан, Қуръонда келган илмий фактлар Арабларнинг астрономия соҳасидаги эришган ютуқлари сабабидан эмасдир. Аксинча, уларнинг астрономия, яъни фалакиёт соҳасида шундай етакчи бўлганликлари, астрономия Қуръонда ўз ўрнига эга бўлганидандир.