Инсон ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши | ||||
|
«Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар» (Рум сураси, 41- оят) Инсон зоти юз йиллардан бери атрофига ва табиатга берган зарарларининг бадалини тўламоқда. Шахсий хирслар, яна ҳам кўпроқ бойлик орттириш орзуси билан табиатга зарар етказади. Ўзлари ҳам табиатнинг бир парчаси эканлигини ва берган зарарлари ўзларига қайтишини ўйламайдилар. 1970 йиллардан сўнг дунёда атроф-муҳит масъулияти ҳис этилди. Бу билан шуғулланувчи фан ҳозирда экология деб номланади.
АТРОФ-МУҲИТГА БЕРИЛГАН ЗАРАРЛАР 19-асрдаги саноат инқилоби туфайли атроф-муҳит ифлосланиши кучайди. Аслида буни шу саналар билан боғлаш ҳам тўғри эмас. Атроф-муҳитни ифлослантириш эски замонлардан бери бор. Масалан, ўрмонларнинг ёқилиши инсониятнинг атроф-муҳитга асрлар давомида берган зарарларига мисолдир. Ўрмон ёнғинлари авваллари инсонлар ўртасида тез-тез учраган синузит ва антракоз каби касалликларни пайдо қилган. Фақат буни инсонлар бу касаллик сабаби табиатга ўз қўллари билан берган зарарлари туфайли эканлигини билмайдилар. |