A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ойга парвоз
PDF Босма E-mail

«(Бас, қасамёд этаман) ... ҳамда тўлин Ой биланки, албатта, сизлар босқичма-босқич миниб келурсизлар! Уларга нима бўлганки, иймон келтирмайдилар?!» (Иншиқоқ  сураси, 18—20-оятлар)

Қуръони Карим ҳақиқатда Аллоҳнинг мўъжиз каломидир. Бу Каломни инсоният 14 асрдан буён ўрганиб келмоқда. Ҳар бир замонда, ҳар бир маконда инсонлар билимлари етганича унинг ҳақиқатларини тушуниб бораверади. Аммо Аллоҳнинг муроди қайси экани ёзғиз Ўзига маълум. Қуръони Карим одатда умумий, кенг қамровли сўз ва жумлаларни ишлатади, инсонлар уларни ўз билмлари етганича изоҳлашга ҳаракат қилишади. Ана шу эътибордан айрим оятларнинг тафсири замон ўтиши билан, илм ривож топиши билан ўзгариб бориши табиий. Ана шундай оятлардан бири   Иншиқоқ  сурасининг 18—20-оятларидир.

Мазкур оятларда Аллоҳ тўлин Ой билан қасам ичиб, сўнг одамларнинг босқичма-босқич чиқиб келиши ҳақида сўз юритилади. 
«Таркабу» феъли «рокиба» (минмоқ, кўтарилмоқ, бирор йўлдан юрмоқ, изидан бормоқ, киришмоқ, иштирок этмоқ ёки бошқармоқ) феълидан келиб чиққан. Мана шу маъноларга асосланган ҳолда, «сизлар босқичма-босқич миниб келурсизлар» деган ифодада миниладиган, бортига чиқиладиган транспортни назарда тутиляпти, деган хулосага келиш мумкин.
Маълумки, астронавтларнинг фазовий кемаси атмосферанинг ҳар бир қатламини бирин-кетин босиб ўтади ва сўнг Ойнинг тортишиш майдонига ўтишни бошлайди. Шундай қилиб, алоҳида қатламларни ортда қолдириб, Ойга етиб борилади. Бугунги кунда Қуръон ва ҳадисдаги илмий мўъжизаларни ўрганувчи мутахассис олимларнинг таъкидлашларича, мазкур оятда ушбу жараёнга ишора бор. Хусусан, ўша оятдан олдинги 18-оятда Ойга қасамёд қилиниши ушбу маънога урғуни янада кучайтиради ва у инсониятнинг Ойга сафар қилажагидан дарак бераётган бўлиши табиий. (Аллоҳ билгувчироқдир.)

 

Тафсири Ҳилолдан

18. «Ва тўлин ой билан қасамки».
Ойнинг тўлин бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг чексиз қудрати аломатларидан бир аломат. Ойнинг тўлин бўлиши ила унинг ерга ва ердаги нарсаларга таъсири ўзгача бўлади. Шу билан бирга, тўлин ой ўзига назар солган инсон қалбида ўзига хос ажиб ҳис қолдиради.

19.« Албатта, сизлар табақама-табақа  минасизлар».
Яъни  қиёмат куни қийноқларни бирин-кетин бошингиздан кечирасизлар.
Қадимги тафсирчиларимиз «Тобақан ан тобақин»ни қиёмат қийноқлари даражалари – қаватлари деб тушунганлар. Лекин бошқача фикрдагилар ҳам бор, жумладан Имом Табарий Ҳасан ал-Басрий ва Абул Олиялардан қилган ривоятларида улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Маъсуд мазкур жумла тафсирида: «Осмонга бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтиб минасизлар», деган эканлар. Шунга ўхшаш фикрларга суяниб ва оятларга илмий ёндашиб, ҳозирги уламоларимиз мана шу оятни фазо кемаларида инсоннинг осмонга чиқишига ишорат, деб айтишади.
Бас, қиёмат куни қийноқларига кетма-кет миниш ҳақ экан, одамларга нима бўлган...

20. Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!
Нима бўлган уларга, Аллоҳга иймон келтирмайдилар?!
Нима бўлган уларга, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га иймон келтирмайдилар?!
Нима бўлган уларга, Қуръонга иймон келтирмайдилар?!
Нима бўлган уларга, қайта тирилишга иймон келтирмайдилар?!
Нима бўлган уларга, қиёматга иймон келтирмайдилар?!
Нима бўлган уларга...?!